Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

УЗОҚ ЙИЛЛИК ҲИЖРОН
 
Париждаги театрлардан бирида ўз даврининг таниқли ёзувчиларидан 
бири Виктор Гюгонинг “Лукреция Борджиа” асари қўйиладиган бўлди. Ундаги 
малика Негрони ролини ижро этиш ёш актриса Жюльетта Друэга насиб 
этди. Асарни саҳналаштириш жараёнларида Виктор ва Жюльетта бир-
бирларини ёқтириб қолишди. Орадан бироз вақт ўтгач, карнавал ўтаётган 
кунларнинг бирида улар бирга тонг оттиришди. Бу тун икки ошиқнинг 
тақдирини бир-бирига боғлади. Саккиз йилдан сўнг, Гюго Друэга ёзган макту-
бида қирқ ёшни аллақачон ҳатлаган ёзувчи ўша илк учрашувни ҳаяжон, меҳр, 
орзиқиш билан эслаганини ўқир экансиз, адиб севиш, севилишда ҳам танҳо экан-
лигига ишонч ҳосил қиласиз. 
“Эсингдами, биз тонгни кутиб олган кичкинагина хона. Ташқаридан 
байрам қилаётган маст парижликларнинг қаҳқаҳалари, қийқириқлари 
эшитилар, биз эса висол дамларидан сархуш эдик. Сен, фариштагинам, ўша 
тақдиримизни ўзгартириб юборган куннинг ҳар бир соати, дақиқаларини 
129


эслайсанми? Биз саккиз соат бирга бўлдик. Саккиз соат севги фуқаролари 
эдик. Шу дамларда вужудимизгина эмас, бутун борлиғимиз, томир-
ларимизда оқаётган қон ҳам гўё бирлашиб кетди”.
Гюго ва Друэ бир-бирларига мос эди. Жюльетта адибнинг хотинини 
севиклисининг рафиқаси бўлгани учун ҳам беҳад ҳурмат қиларди. 
Жюльетта 1851 йил, 27 декабрда Гюгога йўллаган мактубида шундай деб 
ёзади: 
“Азизим, бечора севгилим, мендан хавотир олма. Мен сени оиланг 
тинчлиги, фаровонлиги, хотининг ва фарзандларингни бахти ва иқболи учун 
ғамхўрлик қилаётганингни билиб турсам, сенга бўлган муҳаббатим янада 
алангаланади. Тирик экансан, ўзини сенга бағишлаган сабр-қаноатли ра-
фиқангни эъзозла. У ҳаётида кўп қийинчиликларни кўрди, азобланди. Энди 
унинг хотиржам, бахтли яшаши учун ҳеч нарсани аяма...”
Жюльетта ўз ҳузур-ҳаловати, бахтини ўйламади. Севгилисининг тинч 
турмуши учун барчасидан воз кечди. Фақат Гюгони ҳеч кимга ишонмай, уни 
ҳаммадан қизғанди. У билан бир тану бир жон бўлиб яшашни орзу қилди. 
Улар ўттиз беш йил пинҳоний муҳаббатнинг изтиробу қувончлари бағрида 
яшашди. 1868 йилда Гюгонинг хотини вафот этади. Шундан сўнггина 
сочларига қиров қўнган, 60 ёшларни қоралаган Жюльетта кекса адиб 
хонадонига кўчиб келди. Улар 17 йил бирга яшашди. Жюльетта Гюгодан 
икки йил олдин вафот этди... 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish