833
Онанинг бошқарувчи нейроэндокрин механизмлари ҳомиладорликни
сақланишини, ҳомила талабларидан келиб чиқиб юрак, қон томирлар, қон
яратувчи аъзолар, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятини ҳамда
моддалар ва
газлар алмашинувини оптимал даражасини таъминлайди.
Ҳомила организмининг рецептор механизмлари она ѐки ўз организми
гомеостазидаги ўзгаришлар ҳақида сигналларни қабул қилади. Улар
ҳомиланинг киндик артерияси ва веналари деворларида, жигар веналарининг
қуйилиш жойларида, териси ва ичакларида аниқланган. Ушбу рецепторларни
қитиқланиши ҳомиланинг
юрак уриш тезлигини, томирларидаги қон оқими
тезлигини, қондаги қанд миқдорини ва бошқаларни ўзгаришига олиб келади.
Она-ҳомила тизимида алоқани таъминлашда плацента муҳим рол
ўйнайди, у нафақат тўплаш, балки ҳомила ривожланиши учун зарур бўлган
моддаларни синтез қилишга ҳам қодир. Плацента эндокрин функцияни
бажаради ва бир қатор гормонлар ишлаб чиқаради: прогестерон, эстроген,
хорионик гонадотропин (ХГ), плацентар лактоген ва ҳ.к. Плацента орқали
она ва ҳомила ўртасида гуморал ва нерв алоқалари амалга оширилади.
Ҳомила қобиқлари ва амниотик суюқлик орқали ҳам
гуморал ва нерв
алоқалари мавжуд. Гуморал алоқа канали - энг кенг тарқалган ва кўп
қирралидир. У орқали кислород ва карбонад ангидрид, оқсиллар, углеводлар,
витаминлар, электролитлар,
гормонлар, антитаналар ва бошқалар келади.
Одатда ѐт моддалар она организмидан йўлдош орқали ўтмайди. Улар фақат
патологик ҳолатларда, яъни плацентанинг тўсиқ (барйер) функцияси
бузилганида кириши мумкин. Гуморал алоқаларнинг муҳим таркибий қисми
она-ҳомила тизимида иммун гомеостазни сақлаб
туришни таъминловчи
иммунологик алоқалардир.
Она ва ҳомила организмлари генетик жиҳатдан бегона бўлса-да, одатда
улар орасида иммунологик келишмовчиликлар юзага келмайди. Бу қуйидаги
бир қатор механизмлар билан таъминланади: 1) симпластотрофобласт
томонидан синтез қилинган оқсиллар она
организмидаги иммун жавобни
834
тўхтатиб туради; 2) симпластототрофобласт юзасида юқори концентрацияда
жойлашган хорионик гонадотропин ва плацентар лактоген иммун супрессор
(пасайтирувчи) таъсир кўрсатади; 3) лимфоцитлар каби плацентанинг
манфий зарядланган перицеллуляр фибриноид гликопротеидлари ўзига хос
ниқоб ҳосил қилиб, она иммун ҳужайраларини чалғитади; 4) трофобластнинг
протеолитик хусусиятлари бегона оқсилларни инактивациялашга ѐрдам
беради.
Она-ҳомила тизимини шаклланиш жараѐнида ҳомила
ривожланиши
учун оптимал шароитларни яратишга қаратилган иккита тизим ўртасидаги
ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун энг муҳим бўлган бир қатор қалтис
даврлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: