Cover page namunalar app curves cdr


-БОБ. СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БОСҚИЧИДА



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

13-БОБ.
СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БОСҚИЧИДА 
ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
282-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг 
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
А Ж Р И М
(ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган 
муддатини тиклаш ҳақида)
201__йил __ июнь куни ______________ -сонли ишни __________
туман маъмурий суди биносида судья Ж.Эшимбетовнинг раислигида, 
Д.Сабированинг котиблигида, аризачи А.Ражабова, жавобгар вакили
К.Султонов иштирокида, аризачи А.Ражабованинг ж авобгар_________
туман ҳокимининг 201__ йил 20 июлдаги __-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан биринчи инстанция
судининг 201__ йил __ апрелда қабул қилган ҳал қилув қарори
асосида берилган ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб 
юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги А.Ражабованинг аризасини 
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
__________ туман маъмурий судининг 201__ йил __ апрелдаги
ҳал 
қилув 
қарори 
билан 
аризачи 
А.Ражабованинг 
аризаси
қаноатлантирилиб,_________ туман ҳокимининг 201___йил 20 июлдаги
__-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, _________
туман ҳокимлигидан аризачи А.Ражабованинг фойдасига ____ сўм
давлат божи ҳам да____ сўм почта харажатлари ундирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, яъни 201_ йил __апрелда 
ижро варақаси берилган.
Аризачи 201_ йил __июнда __-сонли ариза билан судга мурожаат
3 9 7


қилиб, ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасини ижрога 
тақдим этиш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли ушбу муддатни 
ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиб, уни тиклаб беришни 
сўраган.
Суд 
мажлисида 
аризачи 
жавобгарнинг 
ҳисоб-рақамида 
узоқ вақт пул маблағи бўлмаганлиги, жавобгар давлат божи ва 
почта харажатларини тез орада тўлаб беришини билдириб, ижро 
варақасини ижрога қаратмай туриш ҳақида 2017 йил 26 июнда 
17-сонли илтимоснома берганлиги сабабли ўз вақтида ижрога тақдим 
этмаганлиги ва бунинг натижасида ижро варақасини ижрога тақдим 
этиш муддати ўтказиб юборилганлигини баён этиб, ижро варақасини 
ижрога тақдим этиш муддатини ўтказиб юборилганлигини узрли 
деб топишни ва ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб 
юборилган муддатини тиклаб беришни сўради.
Жавобгар вакили аризачининг аризаси бўйича эътирози йўқлигини 
айтиб, уни ҳал қилишни судга ҳавола қилди.
Суд тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, қуйидагиларга 
асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига кўра муддатни 
ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган 
тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, _________ туман
ҳокимлигидан аризачи А.Ражабованинг фойдасига ____ сўм давлат
божи ҳам да____ сўм почта харажатлари ундириш юзасидан 201__йил
__ апрелда ижро варақаси берилган.
Жавобгар 2017 йил 26 июнда 17-сонли илтимоснома билан 
аризачига мурожаат қилган ва унда ихтиёрий равишда пул маблағини 
тўлаб берилишини маълум қилиб, ижро ҳужжатини мажбурий ижро 
бюросига тақдим қилмасликни сўраган. Кейинчалик аризачи 2,5 йил 
давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган. Бу 
ҳолат тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан "Қувонч нури" МФЙнинг 
маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда суд ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати 
узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган деб ҳисоблайдива шу боис 
аризачининг аризасини қаноатлантириб, ижро варақасини ижрога 
тақдим этиш муддатини тиклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси


Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168-169, 
282-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
А.Ражабованинг аризаси қаноатлантирилсин
Суднинг 201__ йил __ апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан
берилган 201_ йил __апрелдаги ижро варақасини ижрога тақдим 
этишнинг ўтказиб юборилган муддати узрли деб топилсин ва ушбу 
муддат тиклансин.
Ажрим устидан йигирма кундан ошмаган муддат ичида шикоят 
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи 
Ж.Эшимбетов

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish