СРМ – Computer Peripherals Modul - машина периферияси модули. Бу модуль ташқи хотирани ва «киши – машина» диалоги учун терминални бошқариш учун ишлатилади. Модуль тизимга техник хизмат кўрсатиш учун ҳам ишлатилади.
ISDNSM - ISDN абонент модули. Бу модуль ҳар хил турдаги ахборотни (телефон , пакет ва бошқа ) узатишни таъминлайди.
ISDNTM- интеграл абонентлар тармоғи билан алоқани таъминлаш модули. Модуль 2048 Кбит/с тезликда ишлайдиган гурухли 32 каналли трактга хизмат кўрсатади. У маълумот пакети ёки сигналлашга ишлов беради.
ISDNJM-ISDN чиқарилган абонент блокининг интерфейси модули. Бу модуль аналог – рақамли аралаш концентратори бўлиб ҳисобланади. Бу - шаҳар ва қишлоқ шароитига мос лойиҳалаштирилган модуль. Концентратор 976 гача чиқарилган аналог абонентларини улашга йўл беради. Модуль РКМ га абонент гурухини рақамли улаш линияси бўйича улашни таъминлайди.
HCCM-HJGH-Common Channel Modul - 7 сонли – УКС модули (юқори унумдорлик умум канал модули).
АСЕ - қўшимча бошқарув қурилмаси.
DSN - рақамли коммутация майдони.
DSN вақт – фазовий коммутация тизимидан иборат. Майдон ҳар хил чақирувга хизмат кўрсатиш босқичида ҳар хил терминал модуллар ва тизим модуллар орасида улаш ўрнатиш учун ишлатилади. С-12 тизимда тўлиқ тақсимланган бошқаришга эга бўлгани учун ва «умумий шина» бўлмагани учун модуллар орасидаги ҳамкорлик РКМ орқали ҳосил қилинган трактда бажарилади.
Модулларни тузилиши
S-12 тизим ҳамма бошқарув модуллари бир – бири билан рақамли коммутацион майдонда уловчи трактлар орқали уланади. Тизим ҳамма модуллар асосан бир хил тузилган, яъни бир хил тузилишга эга. Модул икки қисмдан иборат. Терминал схема ёки терминал ва бошқарув элементи ТСЕ дан. Терминал схемалар (Terminal Circuits) бу махсус ускуна бўлиб, модулнинг вазифасига мувофиқ иш бажаради. Терминалнинг бошқарув элемент ТСЕ ёки терминал бошқарув элементи хотирали (Memoru) микропроцессорлардан (Processor) ва терминал интерфейси (Terminal interface) деб номланган ускунадан иборат.
Модул тузилиши 3.2 – расмда кўрсатилган.
3.2 – расм. Модул тузилиши
S – 12 тизими терминалсиз модуллар ҳам бор. Бундай модуллар қўшимча бошқарув ускуналар ёки қўшимча бошқарув элементлари АСЕ дейилади ва терминал интерфейси орқали рақамли коммутацион майдонга уланади. АСЕ тизимнинг қолган бошқарув ускуналари учун ёрдам бериш вазифасини бажаради. Улар тарификацияни тахлил қилишади, каналлар ресурсларини тақсимлайди, статистикага қайта ишлов беради ва бошқалар.
Терминал бошқарув элементи ТСЕ иккита печатли платада ташкил топган. Биттасида (РВА) процессор ва хотира, бошқасида терминал интерфейсининг (TERA) печатли платаси жойлашган. Хозирги вақтда аралаш печатли плата – процессор – хотира-терминал интерфейс (МСИА) ишлаб чиқилган.
Процессор (микропроцессор Intel - 8086) бошқарув элементининг асосий қисми бўлиб бажарадиган жараёнларни бошқариш учун мўлжалланган тактли частота шу платада жойлашган тактли генератор ёрдамида генерация қилинади. Процессор платаси шикастланган жойларни аниқлашини таъминлайди ва уларни коррекция қилувчи воситаларига эга. Бундан ташқари таймерни назорат қилиш ва хотирани ҳимоя қилишни ҳам бажаради.
СЕ бошқарув элементининг дастур таъминоти хотирада сақланади. Хотира 256 Кбайтли динамикли ОХҚ микросхемалардан тузилган. Хотира 1 Мбайт ахборотни сақлаш учун мўлжалланган хотира блоки ягона хатоларни аниқлайди. Хотирага мурожаат қилиш учун процессор юқори тезликдаги HSB шинаси ишлатилади.
Бу шина терминал интерфейсни бошқариш учун ишлатилади. Терминал схемани бошқариш учун паст тезликдаги LSD шинаси ишлатилади.
Терминал интерфейс ТИ терминал ва рақамли комутацион майдон DSN орасидаги интерфейс бўлиб ҳисобланади. У бошқарув элементининг коммутацион майдоннинг ИКМ тракти каналларига киришни таъминлайди. ТИ орқали бошқарув элементи маълумотлар пакетлари билан бошқа ТСЕ лар билан алмашуви мумкин.
Терминал интерфейс TERA платасида жойлашган. ТИ ишини бажариш учун жуфт қабул қилиб узатувчи портларга эга. Жуфт порт терминал билан ва 2 та жуфт порт эса рақамли коммутацион майдон билан алоқа қилиш учун хизмат қилади. Бошқарувнинг битта қабул қилувчи порти (Port controller -Poco) такт импульсларини, овозли сигналларни ва жорий вақтдаги сигналларни тақсимлаш тизими билан уланган.
Иккита қабул қилувчи ва иккита узатувчи портлар микросхема QUAP турида бажарилган. Ҳамма порт мультиплексли шина TDM- Time Division Multiplex билан боғланган. Бошқарув портини боғловчи тракт орқали ҳар бири ўзининг вақтли каналидан тонал сигналлар посылкалари узатилади.
Ҳар бир TDM шинаси орқали кирувчи канал ҳоҳлаган чиқувчи канал билан уланиши мумкин. Бу ҳар қанақа тонал сигналини исталган чиқувчи каналга бошқарув процессори бошчилигида керакли порт ва каналлари ёрдамида коммутация йўли билан узатишга имкон беради. Бу шина орқали ахборотни терминал ва коммутация майдони орасида узатиш мумкин. Терминал интерфейс таркибида (Packet RAM 2/4 Кбайт) ҳажмли пакетли ОХҚ бор. ТСЕ процессори бу хотирадаги маълумотлар пакетини қабул қилиш ва узатиш учун ишлатилади.
-расм. Tерминал интерфейс тузилиши
3.4-расм. ASM модулининг тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |