Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet175/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

БУ УМУМИЙ МЕТОДНИ АМАЛДА ҚУЛЛАНИШИ УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН ШАРОИТЛАР ҲАҚИДА.


Яхши истаклар ҳамма вақт ҳам барарилавермайди, деган арз додлар эшитилиб туради. 1. Бу масалага доир мулоҳазаларимизни атрофлича ўйлаб кўрган киши, агар мактаблар биз таклиф этган тартибда (қайта) ташкил этиладиган бўлса, христиан, давлатлари ва жамоат ишлари накадар яхшиланиб кетишига ишонмаслик мумкин эмас. Бу фикрлар мулоҳазалигича қолиб кетмаслиги, балки қачонлардир, ҳеч бўлмаса, қисман амалга ошиши учун нималар қилиш зарурлигини хам айтиб ўтайлик. Ахир Йоган Циселий Фрей (Тгеес) шунча асрлар давомида коллегиялар ва академияларда мавжуд бўлган шу кадар жоҳил тартибларни яхшилашга ҳеч ким журъат этмадия, деб асоссиз таажубланмаган ва бекорга ғазабланмаган.
Жумладан мактаблар масаласида ҳам. 2. Юз йилдан кўпроқ вақт ичида мактаблар ва ўқитиш
методидаги тартибсизликлар ҳакида жуда кўплаб шикоятлар эшитилади. Айниқса кейинги ўттиз йилда мактаблар ишини яхшилаш соҳасида катта ўринишлар бўлди. Лекин ундан қанака натижа чиқди? Барибир, мактаблар қанақа бўлса, шунақалигича қолаверади. Мабодо биров ўз-ўзича ёки бирорта хусусий мактабда бирор чора-тадбирни амалга ошириш учун ўриниб кўрган бўлса ҳам, лекин тузукроқ бирор натижа чиқара одлади, чунки у ё жоҳил кишиларнинг мазах-кулгисига дуч келган, ё бадхоҳ одамларнинг қаршилигига учраган, ёки ниҳоят, ҳеч ким кўмақлашмагани учун бу иш унга оғирлик қилган. Шундай қилиб, ҳозиргача бўлган барча ўринишлар натижасиз қолаверган.
Юриш учун тайёрланган машинани юритиш керак. 3. Демак яхши асосий қисмлардан. ясалган ёки жуда усталик билан ясалиши лозим бўлган машинани худонинг хоҳиши билан ҳаракатга келтириш йўлларини излаш ва топиш керак машинанинг юришига ҳозиргача тўсқинлик қилиб келган, ёки келажакда халақит бериши мумкин бўлган, барча тўсиқларни оқилона ва мутлақо бартараф қилмоқ лозим.
Мактабларни тўлиқ қайта қуриш соҳасидаги бешта тўсиқ. 4. Бундай тўсиқлар турлича бўлиши мумкин. Биринчидан, хамма жойда очиладиган мактабларга биз истагандек муваффақиятли бошчилик қила оладигам, методик жиҳатдан билимли кишилар камлиги (ахир, мактабларда қўлланилаётган бизнинг «Эшик» номли дарслигимиз хусусида ҳам ақлли бир киши бизга ёзган хатида: бу китобни қўлланиши учун кўп жойларда жуда муҳим бир нарса етишмаслигини, яъни ёшларга бу китоб асосида таълим бера оладиган муносиб ки­шилар йўқлигини айтган).
5. Иккинчидан, ҳатто бундай муаллимлар топилган тақдирда ҳам ва улар тузилган жадвалга мувофик тузуккина дарс ўтаолган такдирда хам, лекин барча шаҳар ва кишлоқлардаги, шунингдек болалар туғилиб, тарбия оладиган барча жойлардаги мактабларни, муаллимларни таъминлаш учун маблағни қаердан олиш мумкин?
6. Сўнгра, учинчидан, жуда кашшоқ ота-оналарнинг болаларга ҳам мактабга қатнай олиши учун қандай чора-тадбирлар кўриш зарур бўлур эди?
7. Тўртинчидан, менимча, одатдаги методда таълим олган ва эски таълим системасидан қалбаки бўлса ҳам мамнунлигини пеш қилиб, мақтаниб юрадиган, ҳар қанақа янгиликни менсимайдиган кишиларнинг такаббурлигидан айниқса қўрқмоқ керак шунингдек бундай кишиларнинг ўжарлиги ҳам ишга катта тўсқинлик қилади, кичикроқ тўсиқлар ҳақида гапирмаёқ қўя қолайлик чунки уларнинг чораси осон.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish