“Мен бахтиёрман.
“Ҳаёт” номли романим жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Бундан
бошқа бирон нарса менга бундай қувонч бахш этолмайди. Бунинг учун мен
сиздан жуда миннатдорман. Тиз чўкиб сизга раҳмат айтишга тайёрман”.
Графиня − ҳеч кимга бўйсунмайдиган, қатъиятли, жаҳли тез, совуққон бир аёл
эди.
Ги бу аёл билангина қаноатланибгина қолмай, яна бир қанча аёллар билан
танишади. Ёзувчи графиня Эммануэл Потоцкни “Бизнинг юрак” романига
бароннеса де Фремин номи билан киритди. Бу аёл Мопассандан ҳеч қандай
ёрдамларини аямади. Ўз навбатида Ги ҳам унинг аёллар салонини гуллатди.
1884 йили март ойида Ги Каннахдаги Редан кўчасига кўчиб ўтди. Ўшанда
бир куни Ги номаълум хонимдан хат олди. “
Жаноб, сизнинг асарларингизни
125
ўқиб ўзимни бахтли сезаман. Сиз табиатни севасиз ва уни шоирона тасвирлаб
бера оласиз... Менинг сизга жуда кўп сўзларим ва кўрсатадиган нарсаларим
бор. Буни амалга ошириш қийин албатта. Мен бундан афсусланаман. Сиз анча
машҳур инсонсиз. Сизнинг энг яқин одамингиз бўлишни хоҳлайман. Билмадим,
буни сизга қандай тушунтирсам экан. Мен буни орзу қилмасам ҳам бўлади...”
Мактуб муаллифи ўз исм-шарифини ёзмаганди.
Мопассан бундан қаттиқ ҳаяжонланди ва нотаниш қиз мактубига жавоб
йўллади. Улар ўзаро бир-бирига хат ёза бошлашди. Ёзувчи қизнинг тузалмас
дардга чалинлигини билмасди. У ёзишмаларидан бирида бу қизнинг олти
ойлик умри қолганини билиб қолади. Бу номаълум қизчанинг исми Мария
Башкирцевой эди. “Асли рус бўлган Марияни Муся деб аташарди. У кундалик
тутган бўлади. Қизнинг мақсади бисотидаги ана шу ягона бойликни бирорта
машҳур ёзувчи қўлига топширишини истайди. Узоқ ўйлаб ниҳоят, Гига хат
ёзади. У кундалиги энди ишончли қўлга тушишидан хурсанд эди. Мусянинг
ўзи бу ёзишмаларга якун ясайди:
“Биз бир-биримиз учун яралганмиз деб қасам
ичиш сиз учун кулгили албатта. Мен бунга арзимайман. Бундан афсусда-
ман...”.
Бир неча йилдан сўнг Ги қабристонга келиб ўша қиз қабри устида узоқ сукут
сақлаб туриб, шундай деди:
“Қабрни гуллар билан безаш керак эди”.
Мопассан “Азизим” романи энди тилларга туша бошлаганда пайтларда
кулиб туриб, ярим ҳазил қуйидаги сўзларни айтади
: “Азизим” − бу менинг
ўзимман”.
Ги аёллар билан танишишни тўхтатмади. 1886 йили Ги Этретага бир неча
марта келади. У ерда Эрмина Леконт дю Нюини учратади. Бу гўзал аёлнинг бир ўғли
бор эди. Ёзувчининг бу аёл билан муносабати яхши эди. Аёл бир ўзи яшарди. Унинг эри
подшоликда архитектура соҳасида хизмат қилганидан Бухарестда ҳеч қаёққа чиқмай
ишларди. Аёл эса ёлғизликдан қийналарди. У эрини астойдил севарди. Аммо қўш-
нисининг ҳадеб илтифот кўрсатиши уни йўлдан урди.
126
Леконт де Нюи ўз танишига шундай ёзганди:
“... У шундай сўзлайдики, гўёки,
сўзлаш қобилиятини йўқотадигандек. У илтифотга муҳтож, кийимлари
афтодаҳол. Эски галстукларни тақиб юради”.
У ёзади:
“Албатта, фақат кўнгилхушлик учунгина эмас, ўғлим Пеърга ҳам
қараши керак”
. Ги ўз атрофидаги аёллардан Эрминага бошқачароқ илтифотда
бўлди.
Эрминага битилган мактублар сақланган. Мактубларнинг барчаси
“Сизнинг
қўлларингизни ўпаман”
сўзлари билан тугалланган.
Леконт дю Нюи фикрига ҳам қўшилмаслик мумкин эмас. Мопассан бева
қўшнисига бошқа аёлларга илтифот кўрсатганидек йўл тутган. Леконт ўз эрига
садоқатини сақлади. Кейинроқ Эрминани кўнгли юмшаб, Гига юрагидан жой
берганди... бироқ ёзувчи буни қабул қилмади. Шунча синовлардан сўнг,
Мопассан Эрмина учун дўст бўлиб қолди. Бу ҳақда шундай ёзганди.
“Ҳурматли
дўстим, − Леконд де Нюи, − минг раҳмат сенга”.
Ёзувчи архитекторнинг хотини янги йилга галстук тўғноғичи совға қилгани
учун хурсанд бўлди. Унга жавобан аёлга билагузук ҳадя қилди. “Бизнинг
юрак” романи ёзувчининг сўнгги асари эди. Эрмина бу романга бош қаҳрамон
образи хоним де Бюри эканлигини дарров сезди. Айрим тадқиқотчилар ёзувчи
бу асарида бошқа таниш аёлларини ҳам акс эттирган деган фикрни айтишади.
Нима бўлганда ҳам Эрмина асосий қаҳрамон бўлиб қолди. Ги ўз васиятини
ягона меросхўр акаси Эрвеннинг қизи Симонга қолдирди. Ота-онасига бойли-
гининг тўртдан бири тегди.
Мопассан никоҳсиз бола пайдо бўлишидан жуда қўрққан. Ўша даврларда
никоҳсиз бола туғилса, ташлаб юбориш одати бор эди. Оддий аёлга уйланиш
Мопассан учун фожеа эди.
Мопассан ҳам Флоберга ўхшаб оила қуришга қарши эди. Гининг ўзи буни
бир неча марта таькидлаган. 1887 йили Ги графиня де Х. нинг уйида ёш гўзал
аёлни учратди. Бу номаълум аёл унга Тунисдан 1887 йили 19 октябрь хат
127
жўнатади.
“Кечаги кундан бери, хаёлим жойида эмас, фақат сизни ўйлаяпман.
Сизни яна учратишни орзу қиляпман. Сизни ҳозир кўргим келяпти. Юрагим тў-
либ-тошиб кетяпти... Сиз буни сезмаяпсиз. Ҳаммасидан ҳам сизнинг
кўзингизни кўргим келяпти... Бир неча ҳафтадан сўнг Африкани тарк этаман.
Сизни яна кўриш насиб этармикин? Сиз менинг олдимга келасиз. Тўғри
эмасми,
менинг дўндоғим. Сиз келасиз...”.
Хатнинг давоми эса йўқолган.
Балки, шу аёл билан оила қурса у тирик қолармиди... Аммо доктор
Бланшнинг фикрича:
“Мопассан, уйланиш масаласида жуда катта рассом
эди...”
Ёзувчи Мари Канн билан “Монт Ориол” романи ёзилгандан бери таниш эди.
Бу аёл украиналик яҳудийлардан эди. У Мопассаннинг ҳақиқий яқин кишисига
айланди. Бу аёл Гидан 2500 та хат олганини айтиб мақтаниб юради. Аммо
ёзувчининг замондошлари буни инкор этишади.
1888 йили Потоцкая Мопассан ҳаётида алоҳида ўрин тутди. Ги шундай
ёзади:
“Сиз билан саёҳатга чиқиш мўъжизадир! Мен сизнинг гўзаллигингиз
ҳақида эмас, ўзимга мос бирорта аёлни мен билан бирга саёҳатга ҳамроҳ бўл-
ганлигини эслолмайман...”
Бир куни Ги ва графиня кўл бўйига саёҳатга
боришди.
Эртаси куни Потоцкаяга хат ёзди:
“Мен сени севаман, сени доимо излаб
юраман”.
1888 йили 20 октябрда Мопассан учинчи марта Африка бўйлаб саёҳатга
чиқади. Қишда Ги Аллумой исмли қиз билан танишади. Бу араб аёлини ўзининг
ҳикояларидан бирида тасвирлаб ёзади. 1889 йил баҳорида Мопассан Парижга
қайтади.
Ёзувчида бирон-бир нарса аёллар билан танишишдан қайтара олмади.
Эрминанинг акаси шундай деганди:
“Мопассаннинг машҳурлиги учун ҳам
аёллар уни ўзлари қидириб келишарди”.
Ёзувчи эса бундан ғурурланарди. Унга аёлларнинг ўзи эмас фикри керак эди.
128
Мопассан умр бўйи мукаммал аёлни қидирди. Аммо тополганича йўқ. У
шундай ёзганди:
“Мен − Нотаниш, Кўп кутилган, Кўнглимдагидек, У менинг
юрагимни тушунадиган, Менинг барча фикрларимни уқиб оладиган Ягона
фариштамни севаман”.
Аммо бундай аёлни топиш мушкул эди, албатта. У
буни жуда яхши тушунарди.
Мопассан оиладан бахтини тополмаган бўлса-да, унинг асарлари унга шон-
шуҳрат ва бойлик келтирди. Умрининг охирида унинг тўртта вилласи ва иккита
яхтаси бор эди. Ги де Моппасан 1893 йили вафот этди. Ундан умрбоқий жуда
кўп гўзал асарлар инсониятга мерос бўлиб қолди. Унинг кўпгина асарлари
ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Оилавий ҳаёти ҳавас қилгудек бўлмаса-
да, ёзган асарлари ўзбек китобхони учун қадрликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |