Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet384/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Сариқлик қопи 
Сариқлик қопи – бирламчи ичакнинг эмбриондан ташқарига чиқарилган 
бир қисмидир. Сариқлик қопининг девори икки қаватдан иборат: ички қавати 
эмбриондан ташқари энтодермадан, ташқи қавати эса эмбриондан ташқари 
мезодермадан ҳосил бўлади. Сариқлик қопи ривожланишининг чўққисида
унинг қон томирлари бачадон деворидан тўқималарнинг юпқа қавати билан 
ажралган. Бу ўз навбатида бачадондан озиқ моддалар ва кислородни 
сингдириб олишга имкон беради. Аммо бу фаолият одамда унчалик катта 
аҳамиятга эга эмас. Қопнинг эмбриондан ташқари мезодермаси эмбрионал 
қон яратувчи жой (гемопоэз) бўлиб хизмат қилади. Бу ерда биринчи қон 


819 
томирлари ва қон ороллари пайдо бўлади. Сариқлик қопининг қон ҳосил 
қилиш функцияси 7-8 ҳафтагача давом этади, сариқлик қопи редукцияга 
учрагач, бу функция тугайди. Сариқлик қопининг эмбриондан ташқари 
энтодермасида вақтинчалик (жинсий безлар ҳосил бўладиган жойга 
миграцияси пайтида) эпибластдан ҳосил бўлган бирламчи жинсий 
ҳужайралар (гонобластлар) жойлашади. Сўнгра улар ўзининг доимий 
жойига – жинсий болишларга кўчиб кетади. Амнион бурмалари сариқлик 
қопини эзиб қўйиши натижасида бирламчи ичак бўшлиғи билан боғловчи тор 
найча (сариқлик поячаси) ҳосил бўлади. Бу ҳосила узайиб аллантоис тутувчи 
амниотик оѐқча билан алоқа қилади. Сариқлик поячаси ва аллантоиснинг 
дистал қисми хусусий қон томирлари билан биргаликда эмбрионнинг киндик 
халқаси соҳасидан чиқувчи киндик тизимчасини ҳосил қилади. Сариқлик 
поячаси одатда хомила ривожланишнинг учинчи ойи охиригача бутунлай 
битиб кетади. 
Аллантоис 
Сариқлик қопининг орқа девори ривожланишнинг 16-кунига келиб 
эмбриондан ташқари энтодерма ва мезодермадан ҳосил бўлган кичкина 
бўртма – аллантоисни (юнон. allas – колбаса, колбасасимон) шакллантиради. 
Аллантоис клоакага очилади, унинг дистал қисми эса амниотик оѐқчага 
киради. Одамларда аллантоис рудимент аъзо бўлиб, аммо илк тараққиѐт 
босқичида эмбрионал гемопоэз ва ангиогенезда иштирок этади. 
Ривожланишнинг 3-5 ҳафтасида аллантоис деворида гемопоэз жараѐни 
кечади ва тезда тугайди. Аллантоиснинг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб 
унинг киндик тизимчасининг қон томирлари шаклланишида ва уларнинг 
хорион сўрғичларига кириб боришида (ангиогенезда) иштирок этиши 
ҳисобланади. Бу жараѐнда у киндик тизимчаси қон томирлари учун 
йўналтирувчи бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга аллантоиснинг қон 
томирлари газ алмашинувида ва моддалар алмашинувида ҳам иштирок этади. 
Эмбриогенезнинг 7-ҳафтасида уроректал тўсиқ клоакани аллантоис билан 


820 
боғланган тўғри ичак ва сийдик таносил синусларига ажратади. Шунинг учун 
аллантоисннинг проксимал қисми сийдик пуфаги ҳосил бўлишига алоқадор 
деб ҳисобланади. Эмбриогенезнинг 2-ойида аллантоис дегенерацияга 
учрайди ва унинг ўрнида сийдик қопининг учидан киндик тизимчасига қараб 
тортилган зичфиброз тасмадан иборат 
урахус
пайдо бўлади. Постнатал 
даврда урахус ўрта киндик бойламига айланади. Аллантоиснинг дистал 
қисми сариқлик поячаси билан биргаликда киндик тизимчасининг таркибида 
рудимент (қолдиқ) аъзо сифатида қолади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish