16.1. PКТ-нинг ДТ тўғрисида асосий тушунчалар ва унга қўйиладиган талаблар
Коммутация узелининг КУ электрон бошқарув тизимси (ЭБС) чақирувларга хизмат кўрсатиш бўйича унга юклатилган функцияларни ҳамда берилган ишлаш алгоритмига биноан КУ га техник хизмат кўрсатиш ва уни эксплутация қилиш билан боғлиқ бўлган функцияларни бажаради . ЭБС нинг ишлаш алгортимлари турли даражада деталлаштирилган турли усуллар билан тавсифланиши мумкин: зарур график ва рақамли ахборотлар билан тўлдирилган ҳолда табиий тилда ёки бирон – бир формаллашган тилда тавсифланиши мумкин. ЭБМ ишлаш алгоритмлари тавсифланиши мажмуаси (тўплами) АО нинг алгоритмик таъминотини бутунлай ёки қисман аппарати (схемали) ёки дастурий равишдаги алгоритм дастур кўринишида берилган бўлиши керак, яъни уни ЭБМ амалга ошириш мумкин бўлган шаклда бўлиши керак.
Дастурий “алгоритмик” таърифи етарли эмас, чунки у юқорида кўпгина санаб ўтилган дастурнинг “техник” тушунчаси аспектларини акс эттирмайди.
“Техникавий” таъриф маъносида дастур ЭБМ хотирасида машина буйруқлари мажмуаси кўринишида материаллашган специфик техник махсулотдир, у дастлабки, ахборотни зарур натижага ўзгарувчи берилган алгоритмни амалга оширади ва зарур конструкторлик ва эксплутацион хужжатлар комплектлари билан узатилади. Шунга ўхшаб уларга хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда дастур бажарилишида ишлатиладиган ўзгармас ва ярим ўзгара маълумотлар аниқланиши мумкин .Берилган ишлаш алгоритмларга мос равишда (биноан, мувофиқ) ЭБМ ишини таъминловчи шу, йўсинда аниқланган дастурлаш мажмуаси дастурий таъминот (ДТ) деб аталади.
Шуни таъкидлаш лозимки, дастурий таъминот ЭБМ аппаратураси билан бирга ахборотни қайта ишлаш воситасидир, шунинг учун ДТ ёрдамида ЭБМ да ўзгартиришлар амалга ошириладиган оператив маълумотлар, яъни қайта ишлаш объекти бўлган маълумотлар дастурий таъминотга кирмайди (мансуб эмас).
16.2. РКТ ДТ сига қўйиладиган талаблар
ДТ нинг таркиби, тузилиш тамойили ва тавсифлари сезиларли даражада АТС нинг тактик – техник , техник – иқтисодий ва эксплутацион тавсифларига таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан ДТ бир қатор талабларни қониқтириши керак, бу талаблар ёзилган дастур бўйича бошқарувни АТС ни ишлатиш ва ишлаш характеридан ҳамда унинг вазифасидан ва унга қўйиладиган умумий талаблардан келиб чиқади. Бу талабларни 2 гуруҳга бўлиши мумкин:
АТС нинг нормал ишлашини бузишга олиб келадиган талабларнинг бажармаслиги;
АТС ни ишлатиш ва уни ишлаш самарадорлигини пасайтиришга олиб келадиган талабларнинг бажармаслиги.
Биринчи гуруҳга қуйидаги талабларни киритиш мумкин:
дастурий таъминот функционал тўлиқ бўлиши керак яъни барча берилган функцияларни дастурий амалга оширишни бажариши керак;
ДТ реал вақтда ишлаши ва зарур вақт бўйича чекланишларга амал қилган ҳолда барча берилган функцияларни бажариши учун техник воситалар билан биргаликда етарли махсулдорликка эга бўлиши керак;
ДТ доимо АТС умуман ишининг ишончлилигига ва эксплутация харажатлар катталигига қўйиладиган талабларнинг бажарилишини кафолатлаши ҳамда техник воситалар билан биргаликда ишончлиликка эга бўлиши керак;
Иккинчи гуруҳга қуйидаги талаблар киради:
ДТ тузилишининг тамойиллари ва дастурларни сақланишни минимал қийматини таъминлаши лозим;
ДТ унга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун очиқ бўлиши ва мавжуд дастурлар ва маълумотларни минимал ўзгартирилганда уларга бу ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш имконини бериши учун юқори мослашувчанликка эга бўлиши керак;
Умуман ва алоҳида дастурлар ДТ сининг тузилмаси ва тузилиш тамойиллари АТС ходимлари томонидан ДТ ни ўрганиш, ўзлаштириш ва ишлатиш учун оддий бўлиши зарур;
ДТ тузилмаси ва тузилиш тамойиллари ҳамда унинг таркибига киритилувчи қўшимча воситалар ДТ ишлаб чиқиш жараёнлари ва уни ишлаб чиқишни ташкил этиш самарадорлиги имкониятини таъминлаши зарур. Кейинчалик АТС ДТ сининг тузилиш тамойиллари ва тузилмасини танлашда юқорида келтирилган талабларни қандай қилиб инобатга (ҳисобга) олиш кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |