Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

БАХТИНИ ТОПМАГАН ИНСОН 
 
Машҳур француз ёзувчиси Ги де Мопассан 300 тадан кўп новеллалар ва
қатор романлар муаллифидир. “Ҳаёт”, “Азизим”, “Монт Ориол”, “Пер ва 
Жан”, “Ўлимдан ҳам кучли”, “Бизнинг юрак” каби романлари дунёнинг кўплаб 
тилларига таржима қилинган. Франция гимнининг муаллифи Ги 1850 йили 5 
августда туғилди. Гининг онаси ақлли, ишни кўзини биладиган аёл эди. Ҳатто 
унинг ёзувчи бўлиб шаклланишида ҳам катта ҳисса қўшган. Отаси эса 
маишатга ружу қўйганидан кўп вақтини кўнгилхушлик билан ўтказарди... 
Шу боисдан бўлса керак, тўйдан кейин эр-хотин ўртасида турли 
келишмовчиликлар чиқа бошлади. Ниҳоят, 1862 йили улар ажралишди. Бу эса, 
ёш Гига қаттиқ таъсир қилди.
123


Гининг шундай шиори бор эди
. “Аёл − бу ҳаёт. Ҳаёт − бу аёл”. 
Ёзувчи умр 
бўйи бу қоидани эсдан чиқармади. Кечалардан бирида ёш йигит Фанни исмли 
парижлик қизча билан танишиб қолади. У хушчақчақ, ёқимтойгина эди. Ги 
илҳомланиб кетиб, Фаннига дарров бир шеър ёзиб беради. Кечқурун йигит қиз 
билан боғдаги учрашувга йўл олади. Хаёллари осмонга юрган йигит қўққисдан 
пайдо бўлган кулгудан ўзини йўқотиб қўяди. Фанни ёш йигитнинг шеъри 
устидан масхара қилиб кулаётганди. Ги бундай камситишдан қаттиқ ранжиди. 
Бу унга катта ҳаётий сабоқ бўлди. Кейин ҳаёти давомида у бошқа аёлларнинг 
бундай камситишларига ҳеч қачон йўл қўймади...
1869 йили октябрь ойида Ги де Мопассан Париждаги ҳуқуқшунослик 
факультетига ўқишга кирди. 1870 йили 18 июлда Франция Пруссияга уруш 
эълон қилгани боис Ги ҳам армияга кетди. У армияда ҳарбий котиб бўлди. 1872 
йили 20 мартда Мопассан Парижда таъминот флотига ишга кирди. Бироқ бу иш 
ҳам ҳарбийлашганлиги бўлганлиги учун унга ёқмади. Ги ишни ташлаб, 
ҳикоялар ёзишни давом эттирди. Онасининг яқин дўсти, ёзувчи Гюстав Флобер 
уни чинакамига шогирдликка олди. 
Ги бўш вақтларини Сена дарёси бўйида ўтказишга ҳаракат қиларди. 
Ёзувчининг иш кабинети рўпарасидан дарё оқиб ўтарди. Бу унга жуда қулай 
жой эди. Қизлар, ишончли қайиқ ва эски қадрдонлар... Ги жуда яхши балиқ 
овловчи эди. Меҳнат таътилини у Этретадаги денгиз бўйида ўтказди. Бўлғуси 
машҳур ёзувчи Ги шундай деганди: 
“Мен ўша пайтларда жуда кўп ажойиб 
жойларни кўрдим, гўзал қизларни учратдим. Хизмат қилаётган давримда, 
ҳеч қандай ортиқча нарсалар йўқ эди. Энди эса хоҳлаган пайтимда 
инжиқликларим учун катта маблағни сарфлашим мумкин. Ўша пайтларда 
яшаш оддий ва қийин эди. Ишхона ва Париж, дарё ва Аржантейе ҳамда 
Буживалеларда...” 
Ўша жойларда у новеллалари қаҳрамонларини топди. 
Мисол учун “Мушка” ҳикоясида ҳаётий воқеалар билан бирга тўқималардан 
ҳам фойдаланади. Дарёдаги саёҳатлардан бирида Мопассан озғин бир қиз билан 
124


танишиб қолади. Бу қизнинг исми Мушка бўлади. У қиз қайиқдаги беш киши-
нинг бошқарувчиси эди. 
1879 йили мартда Мопассан ўзининг дўсти Робуруга хат жўнатади. Қаттиқ
касал бўлиб қолганлиги ва даволаниши кераклиги ҳақида ёзади. 1879 йили 
сентябрь-октябрь ойларида Ги биринчи саёҳатини Бретани бўйлаб пиёда 
бошлади. Гини эса бу юртнинг минг йиллик тарихи мафтун этди. Бретан 
ёзувчида катта таассурот қолдирди. Бу жойда бир қизча билан танишади. Қизча 
французча биронта ҳам сўзни билмасди. Шундай бўлишига қарамай, улар тил 
топишишди. Ёзувчи ўз юртига жўнаб кетаётганда қиз уни қолишини қаттиқ 
ўксиниб айтади. Ги бунга рози бўлмагач, қизча ўтириб олиб йиғлаб хайр-
лашади... 
Яқин кишиси бўлган Лора Мопассан Гига Этретадан ер ажратиб беради. 
Ёзувчи 1883 йили бу жойга бир қаватли уй қуради. У бу ерда катта боғ барпо 
қилади. Ги ана шу ўз боғидаги нокдан қўшнисига олиб чиқиб беради. Шу 
баҳонада у гўзал Эрнестина билан танишади. Ги ундан сўнг Феликс Николас 
Потоцк графининг хотинини ўзига қаратади. 1883 йили “Ҳаёт” романи шов-шув 
бўлган пайтлар эди. Мопассан Эммануэлга шундай ёзганди: 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish