Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet76/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

13.1-расм. Линиявий комплектнинг соддалаштирилган схемаси.

ЛСУ – Линия сигналларининг ўзгартиргичи;


ТЧА – Такт частоталарини ажратувчи ;
СРг – Сурувчи регистр;
СБА – Синхро белгини ажратувчи;
ЭХ – Эластик хотира;
ФИМ – Фазали импульсни мослагич;
SML – Линиявий синхробелги ;
SMS – Станциявий синхро белги;
ХЙ – Хатоликлар йигивчи;
&1 - Мос тушиш схемаси;
&2 - Мос тушиш схемаси.
Бу линиявий комплект қуйидаги функцияларни бажаради:
1. Қабулда учламчи коддан биполяр сигнални тиклайди.
2. Ахборот ўтиб кетишни бартараф қилиш учун гуруҳли трактдан такт частотасини ажратиш (синхронлигини таъминлаш).
3. Каналларни кетма-кетлигини аниқлаш учун тактни синхронлаш (синфазалигини таъминлаш).
4. Коммутация майдони киришида ҳар хил трактларни фазасини текислаш.
5. Узатишда коммутация майдонидан келаётган биполяр сигнални квази учламчига ўзгартириш.
Линиявий компоектни ишлаш жараёнини кўрамиз. Алоқа каналидан сигнал линиявий код (квази учламчи код, масалан: HDB-3) кўринишида келади. Линиявий комплектдаги тонал частоталарни ажратувчи ТЧА такт импульсларини ажратиб олувчи регистр СРг белгилади. СРг синхро белгини ажратувчи СБА ёрдамида келаётган линия сигналидан линиявий синхробелги SML ҳолатини аниқлайди. Аниқланган вақтли ҳолат мос тушиши схемаси &1 ФИМ дан тўшаётган станциявий синхро белги SMS билан солиштирилади. Уларнинг вақтли ҳолатлари мос &1 схема чиқишига хатолик йиғувчи ХЙ ни нольга ўрнатувчи сигнал ишлаб чикарилади синхробелгилар вақт ҳолатлари мос тушмаганда ўрнатиш юз беради ва доим тўшаётган SMS таъсири остида хатоликни йиғувчи ўз ҳолатини аста-секин кўпайтиради. Маълум бўсағага етганида (одатда 3-4га кетма-кет мос тушмаслик) ХЙ чиқишида биринчи келган SML ҳолати бўйича ФИМ фазани мослашга &2 схемага рухсат берувчи сигнал ишлаб чиқилади.
Линиявий комплект киришда фазалар фарқи узоқлаштирилган ва таянч АТС орасидаги масофа ҳар хиллиги билан асосланади, бу фарқ туфайли рақамли каналларнинг коммутацияси бўлмайди. Коммутация майдон киришида ҳар хил трактларнинг фазасини текислаш эластик хотирада амалга оширилади. ЭХ га ёзиш фаза импульс мослашиш ФИМ гатаъсири остида амалга оширилади. ЭХ дан ўқиш эса умум станцион импульс генератори УИГ таъсир остида бажарилади.
Рақамли улаш линиялари SDH (Synchronies Digital Hierarchy) Синхронл рақамли иерахия технологияли SDH интерфейсларига эга. Уларга синхронли оптик интерфейс STM-1, STM-4, STM-16. бу интерфейслар оптик толали алоқа линиялари(ОТАЛ)ни зичлатиш учун ишлатилади. Улар бир-биридан узатиш тезлиги билан фарқ қилади. STM-1 узатиш тезлиги 155,52 Мбит/с(63та 2Мбит/с оқим) STM-4 учун 622 Мбит/с(252 Мбит/с оқим), STM-16 учун 2,488 Гбит/с(1008 та 2 Мбит/с оқим). Кўпроқ ҳолларда рақамли АТС ларда синхронли оптик интерфейс STM-1 ўтказилади. STM-1 155,52 Мбит/с тезлик билан оптик сигналларни қабул қилади ва узатади. STM-1 ITU-Tни маълум тавсияларини, яъни Q 783ни бажаради. Масалан, секцион сарлавҳага юқори тартибли тактларнинг сарлавҳасига ва кўрсатгичларига ишлов беради.
SDH интерфейслари АТМ тармоқлари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин. Бунда тор йўлакли ва кенг йўлакли алоқаларнинг интеграциясини таъминлайди. Бундан ташқари етарли даражада станция қурилмалари сонини камайтириш, тармоқни тез ҳамкорлигини ошириш, уни эффективлигини ва кенгайиш имкониятларини бериш мумкин ҳамда тор йўлакли алоқа режимидан кенг йўлакли алоқа режимига ўтиш бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг территориясида S-12, EWSD, NEAX-61E, DTS, C&C08-рақамли коммутация тизимлари ишлаб турибди. Ҳар бир тизим уз УЛМига эга. Улар бир-биридан элемент базаси, гуруҳланиши билан фарқ қилади. Лекин бажарадиган функцияси бир хил. S-12 тизимида аналог УЛ, рақамли УЛ, 7 сонли УКС, ISDN абонентлари ва тармоқларнинг, узоқлаштирилган абонент блоки интерфейс модуллари мавжуд. Рақамли УЛ, ISDN тармоғининг интерфейс, узоклаштирилган абонентнинг блоки интерфейс модули худди иккисининг линиявий модули каби кўрилган.
ISDN абонентлари интерфейс модули асосий улаш имконини бергани учун узатиш тезлиги 2В+Д=2*64+16=144 кбит/сни ташкил этади.
EWSD тузилишида УЛ модуллари линия гуруҳлари сифатида келтирилган.
Линия гуруҳлари LTG линия турига қараб LTG C, LTG B, LTG F, LTG G, LTG H турлари мавжуд. Улар 4 ИКМнинг линиявий модулига мўлжалланган. Шунинг учун узатиш тезлиги унинг чиқишида 8192 кбит/с га тенг.
DTS тизимининг турига қараб РУЛ модуллари ҳар хил гуруҳланади. Масалан, DTS-2000 тизимида РУЛ – (TIM) 480 РУЛга мўлжалланган.
С&СО8—тизимида РУЛ М, STM-1 интерфейси AN улаш имконига эга V. 5 интерфейси ишлатилган.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish