Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ҲОМИЛАДАН ТАШҚАРИ (ПРОВИЗОР) АЪЗОЛАР



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet383/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ҲОМИЛАДАН ТАШҚАРИ (ПРОВИЗОР) АЪЗОЛАР 
Эмбриогенез жараѐнида ривожланган эмбриондан ташқари аъзолар 
эмбрионнинг 
ўсиши 
ва 
ривожланишини 
таъминлайдиган 
турли 
функцияларни бажаради. Уларни 
муваққат ѐки провизор
(нем. рrovisisch – 
вақтинчалик, муваққат) органлар дейилади, чунки ҳомила туғилгандан сўнг 
тушиб йўқолиб кетади. Айрим аъзолар ҳомилани ўраб турганлиги сабабли 
ҳомиланинг қобиқлари ҳам деб аталади. Уларга амнион, сариқлик қопи, 
аллантоис, хорион ва плацента киради (расм 20.8). 


815 
Расм 20.8. Ҳомиладан 
ташқари 
аъзоларнинг 
ривожланиши (схема). 1 — 
амнион пуфакчаси; 1 а —
амнион бўшлиғи; 2 — 
эмбрион 
танаси; 

— 
сариқлик 
қопи; 

— 
экстраэмбрионал целом; 5 — 
хорион 
бирламчи 
сўрғичлари; 6 — хорион 
иккиламчи сўрғичлари; 7 —
аллантоис тизимчаси; 8 — 
хорион учламчи сўрғичлари; 
9 — аллантоис; 10 — киндик 
тизимчаси; 11 — силлиқ 
хорион; 12 — котиледонлар. 
Эмбриондан ташқари аъзоларнинг ривожланиш манбаи бўлиб, 
трофоэктодерма ва эмбрионнинг учта варағи ҳисобланади. Эмбриондан 
ташқари аъзолар тўқималарининг умумий хусусиятлари ва фарқлари 
қуйидагилардан иборат: 1) тўқималарнинг ривожланиши қисқа вақт ичида ва 
тезкор кечади; 2) бириктирувчи тўқимада ҳужайралар кам, аммо 
гликозаминогликанларга бой бўлган аморф модда кўп миқдорда; 3) 
эмбриондан ташқари аъзоларнинг қариши жуда тез, эмбрионал 
ривожланишнинг охирида содир бўлади. 
Амнион 
 


816 
Амнион (ҳомила пуфаги, сувли парда) – амниотик суюқлик (ҳомила 
атрофи суюқлиги) билан тўлган катта бўшлиқ. Одам ривожланишининг 
эмбрионал ва ҳомилалик даврлари ана шу ҳомила пуфагининг ичида кечади.
Амнион аввал тубида эпибласт ѐтувчи амниотик пуфакча шаклида пайдо 
бўлади. Кейинчалик бу пуфакча катта амнион пуфаги ѐки қопчасига 
айланади. Гаструляция пайтида эмбриондан ташқари мезодерманинг 
ҳужайралари амниотик эктодермани ўраб олиб, амнионни ташқи қаватини 
ҳосил қилади. Краниал охирида амнион бош томондаги амниотик бурмани 
ҳосил қилади. Эмбрион ўлчамларини катталашиши билан унинг боши 
олдинга, амниотик бурмага қараб ўсади. Бош бурмасининг қирралари 
ҳисобига эмбрионнинг икки ѐн томонида ѐн амниотик бурмалар ҳосил 
бўлади. Эмбрионнинг каудал охирида дум амниотик бурмаси ҳосил бўлиб 
краниал томонга қараб ўсиб боради. Бош, ѐн томон ва дум соҳасидаги 
амниотик бурмалар эмбрионнинг устки қисмида бирлашиб амниотик 
бўшлиқни ѐпади. Амниотик бурмаларнинг бирлашган жойи – амниотик чок 
бўлиб, бу ерда кейинчалик йўқолиб кетадиган тасмача ҳосил бўлади.
Ҳомила танасининг бурмаси икки томондан бирлашганидан сўнг, бутун 
ҳомила амнион бўшлиғи ичида қолади, яъни ҳомила пуфаги ҳосил бўлади. 7 
ҳафтада амнион пуфагини ўраган мезодерма хорионнинг ҳомиладан ташқари 
мезодермаси билан боғланади ва амнион кейинчалик киндик тизимчасини 
ҳосил қилувчи амниотик оѐқчага ўтади. Киндик халқаси соҳасида амнион 
киндик тизимчасига ўтади, сўнгра эса плацентанинг ҳомила қисмига бориб 
уларнинг эпителиал қопламини ҳосил қилади. Киндик халқаси атрофида эса 
амнион эпителийси ҳомила териси эпителийсига тегиб туради. 
Амнион девори амниотик эпителийдан ва бириктирувчи тўқимали 
хусусий пардадан иборат. Амниотик эпителий ҳомиладан ташқари 
эктодермадан ҳосил бўлади. Эмбриогенезнинг бошланғич даврида эпителий 
бир қаватли ясси шаклда бўлиб, зич жойлашади. Тараққиѐтнинг 3 ойида 
эпителий баланд призматик шаклни олади, баъзи жойларда кўп қаторли ҳам 


817 
бўлади. Ҳужайра апикал кисмида майда микроворсинкалар, цитоплазмасида 
ѐғлар, гликоген доначалари кўп бўлади. Амниотик эпителийнинг йўлдош ѐки 
плацентар қисми ҳужайралари секретор фаолиятга, яъни амнион 
суюқлигини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. Амнион парданинг 
қолган қисмидаги эпителий эса реабсорбция қилиш, яъни суюқликни қайта 
сўришга ихтисослашган.
Амнион парданинг бириктирувчи тўқимали қисми ҳомиладан ташқари 
мезодермадан ҳосил бўлиб, унда шартли равишда икки қават ажратилади.
Бевосита амниотик эпителийни ажратиб турувчи базал мембрана остида зич 
толали бириктирувчи тўқима қават жойлашган. Унинг фибробластларга бой 
ҳужайравий ҳамда фибробластлари жуда кам бўлган ҳужайрасиз қисмларини 
ажратиш мумкин. Бириктирувчи тўқиманинг иккинчи қаватини сийрак 
толали тўқимадан тузилган ғовак қават ташкил қилади. Ҳомиладорликнинг 
охирги ойларига келиб ғовак қават хорионнинг бириктирувчи тўқимаси 
билан бирлашиб кетади ва амнионни хорион билан туташтиради. Аммо бу 
бирикиш мустаҳкам эмас, амнион ва хорион пардаларни осонгина бир 
биридан ажратиш мумкин. Амнион парданинг бириктирувчи тўқимаси, 
эмбрионнинг бошқа бириктирувчи тўқималари каби, гликозамингликанларга 
жуда бой бўлади.
Амниотик қопча шикастловчи механик таъсирлардан эмбрионни ҳимоя 
қилувчи, ҳомилани ҳаракатланишига имкон берувчи ва атрофдаги 
тўқималарга ѐпишиб қолишини олдини олувчи суюқлик билан тўлган. 
Суюқлик йўлдош ва киндик йўлининг ҳомила томонидан эзилишига йўл 
қўймайди. Амниотик суюқликнинг 99% сувдан, 1% оқсиллар, ѐғлар, 
углеводлар, ферментлар, гормонлар, ноорганик моддалар ҳамда амнионнинг, 
терининг, ичакнинг, нафас олиш ва сийдик йўлларининг эпителиал 
ҳужайраларидан ташкил топган. Ҳомила шу муҳитда ўсади ва тараққий 
этади. Амниотик сув миқдори 10 ҳафтада 30 мл, 20 ҳафтада 350,0 мл, 38 
ҳафтада 800-1000 мл га етади. Суюқлик ҳомила модда алмашинувида муҳим 


818 
ўрин тутади. Сийдик орқали ва ўпка орқали ҳомила кунига 300-400 мл 
суюқлик ажратади. Кераксиз қолдиқ моддалар кейин қонга сўрилиб, йўлдош 
орқали она органзмига ўтказилади ва чиқариб ташланади. Ҳомила ўпкаси 
амнион суюқлиги билан тўлган бўлиб, туғилгандан кейин у сўрилиб кетади. 
Амнион суюқлиги ҳар 3 соатда рециркуяция бўлади (алмашинади), яъни 
унда доимий равишда секреция ва реабсорбция жараѐнлари кечади. 5 ойдан 
бошлаб ҳомила ўрта ҳисобда кунига 400 мл гача амнион суюқлигини ютади. 
Бу ютилган суюқлик ҳомила ҳазм аъзолари шаклланишига ва тараққиѐтига 
ижобий таъсир этади. Бола терисига амнион суюқлиги салбий таъсир 
кўрсатмайди, чунки ҳомила териси ѐғсимон модда билан қопланган бўлади. 
Суюқлиқ муҳити боланинг эркин харакати учун шароит яратади ва турли 
хил ѐт заррачалардан ҳимоя қилади. Суюқлик таркибида плацентадан келган 
иммуноглобулинлар IgG ва IgA бўлади. Улар суюқликка тушган 
антигенларни нейтраллайди ва бу билан пассив (адоптив) иммунитетни 
таъминлайди. Суюқлик миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиши (кўп 
сувлилик) ѐки камайиши (кам сувлилик) ҳомила тараққиѐтига салбий таъсир 
кўрсатади. Амнион парда туғиш жараѐнида ҳомила пардаси ѐрилгунга қадар 
туғиш йўлларини кенгайтирувчи механик аҳамиятга эга бўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish