Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ёрдамчи ҳужайралар.
Бу ҳужайралар Т- ва Б-лимфоцитлар учун қулай 
микромуҳит яратишда, уларнинг кўпайиши ва шаклланишини бошқаришда 
ҳамда уларга антиген тўғрисидаги маълумотни (антиген тақдим этиш) 
етказишда фаол қатнашади. Ёрдамчи ҳужайраларнинг асосий вакилларидан 
бири 
макрофаг
лардир. Улар организмда кечадиган умумий ихтисослашган 
иммун-ҳимоя реакцияларининг актив иштирокчилари. Макрофаглар кучли 
фагоцитоз қилиш ҳамда бир қатор биологик актив моддалар ишлаб чиқариш 
қобилиятига эга. Улар антигенни қайта ишлаб (
процессинг
қилиб) тайѐр 
эпитоплар ҳолида лимфоцитларга етказади. Макрофаглар томонидан қайта 
ишланган антигеннинг унга қарши антитаналар ишлаб чиқариш қобилияти 
бир неча ўн баравар ортади. Бу ҳужайраларнинг ўзига хос хусусиятларидан 


573 
бўлиб, уларнинг цитоплазмасида бирламчи ва иккиламчи лизосомалар 
миқдори кўплигидир (расм 13.8). Макрофаглар билан бир қаторда иммунитет 
жараѐнида актив иштирок этувчи тузилмалар бўлиб 
интердигитловчи 
ҳужайралар 
ҳисобланади. Бу ҳужайралар ҳам макрофаглар сингари 
моноцитлардан ҳосил бўлади. Улар асосан тимусда ҳамда периферик иммун-
ҳимоя аъзоларининг тимусга тобе (Т) зоналарида жойлашади. Физиологик 
шароитларда бу ҳужайраларнинг фагоцитоз қилиш қобилияти жуда паст 
бўлади. Аммо организмга кучли таъсир ўтказилганда бу ҳужайралар 
макрофаглар 
сингари 
актив 
фагоцитларга 
айланиши 
мумкин. 
Интердигитловчи ҳужайралар узун бармоқсимон ўсиқларга эга бўлиб, улар 
орқали лимфоцитлар билан контактда бўлади (расм 13.9). Ҳужайралар 
цитоплазмасида тарқоқ ҳолда жойлашган донадор эндоплазматик тўр 
каналчалари ва митохондриялар учрайди. Аммо макрофаглардан фарқли 
равишда уларда Fc-рецепторлар бўлмайди. Тимусдан ҳамда периферик 
иммун-ҳимоя аъзоларининг Т-зоналаридан ташқари, интердигитловчи 
ҳужайралар терида ҳам учрайди. Бу ерда улар Лангерганс ҳужайралари номи 
билан юритилади. 
Расм 13.8. Макрофаг (электрон микроскопик схема). 


574 
И – ядро; 2 – ўсиқлар; 3 – антигенлар; 4 – лизосомалар; 5 – лимфоцит. 
Расм 13.9. Интердигитловчи ҳужайра (электрон микроскопик 
схема). 
1 – ядро; 2 – доначалар; 3 – ўсиқлар; 4 – лимфоцитлар 
Периферик иммун-ҳимоя аъзоларининг Б-зоналарида ѐрдамчи 
ҳужайраларнинг яна бир тури - дендритли ҳужайралар учрайди. Улар кўпроқ 
лимфатик фолликулларда жойлашганлиги туфайли 
фолликуляр дендритли 
ҳужайралар 
деб ҳам аталади (ФДҲ). Ўзларининг кўп сонли ўсиқлари 
ѐрдамида бу ҳужайралар лимфоцитлар ва плазмоцитлар билан контактда 
бўлади (расм 13.10). Дендритли ҳужайраларнинг цитоплазмасида кўп сонли 
эркин рибосомалар, оз миқдорда митохондриялар, донадор эндоплазматик 
тўр каналчалари кўринади. Голжи комплекси атрофида ва цитоплазманинг 
бошқа қисмларида майда, лизосомаларга ўхшаш доначалар учрайди. 
Ҳужайра ядроси нотўғри шаклга эга бўлиб, ўзида ядроча сақлайди. 
Дендритли ҳужайраларда Fc, C3- рецепторлар борлиги аниқланган. Бу 


575 
ҳужайраларнинг асосий вазифаси лимфоцитларга антигенни етказиб бериш 
ҳамда лимфоцитларнинг кўпайиши, шаклланишини бошқариб туришдир. 
Дендритли ҳужайраларнинг фагоцитоз қилиш қобилияти деярли йўқдир. 
Расм 13.10. Дендритли ҳужайра (электрон микроскопик схема). 
1 – ядро; 2 – ўсиқлар; 3 – доначалар; 4 – лимфоцитлар: 5 – плазматик 
ҳужайралар; 6 – плазмоцитдан ажралиб чиқаѐтган цитоплазма бўлаги 
(плазмоцитоз). 
Барча кўрсатиб ўтилган (макрофаглар, интердигитловчи ва дендритли 
ҳужайралар) ҳужайраларнинг асосий вазифаси антигенни қайта ишлаш ва 
уни тайѐр эпитоплар шаклида лимфоцитларга етказиб беришдир. Шунинг 
учун бу ҳужайраларни ―антиген тақдим этувчи‖ (ингл.antigen presenting cells) 
ҳужайралар гуруҳига киритилади.
Иммунитет жараѐнида эозинофил ва базофил лейкоцитлар ҳамда 
тўқима базофиллари (семиз ҳужайралар) ҳам иштирок этади. Базофил 
лейкоцитлар ва тўқима базофиллари ишлаб чиқарган гистамин, гепарин 
моддалари Т- ва Б- лимфоцитларнинг кўпайиши ва шаклланишини 
кучайтириш хусусиятига эга. Эозинофил лейкоцитлар организмга кўп 


576 
миқдорда антигенлар тушганада кўпаяди ва макрофагларнинг фаолиятини 
кучайтиради. Шунингдек, иммун-ҳимоя 
жараѐнларининг 
кечишида 
нейтрофил лейкоцитларнинг аҳамияти ҳам катта. Улар лимфоцитларнинг 
кўпайиши ва шаклланишини кучайтирувчи моддалар ишлаб чиқаради ва 
антигенларни актив фагоцитоз қилади. 
Шундай қилиб, организмда содир бўладиган иммун-ҳимоя жараѐнлари 
тўқималар ва аъзоларда жойлашган турли хил ҳужайраларнинг ўзаро 
ҳамкорликда фаолият кўрсатиши туфайли амалга ошади. Шу ҳамкорлик 
натижасида гуморал ва ҳужайравий иммунитет жараѐнлари амалга ошади. 
Организмнинг иммун-ҳимоя жавоби шартли равишда икки фазадан иборат. 
Унинг биринчи фазасида антиген уни таниб олган лимфоцитларни 
фаоллаштиради. Кейинги, эффектор фазада лимфоцитлар шу антигенни 
бартараф қилишга йўналтирилган иммун жавобни таъминлайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish