китобини нашр эттирди. Бу тўплам уни венгер адабиётининг
йирик
намояндаси, мумтоз вакили сифатида элга танитди.
Кунларнинг бирида шоирни дўстларидан бири балга таклиф этади. У бу
ерда ўн саккиз ёшлардаги қора, қайрилма қошли, келишган қоматли қизга кўзи
тушади. Шандор кўплаб қизларни таниган, суҳбатдош бўлган эса-да, унинг
қаршисида ўзини йўқотиб қўяёзди. Қизни рақсга таклиф этди. Аммо у аслзода
хонимнинг олдида ўзини ўнғайсиз сезиб, рақс тушишга қийналади. Бал
уларнинг назарида жуда тез тугайди.
Юлия
бой-бадавлат оиланинг фарзанди, оқила, ақл-фаросатда ягона, ҳар
қандай аслзода йигит уни умр йўлдошликка олса бахтли қила оладиган қиз
эди. Бироқ у қассобнинг ёлғиз ўғли, таниқли шоир, довюрак, кўзлари, бутун ву-
жудидан ғайрат ва шижоат уфуриб турган навқирон Шандорни танлади.
Орадан бир неча кун ўтиб, улар Эрдёд шаҳридаги қасрда учрашдилар.
Йигит ва қиз олти соат бирга бўлишди. Аммо бир-бирига ташна қалблар
эҳтирос жиловини маҳкам тутишди. Кейинги учрашувлар ҳам шундай ўтди.
Шандор урф-одатларга қаттиқ риоя этадиган йигит эди. Юлиянинг кўнглида
ўзига нисбатан заррача ҳам ғубор тушиб қолишини истамасди. Шоир Юлия
тимсолида маъшуқагина эмас, балки уйининг бекаси,
болаларининг онасини
ҳам кўрар, у билан бир умр бирга яшашни орзу қиларди.
Кўнгли жуда нозик Юлия салга хафа бўлиб, аразлаб қолар, бечора шоир
бундай пайтларда ўзини қаерга қўйишни билмас, дунё кўзига қоронғу бўлиб
кетар эди. Яхшики, қиз дилида гина сақламас, бир-икки кундан сўнг яна аввал-
гидай бўлиб, ярашиб кетишарди.
Бир йил ичида севишганлар ҳаётларини бир-бирисиз тасаввур эта
олмасликларига кўзилари етиб, никоҳдан ўтишди.
Улар бир ярим йилгина
хотиржам яшадилар. 1848 йилда бошланган Венгрия инқилобида шоир четда
туролмади. У қўлига қурол олиб, халқ ҳимоясига отланди.
140
Офицер Шандор Петефи Шегешвардаги тенгсиз жангларнинг бирида
ҳалок бўлди. Бироқ жанг майдонидан унинг жасади топилмади. Бу эса ҳар хил
миш-мишларни туғдирди.
Кимдир душманга асир тушиб, Россияга ўтиб
кетибди, ҳозир Сибирда эмиш деган гап ҳам тарқатди.
Икки нафар фарзанди билан йигирма ёшида бева қолган Юлия бундан
қаттиқ изтироб чекди. У эрининг пок номини тиклашга, унинг тақдири
ҳақидаги турли гапларга чек қўйиб, ҳақиқатни рўёбга чиқаришга онт ичди.
Бунинг учун ёш, гўзал жувон нима қилсин? У жанглар бўлиб ўтган
жойларга
бориб, эрининг сафдошларини сўраб-суриштирмоқчи бўлди. Бунинг учун
ўзига мослаб йигитлар кийимини тиктирди.
Юлия эри билан бирга жанг қилганлардан бири Туркияда яшашини
билиб, у ерга бориш учун чет элга паспорт олиш мақсадида ҳатто
Австрия
зобитларидан бирига турмушга чиқишга ҳам мажбур бўлди. Бу эса Юлия
ҳақидаги ҳар хил уйдирмалар пайдо бўлишига олиб келди. Кўп машақ-
қатлардан сўнг турмуш ўртоғининг ҳақиқатдан ҳам жанггоҳда қаҳрамонона
ҳалок бўлганини аниқлади. Эрининг руҳи олдидаги муқаддас бурчини адо
этди. Аммо барибир унинг қабрини топа олмади.
Хўрланишлар, туҳматлардан адойи тамом бўлган Юлия 1867 йили оғир
хасталик билан касалланиб вафот этди.
Do'stlaringiz bilan baham: