Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet388/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Йўлдошнинг она қисми
. Йўлдошнинг она қисмига йўлдош тўсиқлари – 
септалар, лакуналар ва базал пластинка киради. Базал пластинка 
ҳужайралари асосан децидуал (тушиб кетувчи) ҳужайраларидан иборат 
бўлганлиги учун бу қават – децидуал парда дейилади. Децидуал ҳужайралар 
бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан ҳосил бўлади, ҳужайралар овал 
шаклида, ядроси думалоқ ѐки овалсимон, гликогенга, липидларга, 
витаминларга бой бўлади, трофик, химоя вазифаларини ўтайди (расм 20.10). 


828 
Расм 20.10. Йўлдошнинг тузилиши (схема). 1 – цитотрофобласт; 2 – 
сўрғич бириктирувчи тўқимаси; 3 – лакунадаги она қони; 4 – киндик венаси; 
5 – синцитотрофобласт; 6 – ўзак сўрғич стромаси; 7 – йўлдошнинг ҳомила 
қисми; 8 – амнион парда; 9, 10 – амниотик эпителий; 11 – киндик тизимчаси; 
12 – базал пластинка; 13 – децидуал ҳужайралар; 14 – лангар сўрғичлар.
Базал пластинка йўлдош дискининг чекка қисмларида силлиқ хорион 
билан бирлашиб кетади ва она қонининг йўлдош лакуналаридан чиқиб 
кетишига йўл қўймайдиган 
бириктирувчи пластинкани
ҳосил қилади. Сўрғич 
цитотрофобластларидан айримлари базал пластинкага (тушиб кетувчи 
қобиқнинг базал қисми) ва септаларга ўтиб қолади, улар периферик 
цитотрофобластлар 
дейилади. 
Периферик 
цитотрофобластлар 
ўзак 
сўрғичларнинг она қисми билан боғланишида муҳим рол ўйнайди. Бу 


829 
ҳужайралар децидуал ҳужайраларга нисбатан базофилроқ бўялади. 
Ҳомиладорликни иккинчи ярмида ва охирида базал пластинкада ва 
септаларда ҳам худди сўрғичлардагига ўхшаш фибриноид (Рар фибриноиди) 
пайдо бўлади. Фибриноидлар она ва ҳомила орасидаги иммунологик 
тўқнашувларни олдини олишда қатнашади деб ҳисобланади. 
Йўлдошда оқаѐтган она қони физиологик шароитларда ҳеч қачон 
ҳомила қони билан аралашмайди. Бунда хорион сўрғичлари билан ҳомила 
қони орасидаги тўсиқ (
плацентар ѐки гемохориал тўсиқ
) муҳим аҳамиятга 
эга. Плацентар тўсиқ (она қони - ҳомила қони) қуйидагиларни ўз ичига 
олади: синцитотрофобласт → цитотрофобласт → трофобластнинг базал 
мембранаси, сўрғичнинг бириктирувчи тўқимаси → ҳомила капилляри 
деворидаги базал мембрана → ҳомила капиллярининг эндотелийси. Хорион 
она ҳужайраларнинг ўтишига йўл қўймай, ҳомилани она иммун тизимининг 
таъсиридан ҳимоя қилади. Йўлдош лакуналарида қон секин айланади. Тўлиқ 
шаклланган плацентанинг лакуналари минутига 4 марта алмашиниб турувчи 
150 мл атрофидаги она қонини ўзида тутади. Сўрғичларнинг умумий юзаси 
14 м
2
атрофида бўлиб, она билан ҳомила ўртасида модда алмашинувини 
юқори даражада таъминлайди.
Ҳомиладорликнинг учинчи ойи охирида плацентанинг шаклланиши 
тўла тугайди. Плацента озиқлантиришни, тўқималарни кислород билан 
таъминлашни, ўсишни, ушбу даврда шаклланган ҳомила аъзоларини 
бошқариш ва ҳимоя қилишни таъминлайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish