Бинобарин, биз мутлоқо ҳалок бўлдик. 12. Шунчалик пасткашланиб қолган бахтсиз авлод, шуринг қурсин. Парвардигор самодан одамзод фарзандига назар солиб, ақлга кираётганлари, худони излаётганлари бормикан, деб қарабди. Лекин ҳамма ундан ўзоқлашиб, қабиҳ бўлиб кетибди, яхшилик қиладиган бирорта ҳам одам қолмабди (Псал, XIII, ,2, 3). Ҳатто одамларга бошлиқман деб юрганлар ҳам уларни тўғри йўлдан бошламаётибди, илгарилаб боролмаяпти, машъал бўлиб бошқаларнинг йўлини ёритиши зарур бўлган кишилар, кўпинча, зулмат тарқатаётибди. Мабодо, бирор жойда бирор яхшилик ва ҳаққоният мавжуд бўлса, у майиб қилинибди, расвоси чиҳарилибди, тилкапора қилиб ташланибди; бунинг устига, агар мавжуд бўлиши зарур бўлган нарсалар билан тақосласак бу ҳали соя, алҲамчи мулоҳазадир. Буни кимки кўрмаётган бўлса, кўзи кўр бўлиб, қолганини билиб олсин. Донишмандлар, ўз ишлари ва бошқаларнинг қилмишларига қараб кўраётган нарсаларини одамларнинг мавжуд фикр-мулохазаси кўзи билан эмас, балки ҳакиқатнинг ёрқин нури туфайли кўрадилар.
Икки карра тасалли.Мангу жаннат. 13. Лекин бизга икки карра тасалли қолади. Биринчиси, худо ўзи ярлақаган бандаларини мангу жаннатга юборади, у ерда одамзод камолотга эришади, хозир биз йўқотиб қўйганга ҳараганда ҳам тўлароқ, мукаммалроқ камолотга эришади. Исо ҳам ўз танасини ташлаб, шу жаннатга кирган (Лука, XXIII, 43), Навелпи ҳам ўша ерга элтганлар (2 Коринф., XII, 4) ва Иоанн хам уни тамоша қилиш шарафига муяссар бўлган (Апоқ, II,'7 ва XXI, 10).
Ер юзида черков жаннатининг энди қайта тикланиши. 14. Иккиламчи тасалли шундан иборатки, энди шу жойнинг ўзидаётқ, яъни ер юзида, худо, одатда, черков жаннатини қайта тиклайди ва
юқорида келтирилган илоҳий сўзлар кўрсатиб турганидек унинг саҳролари ҳузурбахш боққа айланади. Бундай холатлар: Одам Атова Момоҳаво гуноҳидан сўнг, тўфондан сўнг, Ханаан ерларга халқни киритгандан сўнг, Довуд ва Соломон (Сулаймон) даврида, Вавилондан қайтиб келиб, Иерусалимни қайта тиклаганда, Исо осмонга учиб кетиб, инжил мажусийлар орасида тарғиб қилинганда, Константин даврида ва бошқа вақтларда бўлиб ўтгани каби тантанали равишда қайта тикланганини бир неча марта кўрдик Агар, балки хозир ҳам, шунчалик қирғин урушлардан сўнг, мамлакатлар шунчалик вайрон этилгач1 (Ўттиз йиллик уруш даврндаги қиргинлар, вайронагарчиликлар назарда тўтилади), шафқатли парвардигор бизларга мурувват кўзи билан ҳараса, биз тангрига миннатдорлик билдириб, ўзимиз ҳам ер юзидаги ишларимизда ҳар нарсани ўз жойига қўядиган оқил худо кўрсатган йўллар ва усуллар билан ўзимизга кўмақлашишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |