346
шундаки, уларнинг аксонлари кўпинча бифуркациялар ҳосил қилиб
,
биринчиси пастга, орқа мияга ва иккинчиси юқорига, кўрув дўмбоғи ѐки
оралиқ миянинг бошқа базал соҳаларига ва
катта ярим шарларга кетувчи
тармоқларларга ажралади.
Ретикуляр формация орқа мия-ретикуляр тракти, вестибуляр ядро,
катта ярим шарлар пўстлоғи, айниқса, унинг ҳаракатлантирувчи маркази,
гипоталамус ва бошқа шу каби жуда кўп манъбалардан сезувчи толалар
олади. Ретикуляр формация мураккаб рефлектор марказ бўлиб,
марказий
нерв системасининг турли бўлимлари фаоллигининг дастлабки даражасига
жавоб беради, уларни кўтаради ѐки пасайтиради. Бунда, чунончи, гамма-
мотонейронларга таъсир қилиш орқали скелет мушакларининг тонуси ва
стереотип ҳаракатлар, масалан, нафас олиш назорат қилинади.
Юқорида қайд қилинганлар кўрсатадики, нафас маркази ѐ ретикуляр
формациянинг бир қисми ҳисобланади ѐки унинг назорати остида бўлади ва
узунчоқ мияда жойлашади. Нафас маркази икки хил: инспиратор (
нафас
олувчи) ва экспиратор (нафас чиқарувчи) нейронлардан ташкил топган.
Нейронларнинг унисини ҳам, бунисини ҳам аксонлари орқа мияга, нафас
мушаклари – диафрагма ва қовурғалараро мушакларни иннервация қилувчи
мотонейронларга боради. Нафас марказининг нейронлари автоматизмга эга
бўлиб, нафас олиш ва нафас чиқаришни мунтазам галма-галлигини
таъминлайди. Ушбу нейронларнинг фаоллигига кўпчилик тузилмалар ва
омиллар таъсир қилади. Энг аввало, бу қондаги С0
2
, 0
2
ва водород ионлари
миқдорини
сезувчи
хеморецепторлардир.
Маълумки,
ушбу
параметрларни ўзгариши нафас олишнинг тезлиги ва чуқурлигига таъсир
қилади. Нафас марказига адашган нервнинг яқин жойлашган ядролари
ҳам таъсир қилади. Чунончи, ўпка альвеолаларида механорецепторлар
бўлиб, нафас олганда улардан сигналлар адашган нерв (п. vagus) нинг
сезувчи толалари орқали нафас маркази
нейронларига келади ва
уларнинг фаоллигини ўзгартиради. Ниҳоят, нафас марказига марказий
347
нерв системасини бошқа бўлимларининг (катта ярим шарлари пўстлоғи,
гипоталамус, варолий кўприги) айрим соҳалари ҳам таъсир қилади.
Масалан, бу нафас олишни иҳтиѐрий бошқаришни ҳамда нафас
олишнинг нутқ ва одамнинг руҳий (эмоционал) ҳолатига автоматик
тарзда мослашишини таъминлайди.
Узунчоқ мия тузилмалари орасида тўрт жуфт (IX–XII) пастки калла
нервларининг ядролари, шу жумладан, парасимпатик нерв системасининг
асосан адашган нервга (X жуфт) тегишли бўлган ядролари жойлашган.
Ушбу
ядролар томирлар тонусини, бронхларни, юрак ишини ва бошқа
вегетатив фаолиятларни бошқаради.Узунчоқ мияда оқ модда асосан
вентролатерал соҳани эгаллайди. Миелинли нерв толаларнинг асосий
тутамлари унинг вентрал қисмида ѐтган кортико-спинал тутамлар
(узунчоқ мия пирамидалари) дан иборат. Унинг ѐн соҳаларида орқа мия-
мияча йўлининг толаларидан ҳосил бўлган арқонсимон таналар
жойлашади. Бу ердан толалар миячага боради.
Понасимон ва ингичка
тутамлар ядролари нейронларининг аксонлари ички ѐйсимон толалар
шаклида ретикуляр формацияни кесиб ўтади, ўрта чизиқда чок ҳосил
қилиб кесишади ва кўрув дўмбоғига йўналади.
Шундай қилиб, ҳажми унча катта бўлмаган узунчоқ мияда жуда кўп
муҳим марказлар ва ўтказувчи йўллар тўпланган. Шу сабабли унинг
шикастланиши ҳаѐт учун ўта ҳавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: