13-боб қАЛҚонсимон без гормонлари


Қалқонсимон безнинг гиперфункцияси



Download 0,5 Mb.
bet3/4
Sana25.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#705174
1   2   3   4
Bog'liq
13-bob. Qalqonsimon bez gormonlari.

13.2. Қалқонсимон безнинг гиперфункцияси
Диффуз токсик бўқоқ (Грейвс касаллиги, Базедов касаллиги) — қалқонсимон без гиперфункциясининг энг кенг тарқалган шаклидир. Бу касалликда қалқонсимон без катталашади, бўйиннинг олдинги юзасида катталашган бўқоқ кўриниб туради, йодтиреоглобулин синтези тезлиги ортади. Қон плазмасида йодтиронинлар концентрациясининг 2-5 марта ортиши тиреотоксикозга олиб келади.
Тиреотоксикознинг характерли белгилари мушаклар ҳолсизлиги, иштаҳанинг кучайиши ва овқат талабининг ортиши билан бир вақтда вазн йўқотиш (манфий азот баланси) ва тана ҳароратининг ортишидир. Бу касаллик белгилари анаболик ва катаболик жараёнларнинг бир вақтда кучайиши билан тушунтирилади, лекин тана массасининг йўқотилиши катаболизм жараёни тезлигининг устунлик қилишидан далолат беради. Бунинг сабабларидан бири Na+,K+-ATФазанинг синтези ёки активлигининг ортганлиги бўлиши мумкин, натижада ҳужайралараро суюқлик ва ҳужайра ўртасида ион алмашинуви тезлашади. Натрий насосининг ишлаши учун катта миқдорда АТФ сарфи талаб қилинади (нормада натрий насоси организмда синтезланадиган АТФнинг 20 % ини сарфлайди). Тиреотоксикозда АТФ сарфининг ортиши катаболизм жараёни тезлигининг ва АТФ синтезининг ҳам ортишига олиб келади. Диффуз токсик бўқоқ билан касалланган беморларда асосий алмашинув соғлом одамларга нисбатан 30–60 %га ошган бўлади.
Диффуз токсик бўқоқ касаллигининг келиб чиқиш сабаби маълум эмас. Бемор қонида йодтиронинлар концентрацияси юқори бўлганлиги сабабли тиреотроп гормон миқдори пасайган бўлади, бу гипоталамо-гипофизар бошқарув нормада ишлаётганини кўрсатади. Беморларнинг тахминан ярмининг қонида иммуноглобулин аниқланади, бу иммуноглобулин қалқонсимон без ҳужайралари мембранасидаги тиреотроп гормони билан боғланадиган рецепторларга танлаб таъсир эта олади ва тиреотроп гормонининг таъсирини имитация қилиб, йодтиреоглобулин синтезини стимуллайди. Бундай ҳолатларда қалқонсимон безнинг гиперфункцияси организмнинг ўз тўқималари оқсилларига қарши антитаналарнинг ҳосил бўлиши билан борадиган иммун реакциялар оқибатидир.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish