Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Иммунитет жараѐнида иштирок этувчи (иммунокомпетент) ҳужайралар



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Иммунитет жараѐнида иштирок этувчи (иммунокомпетент) ҳужайралар 
Бундай ҳужайраларни асосан икки турга ажратиш мумкин: 
1.
Лимфоцитлар. Улар ўз навбатида икки хил ҳужайраларга – Т-(тимусга тобе) 
ва Б- (суяк кўмигига тобе) лимфоцитларга тафовут қилинади (расм 13.7). 
Бундан ташқари, иммунитетда на Т-, на Б-лимфоцитларга мансуб «табиий 
киллерлар» (NK- лимфоцитлар) ҳам иштирок этади. 
Расм 13.7. Т ва В лимфоцитлар. ТҲР – Т ҳужайралар рецептори. БҲР – 
Б ҳужайралар рецептори. CD4 – Т-ҳелперлар маркери, CD8 – Т 
киллер/супрессорлар маркери. 
2. Ёрдамчи ҳужайралар. Буларга макрофаглар, интердигитловчи ва 
дендритли ҳужайралар киради. Бу ҳужайралар иммун система аъзоларида Т- 
ва Б-лимфоцитлар учун махсус микромуҳит яратиш билан бирга, 
лимфоцитларнинг антигенларни зарарсизлантириш жараѐнида ҳам фаол 
иштирок этади. Бу ҳужайралар антиген тўғрисидаги маълумотни олиб, уни 
қайта ишлаб (бу жараѐн процессинг дейилади) лимфоцитларга етказиб 


569 
берадилар. Шу учун уларни 
“антиген тақдим қилувчи”
ҳужайралар деб
айтилади. Иммунитетнинг ѐрдамчи ҳужайралари қаторига ретикуляр 
ҳужайраларни, эозинофил ва базофил лейкоцитларни, тўқима базофилларини 
ва ҳоказоларни ҳам киритиш мумкин.
Т- ва Б-лимфоцитларнинг кўпайиши ва дифференциаллашиши 
антигенга боғлиқ ѐки боғлиқ бўлмаган ҳолда кечиши мумкин. 
Антигенга боғлиқ бўлмаган кўпайиш ва шаклланиш жараѐни иммун 
системанинг марказий органларида (тимусда ва қизил суяк кўмигида) амалга 
ошади. Бу аъзоларда Т- ва Б-лимфоцитлар микромуҳит ҳужайралари 
таъсирида етилади. Антигенга боғлиқ жараѐнлар эса периферик иммун-
ҳимоя аъзоларида содир бўлади. Организмга антиген турли йўллар билан 
тушиши мумкин. Антиген учун энг асосий «дарвозалар» бўлиб шикастланган 
тери, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, сийдик чиқарув йўллари ва бошқа 
аъзоларнинг шиллиқ пардалари ҳисобланади. 
Иммунологияда иммунокомпетент ҳужайраларни уларнинг юзасидаги 
махсус рецепторлари бўлишига қараб, иммуноцитохимия ва цитометрия 
усуллари ѐрдамида аниқланади. Дифференциалланиш кластерлари ( ингл. 
claster of differentiation, CD) деб аталадиган мана шу рецепторларга қарши 
моноклонал антитаналар ѐрдамида (CD – маркерлар ) иммун ҳужайраларни 
сифат ва миқдорий таҳлил қилиш имконияти яратилди. Лимфоцитлар, 
макрофаглар ва бошқа иммун ҳужайралар ҳар қайси тури ўзларининг CD 
маркерларига эгадирлар. Масалан, Т-ҳелперлар CD4, Т-киллер/супрессорлар 
CD8 маркерларни намоѐн қиладилар ва ҳоказо. Иммун коммпетент 
ҳужайраларнинг ҳаммаси ўзларининг тегишли рақам билан белгиланган CD 
(CD3, CD16, CD25 ва ҳоказо) маркерларига эга. Одам иммун ҳужайралари 
учун ишлатиладиган маркерлар бошқа ҳайвонлар учун мос келмаслиги 
мумкин. Лекин иммунологияда кенг фойдаланиладиган оқ лаборатория 
сичқонларининг CD маркерлари одамникига анча яқин бўлиб, экспериментал 
иммунологияда кенг қўлланилади.


570 
Т-лимфоцитлар ҳужайравий иммунитетнинг асосий тузилмаларидир. 
Бундан ташқари, улар гуморал иммунитетда ҳам фаол иштирок этади ва 
умумий иммун-ҳимоя реакцияларини бошқаришда муҳим ўрин тутади. Т-
лимфоцитларни бажарадиган вазифасига қараб қуйидаги асосий турлари 
(субпопуляциялари) фарқ қилинади: 
а) Т- киллерлар, яъни қотил лимфоцитлар. Улар ѐт ҳужайраларга 
таъсир этиб, уларни ўлдириш ва емиришда иштирок этади ва CD8 маркери 
билан белгиланади. 
б) Т-ҳелперлар (ҳелпер – ѐрдамчи) – гуморал ва ҳужайравий 
иммунитетда ѐрдамчи вазифани ўтайди. Улар антигенни таниб олиб, Б- 
лимфоцитларни шу антигенга қарши антитаналар ишлаб чиқарувчи 
плазмоцитларга айлантиришга ѐрдам беради. Белгиловчи маркери бўлиб CD4 
хизмат қилади. 
в) Т-супрессорлар (супрессор – пасайтирувчи) Б-лимфоцитларнинг 
плазмоцитларга айланиш жараѐнини сусайтиради ва шу туфайли антитело 
ҳосил бўлишини бошқаришда иштирок этади. Уларнинг ҳам нишон белгиси 
бўлиб CD8 ҳисобланади. Аммо Т лимфоцитларнинг вазифалари шулар 
билангина чекланмайди. Бу ҳужайралар гемопоэз (асосан лимфоцитопоэз) ва 
иммун жараѐнларида муҳим вазифаларни бажарадиган биологик актив 
моддалар (интерлейкинлар) ишлаб чиқаради.
Бундан ташқари, Т- лимфоцитлар орасида «эслаб қолувчи», яъни 
антиген тўғрисидаги маълумотни эслаб қолувчи «хотирали» ҳужайралар ҳам 
мавжуд. Т-лимфоцитлар барча лимфоцитларнинг тахминан 60-65 фоизини 
ташкил этиб, уларнинг яшаш муддати бир неча ойлаб ва йиллаб бўлиши 
мумкин. Уларни тузилиши жиҳатидан Б- лимфоцитлардан ажратиш қийин. 
Т- лимфоцитларда лизосомалар кўпроқ бўлиши ва донадор эндоплазматик 
тўр каналчаларининг камроқлиги қайд этилган. Т- лимфоцитларнинг Б-
лимфоцитлардан фарқ қилувчи белгиси бўлиб, буларнинг қобиғида 


571 
жойлашган Т- ҳужайра рецепторлари (ТҲР) ҳисобланади. Улар Т 
лимфоцитларнинг барча турлари учун хосдир.
Б- лимфоцитлар гуморал иммунитет жараѐнида қатнашувчи асосий 
ҳужайралардир. Уларнинг асосий вазифаси антитаналар ишлаб чиқарувчи 
плазмоцитларни ҳосил қилиш ва шу туфайли организмда гуморал 
иммунитетни таъминлашдир. Б- лимфоцитларда Т- лимфоцитларга нисбатан 
донадор эндоплазматик тўрнинг яхшироқ ривожланганлиги кузатилади. Б- 
лимфоцитларнинг Т-лимфоцитлардан асосий фарқи уларнинг қобиғида 
жойлашган рецепторларидир. Б-лимфоцитлар юзасида иммуноглобулинларга 
хос тузилишга эга бўлган рецепторлар бўлиб, улар 
юза иммуноглобулинлари 
деб аталади (sIg). Иммуноглобулин табиатли рецепторлардан ташқари Б- 
лимфоцитларда улар учун махсус бўлган Б ҳужайра рецепторлари, Fc-
рецепторлар ва комплементнинг C3 қисмига нисбатан рецепторлар ҳам 
бўлади. Ҳозирги пайтда Б - лимфоцитларнинг бир неча турлари фарқ 
қилинади. Улардан Б-хелперларни, Б- супрессорларни ва «эслаб қолувчи» Б-
лимфоцитларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Б- лимфоцитларнинг яшаш муддати 
анча қисқа бўлиб, бир неча кундан ойларгача бўлади. Б-лимфоцитларни 
аниқловчилари бўлиб Б-ҳужайралар рецепторлари ва CD19, CD20, CD22 
маркерлар хизмат қилади.
Кўрсатиб 
ўтилган 
Т-, 
Б- 
лимфоцитлар 
ва 
уларнинг 
субпопуляцияларидан ташқари иммунитет жараѐнида на Т-, на Б- 
ҳужайраларга хос рецепторларни тутмайдиган «нул» ҳужайраларнинг 
аҳамияти катта. Бу ҳужайралар барча лимфоцитларнинг 10%га яқинини 
ташкил этади. Улар асосан цитотоксик таъсир кўрсатиш қобилиятига эга 
бўлиб, «табиий киллерлар» (NK- лимфоцитлар) деб аталади. Улар бошқа 
лимфоцитларга нисбатан йирикроқ бўлиб, цитоплазмасида лизосомага 
ўхшаш азурофил доначалар тутади. NK-лимфоцитларда CD2, CD7, CD56 ва
CD16 маркерлар аниқланган. Уларнинг асосий вазифаси юзасида БГК I синф 


572 
молекулаларини тутмайдиган ѐки шу молекулалари ўзгарган ҳужайраларни 
таниб олиш ва йўқ қилишдир. Улар учун нишон бўлиб кўчириб ўтқазилган 
тўқима (трансплантант) ҳужайралари, турли хил ўсма ҳужайралари, баъзи 
вируслар ѐки микроблар билан зарарланган ѐки қари ҳужайралар хизмат 
қилади. NK- лимфоцитлар бундай ҳужайралар билан учрашганда ўзидан ѐт 
ҳужайраларни ўлдириш ва емиришда асосий ўрин тутадиган махсус 
цитокинларни – перфоринларни ва гранзимларни чиқаради. Улар ѐт 
ҳужайраларнинг 
плазмолеммасига 
емирувчи 
таъсир 
кўрсатади, 
цитоплазмадан сув ва ионларнинг оқиб чиқиши натижасида нишон ҳужайра 
ҳалок бўлади. NK- лимфоцитларнинг бу таъсири Т-киллерларнинг таъсирига 
ўхшаб кетади, бироқ улар қисқа вақт ичида ва тезкор таъсир кўрсатиши 
билан ҳимоянинг биринчи қаторини ташкил этади. Т-киллерлар ҳужайравий 
иммунитетнинг иккинчи қатори ҳисобланади, чунки уларнинг фаоллашуви 
учун маълум вақт талаб қилинади.
Лимфоцитларнинг кўпайиши, шаклланиши ва фаолияти иммунитет 
жараѐнларида иштирок этувчи ѐрдамчи ҳужайралар билан чамбарчас 
боғлиқдир. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish