Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

А Ж Р И М
(назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси 
Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни 
рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ва назорат шикоятини 
иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий 
судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида)
2018 йил 11 июнь куни Олий суд раисининг ўринбосари_________,
_________ туман маъмурий судининг __________ -сонли маъмурий иш
бўйича 2018 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори ва_________ вилоят
маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 20 майдаги 
қарори устидан аризачи "Зийнат" фермер хўжалиги томонидан берган 
назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида- 
ги Олий суднинг 2018 йил 8 июндаги ажримининг қонунийлигини иш 
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи "Зийнат" фермер хўжалиги маъмурий судга ариза
билан мурожаат қилиб жавобгар_________туман ҳокимининг 2018 йил
__январдаги __-қ-сонли қарорини ҳамда _________туман ҳокимлиги
ва "Халил" фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 20 январда тузилган 
"ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида"ги 11-сонли 
шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 15 апрелдаги ҳал қилув 
қарорига асосан аризани қаноатлантириш рад этилган. "Зийнат" 
фермер хўжалигидан бюджетга 172 240 сўм давлат божи ундирилган.
_________ вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2018
йил 20 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатининг 2018 йил 8 июндаги ажрими билан назорат 
шикоятини судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган.
Аризачи "Зийнат" фермер хўжалигинингшикоят аризасида судлар 
томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари 
бузилганлиги, ундан давлат божи нотўғри ундирилганлиги, аризада 
баён қилинган важлар суд мажлисида текширилмаганлиги, назорат 
шикоятида баён қилинган важларга ушбу инстанция суди томонидан
3 6 5


ҳам баҳо берилмасдан, назорат шикоятини судлов ҳайъатига 
ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганлиги баён қилиниб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов 
ҳайъатининг2018 йил 8 июндаги ажримини бекор қилиб, ишни кўриб 
чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар 
бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатининг2018 йил 8 июндаги ажримининг қонунийлиги маъ- 
мурий иш билан бирга ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:
биринчидан, аризачи "Зийнат" фермер хўжалигининг назорат 
тартибидаги шикоят аризасида судлар томонидан моддий ва 
процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, яъни ушбу 
тоифадаги 
ишлар бўйича 
қарорнинг қонунийлигини 
исботлаш 
мажбурияти қарор қабул қилган орган зиммасига юклатилиши лозим 
бўлса-да, "аризачи аризага асос қилиб келтирган важини исбот қилиб 
бермади", деган важ билан аризани қаноатлантириш рад этилганлиги 
кўрсатилган бўлсада,ажримда бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмаган. 
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси 67-моддасининг иккинчи қисмига кўра маъмурий 
органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини 
ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари 
ҳаракатларининг 
(ҳаракатсизлигининг) 
қонунийлигини 
исботлаш 
мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига 
юклатилиши, мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига 
асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шартлиги 
белгиланган.
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғрисидаги кодекси 26-моддасининг биринчи қисмига кўра 
маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки 
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий 
муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлилиги, бундан 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари 
бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли
ишлар мустаснолиги белгиланган бўлиб, аризада _________туман
ҳокимининг 2018 йил __январдаги __-қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас
деб топиш билан б ир га_________туман ҳокимлиги ва "Халил" фермер
хўжалиги ўртасида 2018 йил 20 январда тузилган "ер участкасини узоқ


муддатли ижарага бериш тўғрисида"ги 11-сонли шартномани ҳақиқий 
эмас деб топиш талаби ҳам қўйилган.
Туман ҳокимлигининг биринчи инстанция судида ишни кўришда 
тақдим этган ёзма фикрида ушбу низонинг маъмурий суд судловига 
тааллуқли эмаслиги ва низо бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги 
важига судлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги маъму- 
рий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг эътиборидан четда қолган. 
Ушбу ҳолатда маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 
процессуал қонун нормаларидан келиб чиқиб аризанинг маъмурий 
суд судловига тааллуқлилиги масаласига ҳам баҳо берилиши лозим 
эди.
Қайд этилганларга кўра назорат шикоятини судлов ҳайъатига 
ўтказишни рад этиш тўғрисидаги 2018 йил 8 июндаги ажрим ноқонуний 
чиқарилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 257-моддасининг иккинчи қисмига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари назорат 
шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғри- 
сидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда назорат шикоятини 
берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва иш билан бирга 
кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъму- 
рий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга 
ҳақли. Шу сабабли судлов ҳайъатининг 2018 йил 8 июндаги ажримини 
бекор қилиш ва назорат шикоятини иш билан бирга кўриб чиқиш учун 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатига ўтказиш лозим деб топилди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд 
ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 257-моддасининг иккинчи 
қисмига асосланиб, суд
А Ж Р И М 
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатининг 2018 йил 8 июндаги ажрими бекор қилинсин ва 
"Зийнат" фермер хўжалигининг назорат шикояти иш билан бирга кўриб 
чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар 
бўйича судлов ҳайъатига ўтказилсин.


Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар 
бўйича судлов ҳайъати томонидан Олий суд биносида 101-сонли 
мажлислар залида кўриш учун 2018 йил __июль куни соат __-__га 
тайинлансин.
Ишда иштирок этувчи шахслар, маъмурий судлов ишларини 
юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларда видеоконференцалоқа 
режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи мавжуд эканлиги 
тушунтирилсин.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок 
этиш учун ишда иштирок этувчи шахслар, маъмурий судлов ишларини 
юритишнинг бошқа иштирокчилари суд муҳокамаси тайинланган кун 
ва вақтда ўз хоҳишларига кўра, Олий суд биносига (Тошкент шаҳри,
Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уй) ё к и _________вилоят маъмурий суди
биносига (______ шаҳри,__________кўчаси, __-уй) келишлари мумкин.
Ажрим 
нусхаси 
___________
вилоят 
маъмурий 
судига
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш бўйича 
техник ва бошқа шартларни таъминлаш учун юборилсин.
Раис ўринбосари



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish