3 – Амалий машғулот
S-12 тизимининг модуллар структураси
3.1 Амалий ишнинг мақсади
S-12 тизимида терминал ва тизим модуллар тузилиш тамойилларини, тизим бошқариш тамойилларини, ҳар бир терминал ва тизим модуллар вазифасини ва структурасини, тизим модулларини ўзаро ҳамкорлигини ва уларга мос равишда бошқариш қурилмаларининг функцияларини ўрганишдан иборат.
3.2 Топшириқ
Амалий машғулотга тайёрланаётган вақтда қуйидаги [2], ёки [3], ёки [8] адабиётлардан фойдаланинг:
Ўз вариантингиз (3.1 - жадвал) бўйича наъмунавий терминал модул структурасини тизим ва терминал мисолида кўринг ва структурасини чизинг.
3.1 – жадвал. Топшириқ вариантлари
вариант
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Тизим модуллари
|
C&TM
|
P&L
|
HCCM
|
SCM
|
P&L
|
C&TM
|
HCCM
|
Терминал модуллари
|
ASM
|
DTM
|
RIM
|
RSU
|
ISDN-SM
|
ISDN-TT
|
ISDN-RSU
|
вариант
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
14
|
Тизим модуллари
|
C&TM
|
HCCM
|
SCM
|
C&TM
|
P&L
|
HCCM
|
SCM
|
Терминал модуллари
|
IPTM
|
ASM
|
DTM
|
DTM
|
RIM
|
ASM
|
IPTM
|
3.3 Назорат саволлари
1. S-12 тизимини техник тавсифи ва функциялари.
2. ASMDTM- модуллар вазифасини тушунтиринг.
3. C&TM,OIM ва HCCM системасининг модуллар вазифасини тушунтиринг.
4. P&L, ISDN-SM, ISDN-TT тизимли модулларнинг вазифасини тушунтиринг.
5. Терминал интерфейс тузилиши ва вазифасини тушунтиринг.
6. Модулларнинг намунавий тузилиши ўз ичига нималарни олади?
7. Терминал интерфейс тузилиши ва вазифасини тушунтиринг.
8. Терминал бошқариш элементини тузилиши ва вазифасини тушунтиринг.
9. ТСЕ ва АСЕ нинг фарқи нимада?
10. S-12 тизимида модулларнинг қандай синфлари бор?
11. C&TM, SCM терминал модулининг тузилиши.
12. Кластер нима?
13. Тармоқ адреси нима?
14. ASM, P&L, C&TM, SCM модулларида кластер бўлиб нима ҳисобланади?
15. Абонент модулларини ҳисоблаб чиқинг.
16. Тизим модулларини ҳисоблаб чиқинг.
3.4 Машғулотга якун ясаш
Машғулотга якун ясашда қуйидагиларни келтириш лозим:
- қисқа назарий қисм;
- берилган вариант бўйича ҳисобот.
3.5 Назарий қисм.
S-12 тизимининг тузилиши
3.1 - расмда S-12 тизимининг тузилиш схемаси келтирилган.
3.1 – расм. S -12 тузилиш схемаси
Схемада марказ бўлиб рақамли коммутация майдони (DSN) хисобланади. Унга ҳамма бошқариш модуллари уланган. Терминал модуллар бошқарув элементи (ТСЕ) ва терминал усканасидан иборат.
ASM (Analog Subscriber Modul) – аналог абонент линиясининг модули ТСЕ бошқарув элементидан ва аналог абонент линиясини (РКМ) улаб берувчи терминал AST дан ташкил топган. AST га одатдаги телефон аппарати, таксофон, юқори устунликка эга аппарат ва хоказо уланиши мумкин. Терминал қисми BORSCHT вазифасини бажаради.
DTM Digital Trink Module – рақамли улаш линиялар модули.
Бу модуль бошқа коммуникация тугунларни РКМ га улаш учун ишлатилади. Модуль 24 каналли ёки 32 каналли ИКМ тизимли рақамли улаш линияларини бошқариш ва улаш учун ишлатилади.
СТМ-Clock and Tones Module –такт ва тонал сигналлари модули.
RJM - Remote Interface Modul- чиқарилган абонент блоки (концентратор) билан интерфейс модули. Модуль DTM модули каби қурилади. Блокни бошқариш (16 каналда ташкил қилинган) умум канал сигналлаш (УКС) усули билан бажарилган. Модулда RSUTT ишлатилади.
RSUTT –Remote Subscriber Unit Trunk Terminal-чиқарилган абонент блоки билан тракт терминали.
SCM-Service Curcuit Modul – хизмат комплектлар модули. Модулда кўп частотали қабул қилувчи ва узатувчи терминал (MR/ST) ишлатилади. Модуль бошқа АТС билан алоқа ўрнатилаётганда бошқарув ва ҳамкорлик сигналларини ва абонентнинг телефон аппаратидан кўп частотали усулда рақамни қабул қилиш учун ишлатилади. Бу модуль тизимнинг ҳамма қурилмаларига тақсимланадиган асосий такт частотасини (8МГц) ишлаб чиқаради. Яна ҳар хил акустик сигналлар рақамли кўринишда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |