Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies


Аналог ва рақамли боғловчи линияларнинг модуллари



Download 7,57 Mb.
bet75/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

13. Аналог ва рақамли боғловчи линияларнинг модуллари
ва уларни тузилмаси

Рақамли АТС лар аналог ва рақамли улаш линияларини уланишига йўл беради. Улаш линиянинг ҳар бир тури ўзининг линиявий модулига ёки интерфейси билан жиҳозланиши керак. Аналог улаш линияга ўрнатилган линиявий модуллар қуйидаги вазифаларни бажариши керак:



  • аналог сигнални рақамлига айлантириш ва уни аксини;

  • гуруҳли трактни ташкил қилиш;

  • синхронизация ва сигнализация каналларини ҳосил қилиш;

  • линия қурилмаларини станция қурилмалари билан физик туташишни таъминлаш;

  • бошқариш сигналарига ишлов бериш.

Рақамли улаш линияларининг бирламчи гуруҳ (ИКМ) рақамли улаш линиялари 2048 Кбит/с (Е1) ва 1544 Кбит/с (Т1) улаш имконли (ИКМ нинг линиявий модули), 7 сонли УКС нинг линиявий модули улаш, SDH технологиясининг рақамли улаш линиялари (STM модуллари), АН улаш имконли тармоқнинг улаш линиялари ва халкаро турлари мавжуд.
Кўпроқ ҳолларда рақамли АТС ларга рақамли улаш линиялари уланади. Шунинг учун рақамли улаш линиянинг линиявий модулларини батавсил кўриб чиқамиз.
ИКМ улаш линияларининг линиявий модуллари мураккаб функцияни бажарадилар, булар қисқа қуйдигилардан иборат:
1. Электрик интерфейс – линияни станция билан физик туташтиради ва узатиш даврида уни бузилишидан кейин кириш сигналини тиклашни таъминлайди;
2. Тактли синхронизация – линиянинг такт импульслари билан станция қурилмалари синхрон ишлашига керак бўлган шароитни таъминлайди бу эса минимал хатолик эҳтимоли билан кириш битлар оқимида бир ва нолларни улашга йўл беради. Бошқа сўз билан айтганда гуруҳли тракдан такт частотасини ажратиш. Бу функцияни амалга ошириш усули ҳар хал турдаги АТС да ҳар хил;
3. Чегаравий қурилма ва интерпретация – биполяр сигнални бир полярга айлантириш: линия бўйича тўшаётган сигнал чегаравий қурилма орқали мантиқий бир ва ноллар кетма-кетлигига айлантирилади. Битли оқимни регенирация аналоглидан рақамли узатиш ва коммутация устунлигини таъминлайди;
4. Хавотирли сигналларни детекторлаш (линия бўйича қабул қилинади) биполяр сигнал айлантирилгандан кейин амалга оширилади. Топилган аномал вазият тўғрисидаги маълумот хавотирли сигнализация воситаси билан ифодаланади. Хавотирли сигналлар мисоли: давр синхронизацияси йуколиши, натижада станция оқимни тўғри қабул қила олмайди: қабулда импульсларни йўқлиги яъни кириш оқимида бит тушириб колдирилган; хатолар частотаси чегаравий қийматдан юқори яъни хатолар пайдо бўлиш частотаси 0,001 дан ошиқ; линиявий комплектни хавотирли сигнали, комплекта носозлик бўлганда яратилади;
5. Коммутацияни бошқариш сигналларига ишлов бериш бу сигналларни узатиш учун иккита ажратилга сигнал каналини ишлатиш билан, 30 та телефон каналларидан ҳар бирига бирлаштирилган 32 та каналли ИКМ трактида ўта давр ташкил этилади. Ҳар бир 9 та давр тўхтовсиз ҳар 2 мс да такрорланадиган тартибга солинган 16 та даврнинг (0 дан 15 гача) кетма кетлигини ўз ичига олади.
Ҳар бир ўта даврни биринчи даврнинг 16-каналли ҳар доим 000001х S кодли комбинацияга эга, бундаги Х-бити, агар даврни жунатувчи шу вақтда ўта даврни қабул қила олмаса, бирга тенг бўлади. S бити 500 бит/с тезлик билан маьлумотларни узатиш учун ишлатилиши мумкин. 000001хS кодли комбинация ўта даврни синхронизацияси учун ишлатилади, ҳар бир матнда ута даврнинг даврлардан қайси бири қабул қилинаётганини билиш йўл қўяди.
Агар умумканал сигнализацияси қўлланилаётган бўлса, сигналлар умумий канал бўйича кадрлар кўринишида узатилади. Линиявий комплект уларни қабул қилиш учун кириш оқими билан бит даражасида ўзи синхронлашга кодир бўлиши керак. Бу функцияни ҳар бажара олмаганида, комплект бошқариш тизимларини бу ҳодиса тўғрисида хабарлар туриши керак. Бит даражасида синхронлаштирилгандан кейин линиявий комплект даврли синхронизацияни олиш керак. Бу комплект қабул қилинаётган кадрни бош мазмуни ва охирини тўғри аниқлаш ҳолатида бўлиши учун керак. Ҳамма кадрлар номерланади ва текширув битларига эга. Текширув битлари линиявий комплекти хатоликни топиш учун ишлатилади. Кадр номери хато билан қабул қилинган кадрларни қайта узатишни ташкил қилиш учун хизмат қилади.
7 сонли УКСнинг линиявий модули даврли ва битли синхронизацияни қўллаши мумкин. Бунда у бошқариш тизимига каналдан фақат фойдали хабарни узатади, яъни синхронизация каналлар бўйича ҳақиқатда узатиладиганлар ва иккита ўзаро ҳамкорликда ишлаётган АТС ишини тўғрилигига ишониш учун кузатиш, тиклаш ва диагностика функцияларини бажаришда станция бошқариш қурилмалари алмашувидаги сигналларни узатиш, модул бажариш керак бўлган функциялари мураккаб бўлганлиги учун, бу модул битта ёки бир микропроцессорлар базасида қурилади. Бундан ташқари, унинг баъзи бир неча функциялари, хусусан, хатоликдан ҳимоя билан ва синхронизация тадбирлари билан боғлиқ бўлган функциялари махсус ўта ката интеграл схемада (УКИС), масалан, HDLC-контролларда амалга оширилади.
Аналог технологиялардан рақамлига қадам қўйилган захотиёк, муҳим масалалардан бири синхронизация бўлади. АТСдага тактли синхронизация модули ролини тушиниш учун телефон трафикаси билан шаҳар транспортини уртасида аналогия ўтказилса ката замонавий шаҳар марказида синхронловчи светофорларсиз транспорт ҳаракатини кўз олдига келтириш қийин. Шаҳарда синхронизацияси бузилган светофорлар кўчадаги ҳаракатни бузулишига олиб келганидек, синхронизация коммутация бузилган тугунлари ахборотни буферлаштириш кодир бўлмай қолади ва бу сиқилган видео сигналлар ва кодланган нутқли маълумотларни сифати пасайишига ёки ахборот йуколишига олиб келади.
Мисол тариқасида умумлиниявий модулдаги линиявий комплектни соддалаштирилган схемасини кўрамиз.(13.1-расм).


Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish