Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Реактивлиги ва регенерацияси



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Реактивлиги ва регенерацияси
. Қўрқув ва ғазабнинг кучли ҳиссий 
реакциялари билан кечувчи стресс ҳолатларида симпатик нерв тизимининг 
фаоллиги парасимпатик нерв тизимидан устунлик қилади. Бунда нафқат 
постганглионар симпатик нейронлар фаоллиги, балки буйрак усти бези 
мағиз моддасидаги ҳужайраларнинг секретор фаолияти ошади, қонга кўп 
миқдорда адреналин ва норадреналин чиқарилади. Натижада юрак 
қисқаришлари кучаяди ва тезлашади артериал босим ошади, мушаклар ва 
марказ нерв тизими томирларида ҳаракатланувчи қон ҳажми кўпаяди, 
жигардан қонга глюкоза заҳиралари ажралади. Мағиз модда таркибидаги 
ҳужайралардан адреналин ва норадреналинни кучли ажралиши қаттиқ 
совуқ қотиш, оғриқ ва стресснинг бошқа турларида ҳам кузатилади.
Буйрак усти бези пўстлоғининг физиологик регенерацияси АКТГ 
назорати остида капсула ости ҳужайралари ва коптокчасимон ҳамда 
тутамли зоналар орасида жойлашган ҳужайралар иштирокида амалга 
ошади. Буйрак усти безининг биттаси олиб ташланганда иккинчи буйрак 
усти бези ҳужайраларининг компенсатор гипертрофияси ва гиперплазияси 
кузатилади.
ДИФФУЗ ЭНДОКРИН ТИЗИМ 
ДЭТ турли аъзоларда тарқалган нейроген (APUD) ва нонейроген келиб 
чиқишга эга алоҳида эндокрин ҳужайралардан иборат. Диффуз тарқалган 


418 
эндокрин ҳужайраларнинг аксариятини нейроген келиб чиқишга эга 
эндокриноцитлар ташкил қилади, яъни улар нерв қиррасидан ҳосил бўлади.
Мазкур ҳужайралар нафас олиш, сийдик айирув йўллари 
эпителийсидан, энг кўп меъда-ичак найи эпителийсида, айрим эндокрин 
безлар (қалқонсимон безнинг парафолликуляр ҳужайралари, буйрак усти 
бези мағиз моддаси ҳужайралари, эпифиз)да учрайди. APUD-тизимини илк 
бор англиялик олим Пирс тасвирлаган. APUD қисқартмаси қуйидагича 
шарҳланади: Amine Precursors Uptake and Decarboxylation. Мазкур эндокрин 
ҳужайралар: нейроаминлар ва олигопептид гормонлар тутувчи зич секретор 
доначаларга эга, оғир металл тузлари билан бўялиш ҳамда аминларни ҳосил 
қилувчиларни ютиш хусусиятига эга.
APUD-тизим 
эндокриноцитларининг 
тараққиѐтманбалари: 
1-
нейроэктодерма (гипоталамус, эпифиз, буйрасси безининг мағиз моддаси, 
марказий ва приферик нерв тизимининг пептидергик нейронлари); 2-тери 
эктодермаси (аденогипофиз, Меркел ҳужайралари); 3- энтодерма (меъда-ичак 
найи эндокриноцитлари); 4-мезодерма (бўлмачада жойлашган эндокрин 
кардиомиоцитлар); 5-мезенхима (лаброцитлар).
Нонейроген 
тараққиѐт манбаига эга эндокрин ҳужайралар камчиликни 
ташкил этади. Уларга эркаклар жинсий безларидаги Лейдиг ҳужайралари ва 
тухумдоннинг фолликуляр ҳужайралари киради. Улар целомик эпителийдан 
тараққий этади ва стероид гормонлар ишлаб чиқаради.
Якка-якка жойлашган эндокрин ҳужайралар паракрин ва дистант 
таъсирга эга. Паракрин – қўшни ҳужайраларга таъсир этиш; Дистант 
таъсирнинг моҳияти шундан иборатки, эндокрин ҳужайралар гормонлари 
қонга чиқарилади ва қон орқали шу гормонга нисбатан ҳужайралари 
рецепторлар тутувчи нишон аъзоларга етказилади.


419 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish