Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet63/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Авторнинг гувоҳлиги. 13. Гувоҳ излаб юришнинг нима кераги бор? Ахир шу мактаб ва академияларни битириб ва хақиқий илмдан бахраманд бўлаолмаган ўзимиз гувоҳ бўлсак ҳам етарли. Биз ҳам энг ажойиб давр — умр баҳори, қувноқ ёшлик йиллари схоластик сафсаталарни ёдлашга беҳуда сарф этилган минглаб бахтсиз кишиларнинг биримиз1. Кейинчалик яхши мактабларни кўрган пайтларимда, ўша бахтсиз ёшлик йилларини эслаб неча марталаб калбим ҳасрат-надоматга, дилим ғамга тўлди, кўзларимдан ёш отқди! «Қани энди, Юпитер мени ёшлик давримга қайтара олса»— деб неча марталаб ҳасрат-надомат билан хитоб қилганман.
Шикоят ва истаклар мактабларни яхшилаш учун туртки бўлсин. 14. Лекин бу ҳам амалга ошмайдиган орзудир, чунки ўтмиш қайтиб келмайди. Ёши улғайиб қолганларнинг ҳеч бири яхшироқ тайёргарлик кўриб, турмишни янгидан бошлаш учун ўз ёшлигини қайта тиклай олмайди. Демак биргина йўл қолади, имкони бори ҳам фақат шу: фарзандларимиз тўғрисида қўлимиздан келганича ғамхўрлик қилишимиз лозим, хусусан, устозларимиз бизни хато йўлдан. бошлаганини англаб, шу хатони такрорламаслик йўлини кўрсатиш керак. Кимки хатоларимизни санаб кўрсатиб, бизни бу эгри йўлдан қайтара олса, яхши мактаблар ўша кишининг номи билан ва раҳбарлигида ташкил этилади. (Эккл., 1, 15).


XII б о б


МАКТАБЛАРНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРИБ, ЯХШИЛАШ МУМКИН.


Эски касалликларни даволаш керакми? 1. Эскириб кетган касалликларни даволаб тузатиш қийин, оғир ва деярли мумкин эмас деб ҳисобланади. Лекин, мабодо бирор шифокор бундай касалликни даволаб тузатаман дейдиган бўлса, касал одам унга қаршилик қилиши мумкинми? Айниқса шифокорнинг енгилтак эмаслиги, балки даволай олишга ишончли асослари борлиги сезилиб турса, касал киши иложи борича уни тезроқ даволашларини истамайди дейсизми? Демак бундай дадил таклиф киритишдан олдин, биринчидан, биз нималар ваъда қилаётганимизни ва иккинчидан, нималарга асосланиб ваъда қилаётганимизни очиқ айтишимиз лозим.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish