Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet387/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

гемохориал 
плаценталар турига киради. Гемохориал 
йўлдошда хорион сўрғичлари бевосита она қони билан алоқада бўлади. 
Одамдан ташқари бу турдаги йўлдош фақат приматларда (маймунларда) 
учрайди.
Одам етук йўлдошининг шакли юмалоқ, диаметри 15–20 см, қалинлиги 
3 см, оғирлиги 500 г атрофида бўлади. Йўлдошнинг жойланиши бачадон 
деворининг тухум ҳужайраси билан имплантация қилинган ерига боғлиқ. У 
кўпинча бачадоннинг олдинги ва орқа деворида ва камдан-кам юқори 
деворида жойлашади. Айрим ҳолларда йўлдош бачадоннинг ички бўйин 
тешигини ѐпган ҳолда жойлашиши ҳам мумкин. Йўлдошда шартли равишда 
икки қисм – 
ҳомила қисми
ва 
она қисми
ажратилади. 
Йўлдошнинг ҳомила қисми
сўрғичли хорион ва уни қоплаб турган 
амнион пардаларининг йўлдош қисмидан иборат. Йўлдошнинг ҳомила қисми 
таркибидаги амнион парда аввал бир қаватли ясси, кейинчалик эса 
цилиндрсимон эпителийдан ташкил топган бўлиб, амниотик суюқлик ишлаб 


826 
чиқаришда 
муҳим 
рол 
ўйнайди. 
Сўрғичларнинг 
устки 
юзаси 
симпластотрофобласт 
(синцитотрофобласт) 
ва 
цитотрофобластлардан 
ташкил топган трофобластик эпителий билан қопланган. Эпителий базал 
мембранада ѐтади, унинг тагида эса бириктирувчи тўқимали строма бўлади. 
Сўрғичли хорионда капиллярлар трофобластнинг базал мембранасига 
яқинроқ жойлашган бўлиб юза капиллярлар тўрини ҳосил қилади. 
Строманинг ҳужайра элементлари орасида макрофаглар (Хофбауэр 
ҳужайралари) учрайди. Сўрғичларнинг учидан децидуал тўқима томонга 
қараб, децидуал қобиқнинг юза компакт пластинкаси билан алоқа қилувчи 
цитотрофобласт ҳужайраларидан иборат бўлган ҳужайра устунлари 
йўналган. Алоқа соҳасида коагуляцион некроз (Нитабух қатлами) 
шаклланади. Кейинчалик, цитотрофобласт ҳужайралари эндометрийнинг 
ғовак қаватига, миометрийга ва бачадоннинг қон томирлари деворларига 
кириб боради. Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида цитотрофобластни спирал 
артериялар деворига ботиб кириши қон томирлар бўшлиғини очилишига ва 
она қонини хорионнинг сўрғичлари орасида айланишига олиб келади. Она 
тўқимаси билан чамбарчас боғланган сўрғичлар лангар ѐки бириктирувчи 
сўрғичлар деб аталади. 
Ҳомиладорликнинг даврларига қараб сўрғичларни қоплаб турувчи 
трофобластик (хориал) эпителий ўзгаришларга учрайди. Дастлаб у ташқи 
синцитотрофобласт (симпластотрофобласт) ва ички цитотрофобласт 
(Лангҳанс) 
қаватларидан 
иборат. 
Синцито(симпласто)трофобластлар 
цитотрофобластларнинг кўпайиб, кейин бир бирига қўшилишидан ҳосил 
бўлган кўп ядроли, полиплоид тузилмалардир. Уларнинг цитоплазмасида 
жуда кўп ( 60 га яқин) протеолитик ва оксидланиш ферментлари (АТФ-аза, 
оксидаза, эстераза ва бошқалар) мавжуд. Бундан ташқари кўп миқдорда 
пиноцитоз пуфакчалари, лизосомалар ва бошқа органеллалар бўлади. 
Ҳомиладорликнинг 
9-10 
ҳафталарида 
симпластотрофобласт 
плазмолеммасининг юзасида худди ичак эпителийсидаги каби батартиб 


827 
жойлашган микроворсинкаларни кўриш мумкин. Буларнинг бари хориал 
эпителийнинг ҳомила билан она ўртасидаги газлар ва моддалар 
алмашинувида энг фаол ўрин тутишини кўрсатади. Ҳомиладорликнинг 
иккинчи ойидан бошлаб цитотрофобласт ингичкалашиб, деярли йўқ бўлади, 
синцитотрофобласт эса қалинлашади. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, 
айниқса 
ҳомиладорликнинг 
охирида 
симпластотрофобласт 
жуда 
ингичкалашади, унинг юзасини плазманинг қуюлиши ва трофобластларнинг 
емирилиши натижасида ҳосил бўлган фибринга ўхшаш (Лангҳанс 
фибриноиди) модда қоплайди.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish