Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ҚУЛОҚЛАРИНИ ҲАМ АЯМАГАН
 
Машҳур рассом Ван Гог ҳаёти давомида тўрт аёлни севди. Лекин уларнинг 
биронтаси ҳам рассомни бахтиёр эта олмади. Ван Гог кимгаки ихлос қўйиб, 
кўнгил тўридан жой берган бўлса, бунинг эвазига унинг дилини оғритиб, 
130


битмас жароҳатлар етказишди. Винсент қоронғу ошхонада одатдагидек 
яна учрашув ҳақида илтижо қилиб турарди. Уни яна рад этдилар. Ўлгудай 
чарчаган бир ҳолда эшик томон бурилди-да, иссиқ таратаётган чироққа 
назар ташлаб қўйди. 
Толиққан қўлларини тутаётган чироққа чўзди... Оғриқни деярли сезмади. 
Шунда у қаттиқ севиб қолган маҳбубаси билан кўришмагунча бу азобга чидаб 
туражагини айтиб ҳайқирди. Кексайиб қолган амакиси қўрқиб кетганидан чи-
роқни ўчирди. Винсент ҳушидан кетиб йиқилди... 
Винсент болалигида ҳар якшанба куни ўлик туғилган акаси қабри ёнидан 
ўтар экан, юраги орқасига тортиб кетарди. Нега энди унга узоқ кутилган, аммо 
ўлик туғилган боланинг исмини қўйишган-а? Бу ҳам майли, хаёлида доим 
нохуш ўйлар кезгани учун катталар феъли оғир бола деб ҳисоблашгани-чи? 
Шу боисданми, ўн етти ёшга тўлганда ота-онаси уни “Гупил” рассомлик фир-
масида ишлаш учун жўнатиб юбордилар. Винсент Гаагда, сўнг Лондонда 
ишлай бошлади. Биринчи бор мана шу ерда севиб қолди.
Ван Гог турадиган уй бекасининг ёшгина қизини Урсула Луайе деб 
аташарди. Йигит умидсизларча севса-да, муҳаббати жавобсиз қолмаслигига 
ишонарди. Бироқ қаттиқ янглишганини билгач, эсидан озаёзди. Маълум 
бўлишича, Урсула яширинча унаштирилган экан. Винсент фотиҳани бузишга 
ҳаракат қилиб кўрди. Лекин бу билан у қизнинг қариндошларини ўзига қарши 
қилиб қўйди. Йигитнинг биринчи муҳаббати зарбага учрагач, у янада қайғули, 
ғамгин бўлиб қолди. 
“Менинг қайиғим умримнинг биринчи фаслидаёқ сувга 
чўка бошлади”
деб ёзади кейинчалик Ван Гог. У расм чизиш, динга берилиш 
билан ўзини овутади. Унинг диншуносликка берилиши чинакам иродали 
одамнинг иши эди. Ван Гог дин илмини Амстердам университетида эгаллади. 
Лондон атрофларида Евангелийни тарғиб қилди ва миссионерлар тайёрлай-
диган курсни битирди. Ван Гог диндан бироз чалғиди ва рассомлик илмидан 
131


сабоқ олиш учун Брюсселга жўнади. Ўқишни битириб, ота-онаси олдига қайт-
ди.
У иккинчи муҳаббатини худди шу ердан топди. Кее Вос-Стриккер исмли 
бу аёл Винсентга амакивачча бўлиб, эс-ҳушини йиғиб олган бева эди. 
Амакиваччаси томонидан қилинаётган илиқ илтифотларни қариндошлик 
ҳурмати деб тушунган Кее гап нимадалигини билгачгина “Сен ва фақат сен” 
дея ўз сўзида қатъий туриб олган ошиқ амакиваччани эшитгиси ҳам келмади, 
яқинига ҳам йўлатмади. Навбатдаги мағлубиятни тан олгиси келмаган Винсент 
ўзини қўярга жой тополмади. Амакисининг уйига эшик қоқиб келганида, Кее 
билан кўришишга рухсат беришмади. Ниҳоят, у умидсизлик билан қўлини 
тутаётган чироққа чўзади... 
Бу қалтис ҳаракати ҳам амакиваччасининг тош юрагини эритолмади. 
Аксинча, қариндошларининг ҳайрат ва таажжубларини оширди, холос. 
Бахтсиз ошиқ ота уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Винсент Гаагдан синглиси Вилленина, укаси Теодорга ёзган мунгли 
мактубларида қалбини ва жисмини эгаллаб олган ягона орзуси − севиш ва 
севилишга интилишлари бир зумда оғир жароҳатларга айланиш сабабларини 
қидириб кўрар, улардан жавоб кутар ва ўзи ҳам жавоб топмоқчи бўларди. 
Бунинг сабаблари унга жўн кўринади. Унда кишини ўзига тортадиган ҳеч нима 
йўқ − малла, озғин, тунд ва ғамгин кўринишга эга. Бунинг устига ҳеч вақоси 
йўқ қашшоқ рассом бўлса... Урсула туфайли чеккан изтироблари уни дин 
илмига, дин йўлида хизмат қилишга ундаган бўлса, Кее томонидан севгисининг 
рад этилиши рассомни буткул ақлдан оздирди. Қалби тилка-пора бўлди, ҳис-
туйғулари топталди. Энди иш, ижодгина тақдирга тан бериб яшашга, 
одамларга бўлган муҳаббати яна аланга олишига умидвор этарди. 
...Винсент ўз устахонасида шалоқ курсида ўтирарди. Стол устида қоғозлар 
қалашиб кетган − ярим тунда портретлар чизиб чиққан: озғин, сўлғин юзлар, 
тўзиган сочлар... Булар кўча дайдилари бўлиб, уларни рассом Гаагдаги 
132


қовоқхоналардан бирида учратиб, устахонасига бошлаб келганди. Ван Гог 
деярли ҳар оқшом шуларга ўхшаш бирор дайдини бошлаб келар, ўзининг афт-
ангори ҳам улардан қолишмасди. Бас, етар, кўча дайдилари бугун охирги 
марта шу ерда бўладилар! Узоқ ўйлардан сўнг Винсент қатъий қарорга келди. 
Синни олиб келади, унга уйланади. Чизма тахталари ёнида болалар 
каравотчаси бўлади. 
Ван Гог Син деб чақирадиган аёлнинг асл исми Христин Хоорник бўлиб, 
кўча аёли эди. Жуда хунук бу аёл ёлғиз ўғилнинг онаси эди. Шунга қарамай, у 
рассом қалбида илиқлик ва мурувват уйғотди. 
Теодор акасининг интиқ ва бесамар кутган оила бахтига ниҳоят 
эришаётганини эшитиб, уникига югурди. 
“Биласанми, Тео, − дейди руҳланиб 
акаси − мана энди ҳаётий илдизлари мустаҳкам ўз устахонам бўлади. Белан-
чаги, болалар стулчаси бор устахона! Булар мени қанчалик илҳомлантираёт-
ганини билсанг эди!”
Теодор акасига эргашиб уйга кирди. Кўзига дастлаб 
кўринган нарса − турли ҳолатда тасвирланган биргина аёлнинг сон-саноқсиз 
суратлари эди: Син бола билан, Син − уй бекаси, Син уйқуда... Бир неча дақиқа 
ўтгач, сурат қаҳрамонининг ўзи кириб келди.
 “Наҳотки, шу бесўнақай, одобсиз 
аёл илҳом ва муҳаббат уйғота олса?”
Теодор уй бекасининг арзон винони 
бордоқларга қандай қуйишини ва тўкилаётган томчиларни кир кўйлаги этаги 
билан артишини кўриб ҳайрон бўлди. Тўғри, беланчак билан бола стулчаси 
устахонада турарди. Лекин Теодорга “илҳом париси” туширилган суратлар 
бахтли воқеликдан кўра кўпроқ хунук, бемаъни тушдек туюларди. Акаси эса 
бахтиёр, жуда ҳам бахтиёр эди... 
Винсент бир ярим йил ана шундай ҳавойи орзу-ҳавас билан яшади. Балки 
Син маълум муддат рассомни ростдан ҳам бахтиёр қилгандир. Рисоладаги 
аёллар каби кийиниб ҳам олди. Бироқ Син эски ҳунарини тез-тез қўмсаб турар, 
Ван Гогнинг ношуд ва нотавонлигини юзига солар эди. Бунга баҳона ниҳоятда 
кўп эди. Ахир рўзғор ҳамон қашшоқлик ботқоғидан чиқа олмаганди. Оқибат 
133


шу бўлдики, бир куни Винсент уйига келса ҳеч ким йўқ. Ҳаёти яна танҳолик 
билан ўтадиган бўлди! У умидсизлик билан исловатхонага йўл олди ва ўйла-
ганидек, хотинини ўша ердан топди. Ялинди, ёлворди, ҳатто ўзимни 
ўлдираман деб пўписа ҳам қилди. Аxлоқсиз аёл эса бунга жавобан хохолаб 
кулди, тутуриқсиз сўкинди.
Ёлғизлик жон-жонидан ўтиб кетган Винсент қишлоққа расм чизиш учун 
жўнаб кетди. Бу ҳам уни овута олмади. Шунда ота-онаси бағрига қайтишни 
маъқул кўрди. Лекин бу ерда дардисар ўғилга ҳеч кимнинг кўзи учмаётган эди.
 
“Улар мени худди дайди итдан қўрққандек ўз уйларига киритишни 
истамадилар”,
деб ёзганди Ван Гог. 
Рассом узоқ чўзилган тўрт йил ичида қалб жароҳатларига даво излади. Бу 
вақт мобайнида тинмай ишлади. Телба бўлиб қолмасликнинг ягона чораси шу 
деб ўйлади. У ҳануз оддий инсоний севги, севилиш нима эканлигини билмасди. 
Винсентнинг тўртинчи − сўнгги ишқи ҳам бузуқ аёлга тушди. Бу аёл бир 
куни
“Нега менинг олдимга келмайсан?” 
деб қолди. У эса “Пулим йўқ” деб 
жавоб берди. Аёл ҳазиллашиб
“Ундай бўлса мана бу шалпанг қулоқларингни 
кесиб кел”, − деди. “Зўр фикр!” − ҳазилга ҳазил билан жавоб қайтарди 
Винсент. − Фақат қарзимни қайтарганимда қулоқларимни қайта тикиб қўй-
гин!”
Ўша кунги чидаб бўлмас жазирама рассом миясини айнитиб қўйди чоғи, ишқий 
сўз ўйини мудҳиш ҳақиқатга айланиб кетди. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас, бошининг 
икки томонидан қон оқаётган рассом рўмолчага авайлаб ўралган қулоқларини маҳ-
бубасига келтириб берди... 
1890 йил, 27 июль куни Ван Гог аллақаёқдан топиб олган револверни 
курткаси чўнтагига солди-да, шаҳар четидаги майдонга йўл олди. Ўша ерда 
юрагини нишонга олиб ўқ узди. Лекин ўқ мўлжалга тегмай, пастроқни тешиб 
ўтгани боис, у кулбасига етиб келолди. Қийналиб 36 соат ётди. Ўлими олдидан 
134


мана бундай деди:
“Ҳозир уйимга борсайдим... Лекин барибир қалбим яраси 
қоларди...” 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish