Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
Расм 9.7. Миячанинг 
кулранг 
моддаси 
(пўстлоғи). 
1.Молекуляр қават 
2.Ганглионар қават 
3.Донадор қават 
Ганглионар қават
қатъий бир қатор бўлиб жойлашган ноксимон 
нейронлар (neuronum piriforme, Пуркинье ҳужайралари) дан ташкил топган. 
Уларнинг йирик (60 х 35 мкм) ноксимон танасидан, одатда 2-3 та дендрит 
чиқиб, дарҳол тўғри бурчак ҳосил қилиб эгилади ва маълум масофада бурма 
юзасига параллел жойлашади (расм 9.8). Дендритлар жуда кўп шохчалар 
бериб, молекуляр қаватни тешиб ўтади ва ўрмаловчи толалар ҳамда донача 
ҳужайралар аксонлари билан синапслар ҳосил қилади. Дендритларнинг 
ҳамма шохчалари битта текисликда, бурмалар йўналишига перпендикуляр 
жойлашади, шу сабабли бурмаларнинг кўндаланг ва бўй лама кесмаларида 
ноксимон ҳужайраларнинг дендритлари турлича кўринади. Пуркинье 
ҳужайралари танасининг остки қисмидан аксон чиқиб, мияча пўстлоғининг 
донадор қавати орқали оқ моддага ўтади ва мияча ядроларининг нейронлари 
билан синапслар ҳосил қилиб тугайди. Донадор қават ичида ушбу 
аксонлардан коллатераллар кетади, улар ганглионар қаватга қайтиб, қўшни 


351 
Пуркинье ҳужайраларининг таналари ва дендритларининг пастки 
тармоқлари билан синапслар ҳосил қилади.
Молекуляр қават
асосан икки хил: саватсимон ва юлдузсимон 
нейронлар тутади. Саватсимон нейронлар (neuronum corbiferum) молекуляр 
қаватнинг пастки 1/3 қисмида жойлашади. Улар ноғўғри шаклдаги майда 
(10-12 мкм) нейронлардир. Уларнинг узун ингичка дендритлари асосан 
бурмаларга кўндаланг текисликда тармоқланади. Узун аксонлари доимо 
бурмаларга нисбатан кўндаланг ва ноксимон нейронлар устидаги юзага 
параллел йўналади. Улар бутун узунлиги бўйлаб пастга, ноксимон 
нейронлар танасига тушувчи коллатераллар беради. Коллатераллар бошқа 
толалар билан биргаликда Пуркинье ҳужайраларининг танасини зич ўраб, 
ўзига хос тузилма – нерв толаларининг саватчасини (corbis neurofibrarum) 
ҳосил қилади. Саватсимон ҳужайраларнинг ўсимталари молекуляр қаватдан 
ташқарига чиқмайди. Саватсимон нейронларнинг фаоллашуви ноксимон 
нейронларни тормозлайди.
Юлдузсимон 
нейронлар 
(neuronum 
stellatum) 
саватсимон 
ҳужайралардан юқорида жойлашади ва икки хил бўлади. Майда 
юлдузсимон нейронлар ингичка, калта дендритлар ва ноксимон 
ҳужайраларнинг дендритларида синапслар ҳосил қилувчи кам тармоқланган 
аксонларга эга. Йирик юлдузсимон нейронлар майдаларидан фарқли ўлароқ, 
узун ва кучли шохланган дендрит ҳамда аксонлар тутади. Уларнинг 
аксонларини шохчалари ноксимон ҳужайраларнинг дендритлари билан 
боғланади, лекин айрим шохчалар ноксимон ҳужайраларнинг таналаригача 
етиб боради ва саватчалар таркибига қўшилади. Молекуляр қаватнинг 
саватсимон ва юлдузсимон нейронлари оралиқ нейронларнинг ягона 
системасини ҳосил қилади ва бурмаларга кўндаланг бўлган текисликда 
ноксимон нейронларнинг танаси ва дендритларига тормозловчи нерв 
импульсларини узатади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish