Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Нерв системасининг ѐшга қараб ўзгаришлари



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Нерв системасининг ѐшга қараб ўзгаришлари 
Марказий 
нерв 
системасида 
илк 
постнатал 
онтогенезда 
кузатиладиган ўзгаришлар унинг етилиши билан боғлиқ. Янги туғилган 
чақалоқларда пўстлоқ нейронлари учун ядро-цитоплазма нисбатининг 
юқори бўлиши хосдир. Ёш ўтган сари цитоплазма ҳажмининг ошиши 
ҳисобига нейронларнинг ўлчамлари катталашади. Бунда (дастлабки 3 ой 
ичида) II ва IV қаватларнинг пирамидасимон нейронларининг ўлчамлари 
жуда тез ошади. Донача ҳужайралар ва IV қаватнинг кичик пирамидалари 
катталиги жуда секин ошади. Синаптик бирикишлар сони кўпаяди.
Бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг ѐшга боғлиқ ўзгаришлари. 
Одам онтогези мобайнида катта ярим шарлар пўстлоғининг ривожланиш 
жараѐнида унинг асосий элементлари бўлган нейронлар ва нейроглия 
ҳужайралари ҳамда қон томирларининг тарқалиши ва тузилишида 
ўзгаришлар кузатилади. Туғилиш пайтини ўзида катта ярим шарлар 
пўстлоғининг нейроглия-қон томирлар ансамбллари юзага келади. Лекин 
кўпчилик нейронлар ноаниқ шаклда, ўсимталари яхши ривожланмаган ва 
ўлчамлари кичик бўлади. Нейронларнинг тўпламлари, айниқса ―уясимон‖ 
гуруҳчалари, локал толалар тўрлари ўта кучсиз ривожланган. Глиал 
ҳужайралар жуда майда. Пиал қон томирлари ингичка, капиллярлар тўри 
кам ва пўстлоқнинг барча қаватларида бир хил зичликда бўлади.
1-ѐшда пирамидасимон ва юлдузсимон нейронлар шаклининг 
типларга ажралиши, уларнинг катталашуви, дендрит ва аксонлар 
шохланишини, ансамбллар ичи вертикал алоқаларнинг ривожланиши 
кузатилади. 3 ѐшга келиб ансамблларда нейронларнинг ―уясимон‖ 
гуруҳчалари, анча равшан шаклланган вертикал дендритлар тутамлари ва 
радиал толалар тутамлари аниқланади. Аксонларининг коллатераллари 
вертикал йўналишда тарқалган урчуқсимон юлдузсимон нейронлар сони 


372 
кўпаяди.
5-6 ѐшларда нейронларнинг функционал ихтисосланишини акс 
эттирувчи уларнинг полиморфизми кучаяди: пирамидасимон нейронлар ѐн 
ва базал дендритларининг бўйига ўсиши ва ҳамда уларнинг апикал 
дендритларининг ѐн терминалларини ривожланиши ҳисобига ансамбллар 
ичи горизонтал алоқалар системаси мураккаблашади. 9 ѐшларга келиб 
ҳужайралар гуруҳчалари катталашади, калта аксонли нейронларнинг 
тузилиши мураккаблашади ва пўстлоқнинг турли соҳалари ансамблларида 
аниқ 
шаклланган 
вертикал 
устунчаларни 
ҳосил 
қилувчи 
интернейронларнинг ҳамма турларининг аксон коллатераллари тўри 
кенгаяди. 12-14 ѐшларда ансамблларда пирамидасимон нейронларнинг 
ихтисослашган шакллари яққол кўрина бошлайди, интернейронларнинг 
барча турлари ўз дифференциясининг энг юқори даражасига етади; ҳамма 
ансамблларда толаларнинг нисбий ҳажми ҳужайра элементларининг нисбий 
ҳажмидан анча юқори бўлади; пўстлоқ ичидаги артерияларнинг диаметри ва 
деворининг қалинлиги анча ортади. 18 ѐшларга келиб пўстлоқнинг ансамбл 
тузилиши ўз архитектоникасининг асосий кўрсаткичлари бўйича катта ѐшли 
одамлар даражасига етади. Катта ѐшли одамларда чақалоқларга қараганда 
пўстлоқнинг ҳажм бирлигидаги нейронлар сони камаяди. Камайиш қисман 
нейронларнинг бир қисмини ўлиши ҳисобига, аммо асосан нерв толалари ва 
нейроглиянинг ўсиб кетиши ҳисобига пўстлоқни қалинлигини ортиши ва 
нейронларнинг механик ―сурилиши‖ ҳисобига бўлади. Чақалоқларнинг ўрта 
пешона бурмаси (ҳаракатлантирувчи зона) нейронлари цитоплазмасида 
базофил модда бўлмайди; 3-6 ойлик болаларда нейронларда базофил модда 
миқдори ошади, икки ѐшда эса худди катта ѐшли одамлардагидек бўлиб 
қолади. Пўстлоқнинг баъзи соҳаларида (ўрта ва пастки пешона бурмалари, 
ўрта ва пастки чакка бурмалари ва бошқалар) аксонлар атрофида миелин 
пардани шаклланиши бола туғилгандан сўнг рўй беради.
Кекса ѐшларда марказий нерв системасида содир бўладиган 


373 
ўзгаришлар, энг аввало, мия қон томирларининг склеротик ўзгаришлари 
билан боғлиқ. Кексаларда юмшоқ ва тўрсимон мия пардалари қалинлашади. 
Уларда охакланиш нуқталари пайдо бўлади. Катта ярим шарлари, энг 
аввало пешона ва энса бўлаклари, пўстлоғининг атрофияси кузатилади. 
Пўстлоқнинг ҳажм бирлигидаги нейронлар сони, асосан ҳужайраларнинг 
ўлими ҳисобига, камаяди. Нейронларнинг ўлчамлари кичраяди, қисман 
базофил моддани йўқотади, уларнинг чегаралари нотекис бўлиб қолади. 
Биринчи навбатда, пўстлоқнинг ҳаракатлантирувчи зонаси V қаватининг
пирамидасимон нейронлари ва миячанинг ноксимон ҳужайралари ўзгаради. 
Нерв системасининг турли бўлимлари нейронлари цитоплазмасида 
липофусцин доначалари тўпланади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish