13-боб қАЛҚонсимон без гормонлари



Download 0,5 Mb.
bet1/4
Sana25.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#705174
  1   2   3   4
Bog'liq
13-bob. Qalqonsimon bez gormonlari.


13-БОБ
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ГОРМОНЛАРИ
13.1. Қалқонсимон без гормонларининг тузилиши ва синтези
Қалқонсимон без йодтиронинларни — тироксин (тетрайодтиронин, Т4) ва трийодтиронин (Т3) ни синтезлайди ва секреция қилади. Йодтиронинлар тирозиннинг йод билан бириккан ҳосиласидир (13.1-расм).

13.1-расм. Йодтиронинларнинг тузилиши

Йодтиронинлар синтезида тиреоглобулин оқсили иштирок этади, у йод билан бирикиб йодтиреоглобулинга айланади. Тиреоглобулин молекуласидаги айрим тирозин қолдиқларига махсус ферментлар иштирокида йод бириктирилади. Бунда тирозин қолдиқлари моно- ва дийодтирозинларга айланади. Кейин икки йодтирозиннинг конденсацияланиши натижасида оқсилнинг пептид занжирига кирувчи йодтиронин ҳосил бўлади (13.2-расм). Агар икки йодланган тирозин қолдиқларидан бири монойодтирозин бўлса, трийодтиронин ҳосил бўлади.


Йодтиреоглобулин — молекуляр массаси 660000 бўлган оқсил, гликопротеин, 0,5-1 % йод сақлайди.
Тиреоглобулинлар синтези қалқонсимон безнинг кубсимон эпителий ҳужайраларида содир бўлади. Бу ҳужайралар бир қават бўлиб жойлашиб фолликулалар ҳосил қилади, бу фолликулалар бўшлиғига эса тиреоглобулин секреция қилинади ҳамда у ерда йодланади. Фолликулалар коллоид деб номланувчи гомоген гель билан тўлган, унинг асосий таркибий қисми қалқонсимон без гормонларининг заҳира шакли бўлган йодтиреоглобулиндир.

13.2-расм. Йодтиронинлар синтези
Йодтиреоглобулин фолликулалар бўшлиғидан эндоцитоз йўли билан яна ҳужайрага киради. Эндоцитоз пуфакчаси лизосома билан қўшилади ва йодтиреоглобулин лизосома ферментлари ёрдамида гидролизланади. Натижада қонга секреция қилинувчи эркин йодтиронинлар ҳосил бўлади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish