CCS № 7 асосий тушунчалари
1. Сигнализация пункти (SP) – сигнализация тармоғидаги сигнал ахборотига ишлов бериш ва коммутация тугуни.
2. Сигнализация пункти коди SPC.
3. Сигнализация звеноси ёки линия канали SL. Сигнал канали – иккита сигнализация пунктлари орасида сигнал хабарларини олиб ўтиш учун ишлатилади.
4. Сигнализация звеноларни боғлаш SLS.
5. Транзит сигнализация пункти STP – битта сигнализация звеносидан қабул қилиб бошқа звено орқали ишлов бермасдан узатувчи сигнализация пункти.
6. Сигнал хабарини ишлаб берувчи чиқиш сигнализация пункти (ОР) қабул қилиб олувчи белгиланган пункт (ДР) деб аталади.
7. Боғланган режимда сигнализация.
8. Квази боғланган режим.
9. Сигнал маршрути SR – чиқиш пункти билан белгиланган пунктлар орасида сигнализация тармоғи бўйича сигнал хабарларини олдиндан белгиланган ўтиш йўли.
10. Сигнал маршрутлар боғлами SRS – сигнализация тармоғида хабарни узата оладиган сигнал маршрутлар йиғиндиси.
11. Хабарлар узатиш тизимчаси МТР – умумий транспорт тизими.
12. Фойдаланувчилар тизимчаси UP.
1.3 – расм. ССS № 7 базали функционал модели
Хабар МТР да туғри кетма – кетликда, йўқотишсиз ва дублсиз, хатосиз узатилади. Бунда барча хатолар қабул қилувчига узатилишдан олдин тўғриланиши керак.
Сигнал бирлигининг узунлиги узатилаётган сигнал ахборотнинг миқдори билан аниқланади ва ўзгарувчан бўлади.
Сигнал бирлигининг 3 тури мавжуд :
1. аҳамиятли (белгиланган) сигнал бирлиги MSU
2. звено ҳолати сигнал бирлиги LSSU.
3. Тўлдирувчи ёки куч сигнал бирлиги FISU.
MSU- сигнал бирлиги таркибида сигнал ахбороти берилади.
LSSU – сигнализация звеноси ҳолатини бошқариш учун ишлатилади.
FISU – сигнал ахбороти йўқлигида мусбат ва манфий тасдиқлашни узатиш учун ишлатилади.
Сигнал бирлиги қайд этилмайдиган сондан иборат. Аҳамиятли сигнал бирлигининг сигнал ахбороти майдони (SIF) фойдаланувчи тизимчанинг (UP) ахбороти ва МТР маршрут белгисидан ташкил топган, узунлиги 278 бит дан ошмайди.
1.4-расм. MSU формати
Сигнал бирлигининг бошланиши ва охири “Байроқ” билан аниқланади. Якунловчи “Байроқ” янги сигнал бирлигини бошловчи “Байроқ” бўлиши мумкин. F стандарт байроқ 0 1111110.
BSN – «тескари тартиб рақами» қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган сигнал бирлигини қабул қилганини тасдиқлаш учун ишлатилади. Бу майдонда SU нинг рақами ёзилган бўлади.
BIB – «тескари бит индикатори» - қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган SU ни қабул қилганлигини тасдиқлаш учун ишлатилади.
FSN – «тўғри тартиб рақам» - SU тартиб рақамини ёзиш учун ишлатилади.
FIB – «тўғри бит индикатори» қабул қилиш манзили SU нотўғри қабул қилганда уни қайта узатиш кераклигини кўрсатади.
LI – SU узунлиги индикатори. Сигнал бирлиги турини аниқлайди. Агар LI=0 бўлса, SU тури FISU.
LI=1 ёки 2 бўлса LSSU.
LI=3 – 63 бўлса MSU.
Узунлик индикатори LI дан кейин CK гача нечта байт борлигини кўрсатади. LI олти битдан иборат бўлиб, (0-63) қийматларни қабул қилади (26 =64). Агар LI = 63 ёки ундан катта (max-272 байт) бўлса LI га 63 ёзилаверади.
SU максимал узунлиги 278 байт, яъни 272 байт (SIF+SIO)+1 байт F+1 байт (BSN+BIB)+1 байт (FSN+FIB)+1 байт LI (6 бит+2 бит захира)+2 байт CRC.
SIO – сигнал ахборотнинг байти ёки хизмат маълумотлар байти 2 қисмдан иборат. Ҳар бир қисм 4 битдан иборат. Биринчи қисми тармоқ тури:
Махаллий ёки ички минтақавий 1100
Шахарлараро 1000
Халқаро 0000 ёки
Иккинчи қисм фойдаланувчини тури:
1. бошқариш маълумотлари 0000;
2. сигнализация тармоғини текшириш ва эксплуатация қилиш маълумотлари 0001;
3. SCCP - тизими маълумотлари - 0011;
4. TUP - телефониянинг фойдаланувчиси - 0100;
5. ISUP ISDN фодаланувчиси – 0101;
6. DUP – маълумотларни узатиш фойдаланувчиси – 0111;
TCAP транзакция имкониятларни бошқариш тизими маълумотлари:
SIF – маълумот майдони (сигнал ахбороти майдони). Бунда қуйидаги тизим маълумотлари узатилади.
TUP – телефон тармоғида сигнализация функцияларини бажаришини таъминлайди.
ISUP – ISDN тармоқларида.
TCAP – интеллектуал тармоқ, уяли алоқа тармоқлари тури ва хизмат кўрсатиш марказларида сигнализация функциясини ва эксплуатация, техник хизмат кўрсатиш, тармоқларни масофадан фойдаланишини бошқариш ва назорат қилиш (OMAP) функцияларини бажарилишини таъминлайди.
SIF – n байтга тенг бўлиб турли тизим маълумотлари учун турлича бўлади. Уларга:
DPC – маълумотларни қабул қилиш манзили (14 бит).
OPC – узатиш манзили (14 бит)
SLS – сигнализация звенолари боғлами (ИКМ N)
CIC – вақт канали N (сўзлашув канали идентификатори) маълумот тури (8 бит) Маълумотлар майдонида станциялар ўртасида узатилиши керак бўлган сигнализация маълумотлари узатилади. М: ISUO учун:
LAM – бошланғич манзил маълумотлари OPC, DPC, танланган сўзлашув канали А абонентнинг рақами, В абонентнинг рақами ва х. к.
ACM – манзил рақами етарли (DPC, OPC, танланган сўзлашув канали N).
ANC – абонент жавоби.
REL – озод қилиш.
RLC – озод қилиш тамом бўлди.
CK – текшириш майдони – ахборотларни узатишдаги хатоларни аниқлаш ва тўғрилаш вазифаларини бажаради. Бу давр ортиқлигини текширувчи назорат йиғинди.
Звенолар ҳосил қилувчи LSSU формати
1.5-расм. LSSU формати
LSSU – сигнализация звеноси ҳолатини бошқариш учун ишлатилади. Агар сигнализация звеносининг қабул қилувчи томонида юкланиш меъёридан катталиги аниқланса, узатувчи томонга юкланиш узатилгани ҳақидаги ахборот LSSU ёрдами беради. Бунда LSSU «банд» ҳолат индикацияси билан узатилади ва тушаётган ҳамма СБ ларига тасдиқловчи сигнални кечиктиради. Агар бу сигнал 6 с дан ортиқ бўлмаса, сигнализация звеносида носозлик бор деб ҳисобланади.
FISU - тўлдирувчи СБ – сигнал ахборот узатилмаётган пайтда мусбат ва манфий тасдиқлашни узатиш учун ишлатилади. Мусбат тасдиқлаш узатишни тўғри бажарилганини билдиради.
1.6-расм. FISU формати.
Хатоларни тўғрилаш фақат MSU ва LSSU ларда бажарилади. ССS № 7 да сигнал ахборот мавжуд бўлмаганда FISU узатилади. Бу хатолар маниторингини амалга оширишга имкон беради. Носоз сигнализация звеносини тез топиш учун амалга оширилади. Хатоларни тўғрилашнинг 2 хил йўли ишлатилади.
Хатоларни коррекция қилишнинг базали усули (ВЕСМ).
Мажбурий (превентив) даврий усули (PSR).
Биринчи усулда манфий тасдиқлаш (NACК) келганда, яъни қарама-қарши томондан тасдиқ олмаган аҳамиятли сигнал бирлигининг ҳаммаси такрорланади. Мусбат тасдиқ охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри тартиб рақами FSN ни, қарама-қарши йўналишга узатилаётган СБ ни тескари тартиб рақами томон узатиш йўли билан ҳосил қилинади.
1.7 – расм. Хатони коррекция қилишнинг базавий усули
Мантиқий тасдиқ тескари бит индикаторини инвертирлаш ёрдамида ҳосил қилинади (BIB=0). Ҳар бир тартиб рақами FSN, ВSN 7 бит узунликка эга. Демак, мусбат тасдиқлашсиз узатиладиган хабарлар максимал сони 127 бўлади (2 7 = 128).
Иккинчи усул. Агар сигнал бирлиги узатиш томонида бирон қийматга эга бўлса, унда узатилган цикл рақами кетма – кетлиги сақланган ҳолда хотира буферига ёзилади. Қабул қилувчидан орқага қайтиш цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган орқага қайтиш цикл рақами тасдиқланган СБ ўчирилади. Агар тасдиқланмаган MSU сони меъёрдан ошса, циклли қайтариш процедураси хатоларни тўғриламаяпти, деб белгилайди. Бу хол юкланиш катта бўлганда бўлиши мумкин (қайта узатиш тезлиги камаяди). Бунда мажбурий даврий қайтариш фаоллаштирилади ва янги MSU юбориш тўхтатилади. Тасдиқланмаган MSU узатилади. Бу тасдиқланмаган MSU сони меъёрдан пастга тушгунга қадар такрорланади. Бу аҳамиятли СБ (MSU) сигнал ҳаммаси қайта узатилади, яъни аҳамиятли СБ (MSU) йўқлигида амалга оширилади.
1.8 – расм. Хатони коррекция превентив даврий такрорлаш усули
Мусбат тасдиқ охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри тартиб рақами FSN ни, қарама-қарши йўналишда узатилаётган СБ нинг тескари тартиб рақами томон ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Базали усул одатда ердаги алоқа линиялари учун ишлатилади.
PSR усул – сунъий йўлдошлар учун ишлатилади. PCR ни ердаги алоқа линиялари учун ҳам ишлатса бўлади. Сигнализация тармоғининг функцияси сигнал хабарларига ишлов бериш, сигнализация тармоғини бошқариш, сигнал хабарларига ишлов бериш, маршрутлаш, саралаш яъни ажратиш ва хабарларни тақсимлашни ўз ичига олади. 7 – рақамли сигнализация тизимида СБ ни узатиш қуйидагича: Узатиш томонида «қийматга эга СБ узатилган цикл рақами кетма – кетлигини сақлаган ҳолда, хотира буферига ёзади. Қабул қилувчидан орқага қайтиш цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган орқага қайтиш цикл рақами тасдиқланган СБ ўчирилади. Орқага қайтиш индикатор бити ўзгарса, хотира буферидан тасдиқланмаган СБ дан бошлаб қайта узатилади. Хотира буферидан қайта узатиш тугаллангандан сўнг, нормал ишга ўтилади. Орқага қайтиш индикатор битининг ҳолати ўзгариши билан, тўғри индикатор бити, ўз ҳолатини ўзгартиради.
Узатишга сўров бўлмаса, охирги узатилган «қийматга эга» бирликнинг тўғри цикл рақамини сақлаган ҳолда «БЎШ» сигнал бирлиги узатилади. Қабул қилишда кодли текширишдан ўтган «Байроқ» ва ортиқча нольлари йўқотилган СБ лар тахлил қилинади. Сўнгра тўғри цикл рақами мос тушиши ва СБ нинг қийматлари тахлил қилинади. Қабул қилиш томонида «қийматга эга» ва «қийматга эга бўлмаган» сигнал бирликларини қабул қилиш учун иккита амал бўлиши керак.
Агар СБ қийматга эга бўлмаса ва агар тўғри цикл рақами охирги қабул қилинган «қийматга эга «СБ нинг тўғри цикл рақамига тенг бўлса, унда бу СБ ишлатилмайди. Агар тўғри ва орқага қайтиш цикл рақамининг мослиги бузилган бўлса ва тўғри индикатор бити орқага қайтиш индикатор битининг ҳолати бир хил бўлса, унда СБ ни такрорлашга сўров юборилади. Бунинг учун орқага қайтиш индикатор битини инверсияси юборилади. Агар узатилаётган тўғри индикатор бити орқага қайтиш битидан фарқланса, унда бу СБ ҳам ишлатилмайди. СБ «қийматга эга» бўлса ва тўғри цикл рақами охирги тўғри қабул қилинган СБ гининг рақамига мос тушса, бу СБ индикатор битининг ҳолатидан қатьий назар йўқ қилинади.
Агар охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри цикл рақами «1» дан ошиқ бўлса (максимал цикл рақамининг модули бўйича)ундан бу СБ қайта ишлашга юборилади, қайсики тўғри ва орқага қайтиш индикатор бит ҳолати тенг бўлса. Агар тўғри цикл рақами бирдан каттага фарқланса, ундан у бекор қилинади. Агар бу ҳолатда қайтиш индикатор битининг ҳолатига тўғри келса, унда орқага қайтариш индикатор битининг тескариси олиниб қайтаришга сўров узатилади. Бу кўрилган СБ узатиш ва қабул қилиш жараёни ихтиёрий сигнал ахбороти учун бир хил бўлади.
Демак 7 сонли сигнализация тизими структураси 4 та функционал босқичга эга:
1. Тракт орқали маьлумотларни узатилган, унинг физик, электрик ва функционал характеристикаларни аниқланади.
2. СБ ни кетма-кет такрорлашда назорат хатоларини тузатишни аниқлаш байроқлар ёрдамида СБ нинг чегарасини ўрнатилади.
3. СБ ни қайта ишлаш, сигнализация тармоғини бошқариш, узатиш йўналишини танлаш, маьлумот адресини қайта ишлаш, ахборотларни тақсимлаш ва маршрутлаш вазифаларини бажаради.
4. Телефон тармоқда қўллаш воситаларини ўз ичига олади.
4 чи босқичида телефон ахборот функцияларини, сигнал форматини, телефон ахборот кодини, телефон улашни ўрнатиш амалларини бажаради.
1.9 - расм. Станциялараро сигнализация
Do'stlaringiz bilan baham: |