1.5 Назарий қисм
Умумий канал сигнализация УКС №7
Олдинги қурилган сигнализацияни узатиш икки варианти: сўзлашув тракти ва ажратилган канал орқали сигнализацияни узатиш қуйидаги камчиликка эга:
- узатиш тезлиги паст;
- етарли мослашишга эга эмас;
- иқтисодий томондан қараганда қимматга тушади;
- утказувчанлик қобилияти чегараланган.
Бу камчиликларни бартараф қилиш учун 1980 йилда 7 - сонли сигнализация яратилди. Бунда алоқа тармоғидан мантиқан ажратилган сигнализация тармоғини яратилган (1.1-расм).
1.1-расм. Сигнализация тармоғи.
Сўзлашув канали алоқа ўрнатилганидан сўнг ишлатилади, яъни сигнализация тракти сўзлашув трактидан бутунлай ажратилади. Бир неча маротаба юқори тезликка эга бўлган сигнал хабарларини узатувчи каналлар ёрдамида кўп сонли ахборот каналларига хизмат кўрсатиши мумкин. Умумий канал сигнализациясида сигнал ахборотлари дуплекс каналлари бўйича узатилади. Бу каналлардан маълумотлар пакети узатилади (1.2-расм). Бу маълумотлар пакети сигнал бирлиги (SU) деб аталади.
1.2-расм. Умумий канал сигнализацияси
Умумий канал сигнализацияси CCS №7 нинг афзалликлари:
- тезлиги – 1 секундда алоқа ўрнатади;
- юқори унумдорликка эга. Ҳар бир сигнализация рақами (сигнал звеноси) бир пайтда бир неча минг телефон чақирувларига хизмат кўрсата олади;
- тежамкорлиги. Зарур ускуна сони камаяди;
- ишончлилиги. Сигнализация тармоғида қўшимча маршрутларининг ишлатилиши, асосий алоқа тармоғининг ишончлилигини оширади:
- эпчиллиги. Ихтиёрий маълумотларни узата олади.
7 сонли сигнализация ўзаро ҳамкорлиги OSI эталон моделининг учта даражасига мос келади: физик сатх, канал сатхи, тармок сатхига мос келади. CCS №7 архитектурасида қуйидаги номлардаги тизимчалар мавжуд: NSP – хизмат кўрсатиш тизимчаси;
MTP- хабарларни узатиш тизимчаси; SCCP – сигнализацияни боғлашни бошқариш тизимчаси.
Демак CCS №7 4 та функцияни бажаради:
1. Хабарларни узатиш тизимчасининг биринчи даражаси МТР 1 (сигнализация маълумотлар звеноси) – бу икки йўналишли узатиш йўли, яъни иккита физик канал тушунилади. Бу каналлар қарама-қарши йўналишда бир вақтни ўзида, бир хил тезлик билан сигнализация хабарини узатади. Канал рақамли ёки аналог, ёки ернинг сунъий йўлдоши бўлиши мумкин. Рақамли канал тезлиги 64 кбит / с. Аналог канал узатиш тезлиги эса 4,8 кбит /с бўлади.
2. Хабарларни узатиш тизимчасининг иккинчи даражаси (канал) МТР 2 (сигнализация звеноси) – сигнал хабарларини ишончли узатишни амалга оширади.
3. Хабарларни узатиш тизимчасининг учинчи даражаси (тармок) МТР 3 (сигнализация тармоғи) сигнал хабарларига ишлов бериш ва сигнализация тармоғини бошқаришни ўз ичига олади. Яъни хабарларнинг маршрутини аниқлаш, саралаш қилиш, йўналишларга тақсимлаш сигнализация пункти ёки звеноси, ҳамда ишдан чиққан хабар маршрутини ўзгартириш киради.
4. Сигнализация звеносини бошқариш тизимчасига SCCP – МТР га қўшимча бўлиб тармоқ хизматини кўрсатишга ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |