6.5.Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш хақидаги қарорларни асослаш.
Бир-бирини сиқиб чиқарадиган инвестиция лойихаларидан бирини танлашдаги мухим холат, мавжуд асбоб-ускунани ремонт қилиш керакми ѐки уни янгилаш керакми деган саволга жавоб топишдир. Агар фирма асбоб-ускуналарни ремонт қилса бу янги сотиб олишдан кўра кам пул чиқимини таъминлайди, лекин шуни унутмаслик керакки, эски асбоб-ускуналарнинг яроқлилик муддати янгилариникидан кам бўлади. Бундай холда авваламбор ремонт қилишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қанақа харажатларни талаб қилишини аниқлаб олиш керак. Бу харажатларга ремонт сарфлари билан бирга эски ускуналарни сотишдан келиши мумкин бўлган бой берилган фойда, яъни ликвидация қиймати хам киритилади. Тахлилни эквивалент аннуитет ѐки йиллик эквивалент харажатларни таққослаш асосида олиб бориш мумкин.
Мисол. Фараз қилайлик,сизда эски «Жигули» автомобили мавжуд. Сиз уни 5 млн. сўмга сотиб юбориб, 10 млн. сўмга 10 йил хизмат қиладиган ва жиддий ремонт талаб қилмайдиган янги автомобил сотиб олишингиз мумкин. Ёки ўша эски автомобилни 2 млн. сўмга капитал ремонт қилиб, 5 йил фойдаланишингиз мумкин. Хар икки холда
хам фойдаланилган автомобилни металлаломга топширишингизга тўғри келади (бунда ликвидация қиймати 0 га тенг бўлади).
Юқоридагилардан келиб чикиб, эски автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ вариантнинг қиймати – 7 млн.сум, яъни бой берилган фойда – 5 млн.сум, ремонт харажатлари – 2 млн сум. Дисконтлаш коэффициентини
110
10% деб олсак, қуйидаги йўл билан ремонт қилинадиган автомобилнинг 5 йиллик хизмат қилиш муддати учун йиллик эквивалент харажатларини хисоблашимиз мумкин:
ЕАқ7,0Ғ3,791қ1,847 млн.сум
Янги автомобил учун мос кўрсаткич:
ЕАқ10Ғ6,145қ1,627 млн.сум
Бу холда, бизнинг тахлил пул тушумларига эмас, балки қилинган харажатларга асосланган. Шу туфайли, биз учун энг қулай инвестиция Лойиха бу энг кам йиллик эквивалент харажатни таъминлайдиган вариантдир. Кўриниб турибдики, юқоридаги мисолда янги автомобил сотиб олиш, эскисини таъмирлашдан маъқулрокдир.
Шу йул билан инвестициялаштиришда вариантларнинг кўплигига қарамасдан NPV дан фойдаланиш - аналитик ва инвесторлар учун лойихаларнинг маъқулини танлаш учун ишончли асос яратади. Хаттоки, фирмага катта даромад келтирадиган, лекин бир-бирини сиқиб чиқарадиган вариантлардан бирини танлаб олишда хам бу кўрсаткич мухим ахамиятга эга. Тўғри, буларнинг барчаси агар фирма бюджет танқислигига учрамаган ва шунинг учун инвестиция лойихаларини инвестицияларни чеклаш шароитларида танлаши керак бўлмаган холдагина амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |