ASM модулининг структураси
Терминалда жойлашган АИ BORSHT бажаради. АИ лар сони 64 ёки 128 бўлиши мумкин, тушаётган юкламага қараб танлаб олинади, улар платаларда жойлашган.
Платалар сони 8 та. 2 хил турдаги платалар бор. 8 тадан АИ жойлашган плата ALCN. 16 тадан АИ жойлашган плата ALSB. Бундан ташқари терминалда чақирув сигналини узатиш учун чақирув сигнал генератор (RG) ва тест синовларидан ўтказувчи қурилма жойлашади.
RING
BUS
3.5-расм. ALCB платасининг функционал блоклари.
ASM нинг ҳар бир модули 8 та печатли платадан ташкил бўлган ва уларнинг ҳар бирига 8 та абонент уланган. Шунинг учун ҳар бир ASM 64 та абонент линияга уланиш имкониятини таъминлайди. ASM КМ орқали ўтказиш учун кирувчи сигналларни 32 каналли битли оқимга ўзгартиради. ALSB 8 та платаси RNGA чақирув генератор платаси, TAUA тестлаш платаси ва авария сигнализацияси RLMA платаси билан биргаликда ИКМ нинг 2 та канали орқали MCUA туридаги бошқариш элементига уланади. (TAUA ва RLMA) платалари ASM нинг айрим модулларига уланади. Ҳар бир икки модулга 2 тадан TAUA ва RLMA тўғри келади. Ҳар икки бошқарув элементи абонент комплектлари билан шундай уланганки, уларнинг ҳар бири 2 гурух абонент комплектларига киришни таъминлайди ва уларнинг биттаси ишдан чиқса, 8 та абонент комплектлари иккинчиси билан бошқарилади. Ҳамма платалар ва модуллар манба билан CONV орқали бажарилади.
MCUA платаси абонент модуллари ва хизмат комплектларида модулларида бошқарувнинг терминал элементи сифатида ишлатилади. Унда 1 Мбайт ҳажмли хотирасига адресация қилинган 8086 микропроцессор киритилган. RNGA платасининг унинг вазифасига чақирув сигналини генерация қилиш ва уни ҳар хил линия бўйича узатиш киради. Плата иккита чақирув токли генератордан иборат бўлиб улар ALSB нинг 32 та платаси билан уланган. TAUA платаси улчаш учун мўлжалланган ва иккита ҳар хил бўлакдан иборат: биринчиси аппарат воситаларига эга бўлиб, сигналларни қабул қилади ва уни шакллантиради, иккинчи эса қайта ишлаш жараёнини бажаради.
Аналог абонент линиялар модулининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради.
абонент линияларини манба билан таъминлаш;
шлейфни назорат қилиш;
чақирув токини генерация қилиш;
16 Кгц частотасида тарификациялаш импульсини генерация қилиш;
АРБ ва РАУ (АЦП ва ЦАП)
ИКМ – мультиплексрлаш
2 симли линиядан 4 симли линияга ва оркага утказиш усулининг гибридли схемаси
линиявий ва ички текширувларни ўтказиш учун кириш
Адаптирланган программали таъминлаш билан абонент линияларни сўнишини таъминлаш.
ALSB линия комплектларининг ҳар бирида қуйидаги функционал блоклар жойлашган (3.5 - расм).
1. Чақирув токи ва тестлаш шиналарини ҳосил қилиш учун кирувчи резистр ва релели контактлар;
2. Узатиш интерфейси (линияга битта);
3. Сигнални рақамли қайта ишлаш блоки:
аналог – рақамли ўзгартиргич (ҳар 4 та линияга битта).
MCUA интерфейси блоки – платага битта.
Ҳар бир блокнинг асосий вазифалари қуйидагича :
Кириш интерфейси:
Юқори кучланишдан муҳофазаланиш (линияли муҳофаза).
Линияни улаш учун реле, чақирув токини узатиш.
Станция ва линия томон тестларини бажариш.
Трубкани кўтариш ва жойига қўйиш ҳолатини аниқлашини бажарадиган резисторлар.
Ток кўпайишида муҳофазаланиш:
Узатиш интерфейси.
товушли диапозон сигналини линияга улаш;
абонентга доимий ток (48/60 В) узатади;
2 симли ўтказгичли линиядан 4 симли линияга ўтказади;
Сигналларни рақамли қайта ишлаш
АРЎ ва РАЎ аналог овоз сигналини 8 разрядли кодли комбинацияга ўзгартириш;
рақамли ва аналогли фильтрлар;
даражани бошқариш: керакли узатиш даражасини ҳосил қилиш мақсадида абонент линиясини кучайтириш ва пасайтириш;
АКС сигналини бостириш (сўндириш);
DРТС (икки симли терминал назоратчи);
Абонент терминаллари жуфт ва ток ТСЕ орасидаги интерфейс;
ТСЕ дан командани қабул қилингандан кейин линия вазифаларини бошқариш;
Аппарат қисмидаги холатлар, ўзгаришлар (ҳолатлар, гўшак олиб қўйилган) тўғрисида ТСЕ ни хабардор қилиш;
Рақамли процессорни қайта ишловчи икки блокининг кирувчи ва чиқувчи ИКМ окимлари бирлашади ва DРТС процессори интерфейсига уланади. Кейин улар канал коммутаторига келади. У ерда керакли бошқарув натижасида МСUA га келувчи иккита ИКМ трактларнинг битта канални ҳар бир линиясини фиксация қилинган канални ҳосил қилади.
3.6 – расм. СТМ такт ва тонал сигналлар модули
СТМ – 8 МГц ли асосий тактли частотани генерация қилиш учун мўлжалланган, кейин у ҳамма мультипортларга ва бошқарув элементларга тақсимланади ва бутун тизимнинг ишини синхронизация қилишини таъминлайди. СТМ да станциянинг назорат сигналлари ва реал вақтнинг сигналларини ишлаб беради. Бу модулда тонал генератор – TG ва такт генератори жойлашган.
Такт генератори 8 МГц ли асосий тактли частотани ишлаб чиқаради ва станциянинг ҳамма СЕ (бошқарув элементига) ва DSN нинг ҳамма мультипортларига тақсимланади.
Тонал генератори тонал сигналларни ишлаб чиқаради ва ҳамма терминал интерфейсларга тақсимлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |