13-боб қАЛҚонсимон без гормонлари


Қалқонсимон безнинг гипофункцияси



Download 0,5 Mb.
bet4/4
Sana25.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#705174
1   2   3   4
Bog'liq
13-bob. Qalqonsimon bez gormonlari.

13.3. Қалқонсимон безнинг гипофункцияси
Йодтиронинлар етишмовчилигининг характерли белгилари тана ҳарорати ва асосий алмашинувнинг пасайишидир, беморлар совуққа ўта чидамсиз бўлиб қолади. Ёш болаларда бу безнинг гипофункцияси ўсишдан ортда қолишга, тананинг номутаносиб шаклланишига, чуқур ақлий ва руҳий бузилишларга олиб келади. Катталарда без гипофункцияси микседема (шиллиқли шиш) сифатида намоён бўлади: протеогликанлар ва сувнинг ортиқча тўпланиши оқибатида терининг қалинлашиши рўй беради.
Гипофункция йодтиронинлар синтезида иштирок этувчи регулятор оқсиллар ва ферментларнинг генетик нуқсони сабабли ёки гипоталамус, гипофиз, қалқонсимон безларнинг зарарланиши билан борадиган касалликлар асорати сифатида юзага келиши мумкин. Лекин энг кенг тарқалган сабабларидан бири овқат таркибида йоднинг етишмовчилигидир. Йод овқатнинг алмаштириб бўлмайдиган таркибий қисмидир. Одамнинг йодга бўлган суткалик эҳтиёжи 100-200 мкг ни ташкил қилади; бутун умри мобайнида инсон бир чой қошиқ йод қабул қилади. Йод ― ер қобиғида нисбатан кам тарқалган элемент, айрим ҳудудларда организм талабини қондириш учун сув ва тупроқ таркибидаги йод миқдори етарли эмас. Дунё аҳолисининг деярли ⅓ қисми йод танқислиги билан боғлиқ касалликлар ривожланиши ҳавфи юқори бўлган ҳудудларда истиқомат қилади.
Йод етишмовчилигининг яққол ифодаланган шакли – эндемик бўқоқ касаллиги бўлиб, бунда қалқонсимон без ўлчамлари катталашади. Бу касаллик маълум географик ҳудудлар учун ҳос. Қалқонсимон безнинг катталашиши бириктирувчи тўқиманинг ўсиши ҳисобига бўлади, лекин йодтиронинлар ишлаб чиқарилиши кўпаймайди. Характерли белгиларидан бири ақлий ривожланишдан ортда қолиш бўлиб, олигофрения ва кретинизм каби оғир даражаларгача етиши мумкин. Йод танқислиги ҳудудида яшовчи аҳоли орасида ақлий қобилиятлар пасайишининг енгил даражалари шу даражада кенг тарқалган бўлиши мумкин-ки, ҳатто аҳолининг умумий интеллектуал салоҳияти ҳам тушиб кетиши мумкин.
Йод етишмайдиган ҳудудларда бўқоқ касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун йодланган туз истеъмол қилинади (одатда 1 т NaCl га 25-50 г KJ қўшилади).
Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish