5) Эркин ўқитиш эмас, балки мажбуран ўқитиш усули қўлланилади. 9. Лекин ўша билим ҳам қайси усулда ва қандай қилиб ўргатилган? Киши хеч шубқаси?, бир йилда билиб олиши мумкин бўлган нарсалар ўқувчига беш, ўн-ундан ҳам кўпрок йилда ўргатилган. Боланинг онги секин-аста ўзлаштириб олиши мумкин бўлган нарсалар унга бирданига ўргатилади, зўрма-зўраки тушунтирилади, ҳатто уриб мажбуран ўқитилади. Кўрсатиб ва аниқ тушунтириш мумкин бўлган нарсалар чигал топишмоқлар сингари мавҳум, чалкаш, пойма-пой қилиб ўргатилади.
6) Реал билимлардан кўра кўпроқ қуруқ сафсатабозликка эътибор берилади. 10. Нарсаларнинг асл миҳияти тўғрисидаги билимларни болалар онгига сингдираётган мактабни бирон жойдан топиб амримаҳол. Буни тан олмай бўладими? Кўпинча болалар онги бемаъни сўзлар, (ёлғончилик, разил ва зарарли фикрлар) билан захарланиб келмоқда.
7) Латин тилини ўрганишнинг ўзи қанчалик қийин ва мураккаб. 11. Худо ҳаққи, ҳатто биргина латин тилини ўрганишнинг ўзиёқ қанчалик қийин, мураккаб ва чўзилиб кетган! Ошхонада ишлаётган ошпаз,
карвонда хизмат қилаётган киши мастеровой (фабрика-завод ишчиси) буларнинг барчаси ўз вазифасини бажара туриб ёки аскарлар юриш қилганда улар билан бирга бўлиб, чет тили (ҳатто, икки, учта тилни), мактаб ўқувчиси бутун вақтини сарфлаб ва зўр бериб биргина латин тилини ўрганганидан кўра тезроқ ўрганиб олади. Шунда ҳам мактаб ўқувчисидан кўра кўпроқ билишади. Улар бир неча ойдан сўнг ўзларига зарур нарсалар ҳақида хорижий тилда бемалол сафсата отаверади, ўқувчилар эса ун беш йил ёки ҳатто йигирма йилдан кейин латин тилида унча-мунча гапира оладиган бўлади, шунда ҳам кўпинча қўлтиқтаёкдан, грамматика ва луғат китобларидан фойдаланиб, иккиланиб, тутилиб-тутилиб гапирадилар. Нотўғри усул қўлланиш натижасидагина вақт ва меҳнат ана шундай бекорга сарф қилинади.
Бу ҳақда доктор Любиннинг ачиниши . 12. Бу ҳақда богословие (Илоҳиёт) доктори Ростокдаги университетнинг профессори Э и л ь г а р д Любин қуйидаги ҳаққоний гапларни ёзган: «Болаларни ўқитишда қўлланиб келинаётган усул, менинг назаримда, жўрттага бирор ноқобил кишига хизмат ҳаққисини тўлаб, ўқитиш усулини ўйлаб топиш буюрилган-у, муаллимлар ана шу усул билан ўз ўқувчиларига латин тилини ўргатиб келмоқда, ўқувчилар эса хаддан ташқари машаққат чекиб, нафратланиб, тинкаси қуриб, жуда кўп вақт сарфлаб, уни зўрға ўзлаштириб олмоқда. Хар гал шу ҳақда ўйлаб фикр юритганимда сесканиб кетиб, вахимага тушаман. Бир оз кейинроқ эса: «Тан олишим лозимки, бу ҳақда ўйлаган пайтларимда бир неча марта бу усулни қандайдир ёвуз ниятли, ҳасадчи гений-инсониятнинг душмани ўйлаб топиб, мактабларга жорий этган бўлса керак деган фикрга ва қатъий қарорга келганман». Мен гувоҳ сифатида келтирмоқчи бўлган кишилардан бири ана шу гапларни айтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |