ИЛМ, ФАЗИЛАТ ВА ТАҚВОДОРЛИКНИ ЭГАЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ
БИЗГА ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ИНЪОМ ЭТГАН.
Инсон табиати дастлаб пок бўлган, биз гуноҳкорликдан пок ҳолатга қайтишимиз керак. I. Табиат деганда баз, инсон ахлоқсизлик қилиб қўйиб, худонинг газабига учраганидан кейинги гуноҳкорлик ҳолатини эмас, балки инсон яратилган дастлабки пок ҳолатни назарда тутамиз ва инсон дастлабки пок холатга қайтиши зарур деб ҳисоблаймиз. Людвиг Вивес шу маънода: «Христиан бўлиш — шайтон йўлдан оэдирган кишининг асл табиий холатга қайтиши, гўё онадан қайта тўғилиш эмасми?» (Кн. I «О согласии, о несогласии»)
' Айрим лаёнатлар (қобилият нишоналари)нинг туғма бўлиши масаласида Коменскийнинг фикрлари изчил эмас. Бу боб туғма ғоялар масаласига бағишланган бўлса хам, 9-нчи параграфда Коменский Аристотелнинг инсон руҳи «Хали хеч хат битилмаган тоза доскага ўхшайди, вахоланки унга ҳамма нарсани ёзиш мумкин эди» деган ўхшатишига хайрихохлик билдириб унга асосланади. Шу бобнинг 10-нчи параграфида мияни, яъни «бу тафаккур устахонаси»ни «муҳр босиладигаи ёки кичкина ҳаийалчалар ясаладиган мумга» ўхшатишни Коменский «жуда-ўринли» деб хисоблайди. Шунингдек бобнинг 5-нчи параграфига ҳам ҳаранг.
деган эди. Сенеканинг қуйидаги сўзларини ҳам худди шу маънода тушунмоқ лозим: «Табиий холатга қайтиш ва инсон (Одам Ато ва Мома хаво) гуноҳ қилиб қўйгач, чиҳариб юборилган жойга — Жаннатга яна интилиш — донолик бўлур эди». У яна шундай деган эди: «Инсон — кам-кўстсиз эмас, лекин, у ўзининг ким эканлигини билиб, худонинг марҳаматидан баҳраманд бўлишга интилиш учун пок холатга қайта олади. Нуқсони борлиги туфайли ҳеч ким чиҳариб юборилган жойига қайтишга ҳаракат қилмайди («Письмо, 93).
Бу нопокни ҳам пок қила оладиган тангрининг қудратидир. 2. Шунингдек «Табиат» деганда умумий илохий тақдир ёки ҳар бир жониворнинг кисмати нима бўлса шуни рўёбга чиқара оладиган
тангрининг кудрати ҳам назарда тўтилади. Зеро, тангрининг донолиги ҳам шундаки, у хеч бир нарсани бекорга яратмайди, яъни у ҳар бир нарсани бирор мақсадни кўзлаб яратар экан, шу мақсадга эриштирадиган воситаларни ҳам мухайё қилади. Шундай қилиб, мавжуд нарсаларнинг ҳаммаси нима учундир яратилган (бирор мақсадни кўзлаб яратилган) ва шу мақсадга эришиш учун барча зарур органлар ва ёрдамчи воситаларга эга Ҳамда ўша мақсадга қараб маълум Даражада интилади. Бу, яъни ўз мақсадига интилиш, монелик ва хоҳишга қарши эмас, балки ҳавас билан, табиий завқ билан бўлади, агар бу интилиш сунъий равишда тўхтатиб қўйилса, азоб-уқубат ва ўлимга олиб келади. Демак шубҳа йўқки, инсон нарсаларни билиш, яхшилик қилиш, худони хаддан ташқари севиш (буни олдинги бобда ҳам кўриб ўтган эдик) га қодир бўлиб туғилган. Ҳар бир Дарахтнинг илдизи борлигига шубҳа бўлмаганидек инсон табиатида ҳам бу уч хислат мавжудлигига хеч бир шубҳа бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |