Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet74/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Кўп частотали сигнализация.

Юқорида кўрилган декадали териш билан 2 АСК сигнализацияси станция қурилмаларни самарасиз банд этишга бўлиб қўшимча улаш ўрнатиш жараёнини секинлаштиради. У ўз ичига битта АТС дан иккинчисига номерни транслация қилиш ва А абонентни Б абонент билан алоқа олишини кутиш вақтини олади. Бутундан шу вақт давомида абонентлар ўртасида сўзлашув бошлангунга қадар алоқа тармоғининг хизматларига тўловлар ёзилмайди, бу эса афсуски абонентларни қиммат тармоқ ресурсларидан фойдаланганликлари учун операторлар ҳеч қандай даромад олмайдилар. Ундан ташқари, сигнализациянинг бундай “секин ишлаши”ни абонентлар сезади ва ранжитади. Кўп частотали сигнализацияни бу жараённи сезиларли даражада тезлаштиради. Унда ишлатиладиган сигналли кодларни қуйидаги кўрсатгичлар бўйича баҳолашади: мумкин бўлган кодли комбинациялар сони; кодли комбинацияни узатиш вақти; турли хилдаги линиялар бўйича сигналларни узатиш имконияти (физик ва зичлаштирилган аналогли ёки рақамли узатиш тизимлари); узатувчи ва қабул қилувчи қурилмаларнинг мураккаблиги; ҳалақит-бардошлиги; хатоларни аниқлаш тўғрилашга ишончлилик ва қобиллиятлиги. Кўп частотали коднинг ҳар бир комбинацияси икки ёки ундан ортиқ элементар сигналлардан иборат бўлиб турли частоталарга эга; кўпроқ “m дан” туридаги кўп частотали кодлар ишлатилади (К АТСда “5 дан 2” ва “6 дан 2” кодлар ишлатилади). Уларда элементар сигналларни шакллантириш учун “m” маълум частоталар ишлатилади. Бундай турдаги кўп частотали кодларда ҳар бир кодли комбиницияни шакллантириш бирикмалар сони билан аниқланади:




“5 дан 2” учун

6 дан 2” коди учун

Ҳар бир комбинация айнан бир хил сондаги частоталардан иборат бўлгани учун коднинг ҳалақит – бардошлиги яхшиланади. Бу кодлар ўз-ўзини текширувчи кодларга киради, чунки улар унга мураккаб булмаган схемалар ёрдамида қабул қилувчи томонда узатиш давомида вужудга келган хатоликларни аниқлаш имконини беради. (битта частотани булмаслиги, иккитадан ортик частоталарни мавжудлиги). Зарурият тугилса хатолик билан қабул қилинган комбинацияни қайта узатиш сўраш мумкин. Бу узатиш ишончлилигини ошириш имконини беради кўпчастотали кодда сўзлашув частоталар ишлатилади ва шунинг учун бу код зичлаштирилган линиялар бўйича сигналларни узатиш учун f0=700; f1=900, f2=1100, f4=1300, f7=1500, f11=1700 Гц частотали ишлатилган (0,1,2,4,7 ва 11 индекслар шундай танланадиган ҳар бир комбинациядаги уларнинг йиғиндиси шу комбинацияни билдирадиган рақамни бериши керак бўлади, 0 рақами бундан мустасно).
12.6-расмда кўрсатилган кодли комбинацияларни узатиш усули “импульсли ” тукув матосининг тўғри ва тескари ҳаракатларини эслатади ва қуйидаги тарзда юз беради чақираётган қурилмага (масалан, маркерга) уланса ахборот узатишга тайёр эканлиги тўғрисида ахборот беради.



3.7 - расм. " Умумий моки" усулли регистр сигнализацияси.

Маркер сўров сигналини юборади ва унга жавобан регистр ахборотнинг маълум бир қисмини узатади. Сўнгра маркердан яна сўров сигнали келади (ёки қабулни тасдиқловчи сигнал), регистр ахборотнинг навбатдаги қисмини узатади ва ҳоказо. Бутун ахборотни узатиб регистр бўшайди. Бундай усулда ахборот ишончлилиги ошади, лекин уни узатиш вақти ҳам ортади. Бу усул мураккаб тузилмали тармоқда ишлатилади.у регистрда йигилган ахборотни турлича узатиш имконини беради. Сўровнинг турига караб регистр номерининг биринчи ёки кейинги рақамини ёки такрор рақамни узатиш ҳамда сигналларни узатишни бир усулликдан иккинчисига утиши мумкин. 12.6-расмдан кўриниб турибдики, сигналлар билан алмашинув тескари йўналишдаги сигналдан бошланади. Тескари йўналишдаги деярли ҳар бир сигналга тўғри йўналишдаги жавоб сигналлари тўғри тўғри келади. Сигнал давомийлигини 45-5 мс ни ташкил этади қабул ва узатиш орасидаги интервал – 60 мс дан кам эмас. Навбатдаги сигнални кутиш кирувчи АТС учун 200-250 мс, чиқувчи эса 3,5 -4 с. Регистр сигналларини узатиш учун “импульсли моки” усулидан ташқари “импульсли пакет” усуллари ишлатилади. Улар йиғилган ахборотни катта тезликда узатиш зарур бўлганда ишлатилади, бу одатда маҳаллий АТС ва ШАТС ўзаро ҳамкорликда талаб қилинади. Сигналларни “импульс пакети” усули билан узатишда, йиғилган кодли комбинациялар битта буйруқ бўйича бирин кетин, қабул қилиш қурилмаси навбатдаги комбинацияни қабул қилишга тўғриланишга зарур бўлган интервал билан узатилади. Сигналлар билан алмашинувда қуйидаги вақт оралиқлари ишлатилади:


Т1=50- 5 мс – узатилаётган пакетдаги импульс ва паузалар, улар ўртасидаги давомийлик;
Т2=10С – Банд этишнинг тасдиклаш сигнали олингандан кейин ШАТС дан суровни АТС да кутиш вақти;
Т3= 3 С – пакетни узатилгандан сўнг, тескари сигнални кутиш вақти. 12.1-жадвалда “импульсли пакет” усули келтирилган.
3.4- жадвал

Ҳар хил турфадаги чақирикларда пакет таркиби 12.2–жадвалда келтирилган. Чақириклар тури ва импульс пакети таркиби.
12.2-жадвал

“Интервалсиз импульс пакети” усули маҳалий станциядаги абонент линия номерларини автоматга аниқлайдиган аппаратура (АНАА) иш жараёнида ишлатилади. Бунда АТС ва ШАТС ўртасида чақираётган абонент линия номери ва йиғилган сигнал ахбороти АНАА ёрдамида “интервалсиз импульс пакети” усулида узатилади. Бу эсаузатиш вақтини сезиларли даражада камайтиради. Қабул қилиш томонида код комбинацияларини ажратиш, ташкил этувчи частоталарни ўзгаришини топишга асосланади. Агар узатилаётган рақамлар кетма-кетлигида иккита ёки бир неча рақамлар кетма-кет бир хил бўлса, бир хил рақамларнинг жуфтлари “торлан” сигнали билан алмаштирилади. Умумий фойдаланишдаги телефон тармоқларининг исталган АТС биринчидан ўзига уланган чақирилаётган абонент линия номерини ва категориясини аниқлашни билиш керак, бу чақираётган томон сўрови бўйича бу ахборотни узатиш имкониятига эга бўлиш учун қилинади ва иккинчидан қарама-қарши станциядан ШАТС дан ёки махсус хизмат тугунидан (МХТ) ёки чақириқни тақсимлаш босқичидан шунга ўхшаш ахборотни сураш ва қабул қилишни “билиш” керак. МХТ ва ЧТБ олган ахбороти асосида хизмат тўловларини ёзади ҳамда шу хизматдан фойдаланишга абонентнинг ҳуқуқини аниқлайди. АТС АНАА дан пастдан қилинган чақириқни манбасини аниқлаш учун фойдаланилади. АТС АНАА дан ахборотни улаш ўрнатишнинг қуйидаги босқичларида сўраб олиши мумкин: улаш линия банд этилган сўнг (ШАТС га алоқа ўрнатилаётганда), жавоб кутилганда; чақирилаётган абонент жавобида; сўзлашув вақтида. АНАА га 500 Гц сигнал 10?400 мс дан кейин “жавоб” сигналидан кейин тушиниш мумкин. Иккита сўров орасидаги минимал вақт 0,3±0,05с ташкил этади. ШАТС алоқада минимал вақт 1,2±0,1с сўровларни максимал сони 3 та. Битта пакетда 13 та рақам булиши мумкин. Пакет ичида рақамларни келиш кетма-кетлиги: узатиш боши; абонент категория рақами; номерни бирлик рақами; ўнлик, юзлик, минглик, ўн минглик, юз минглик, миллион рақамлари, узатиш боши. Агар маҳаллий телефон тармоғида 5,6 рақамли номерлаш ишлатилган бўлса, 7 рақамли бўлгунча олдига 2 ёки 0 ёки ав тизимли тармоқ индекси кушилади. Шундай қилиб, “интервалсиз пакет” усулида узатилаётган АНАА ахбороти “0 дан 2” икки частотали кодли комбинацияларнинг орасида пауза мавжуд бўлмаган кетма-кетликдир. Ҳар бир комбинацияни узатиш давомийлиги 40±1 мс тенг. Кўп частотали сигнализация бир катор камчиликларга эга: сигналлар ахборот мазмуни, тезкорлиги, ҳалақит-бардошлиги чегараланганлиги, сўзлашув спектиридаги шунга ўхшаш частоталарни сигнал ахборотидек қабул қилиш имконияти борлиги. Бу эса тармоқ ишини АНАА ишини бузишга ёки операторни алдашга олиб келади.





Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish