Бухоро давлат университети


Экология бўйича лойиха-смета хужжатларини тайёрлаш



Download 2,51 Mb.
bet44/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

8.2. Экология бўйича лойиха-смета хужжатларини тайёрлаш

Атроф-мухитни мухофаза қилиш мақсадларини кўзлаш лойиха- смета харажатларида ўз аксини топади.


Иқтисодий ривожланиш муаммоларини инсонлар


томонидан илмий ўрганиш кучайиши билан,

131


лойихаларнинг экосистемага таъсирини жуда бўлмаганда минимал хавфсизлик меъѐри даражасига тушириш имкони пайдо бўлади. Бу меъѐрларга инсон саломатлигига бўлган

хавф даражаси, атроф-мухитга зарарли моддаларни чиқариш меъѐрлари ва бошқалар мисол бўлади. Лойихалар экосистемани мухофаза қилиш бўйича чет эл мамлакатлари билан тузилган шартномалар бузилишига олиб келиши керак эмас.


Айрим холларда лойиха таъсирида экологик холат салбий томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши хам мумкин. Масалан, ахоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш лойихалаштирилса ва бу лойиха амалга ошса, шовқин кўпаяди хамда бу ахоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин. Лойихада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши керак. Бунинг учун ахолини бошқа жойга кўчириш (бу эса жуда қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган жойлардан, яхшироқ шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга розилик бермасликлари мумкин) ѐки шовқинни


камайтирадиган, яхшиси умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак. Бу, албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари айрим вақтларда ахолини компенсация бериш йўли билан хам рози қилиш мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойихаси амалга ошса компания эгалари атрофда яшовчи ахолига электроэнергияни текинга беришни ўз бўйнига олади.


Айрим холларда лойихаларни амалга оширишда вужудга келтириладиган экологик хавфни бартараф қилиш жуда осон, айрим холларда эса жуда мураккаб кечади. 1970 йилдан бошлаб, Жахон банки хамма инвестиция лойихаларининг экосистемага салбий таъсирини тахлил қила бошлади. 1971-1980 йиллар ичида 1342 лойихани тахлил қилиш шуни кўрсатадики, улардан 845 таси ѐки 63%и экологик жихатдан бехатар лойихалар, 365 таси ѐки 27%и экологик муаммоларни енгил хал қилса бўладиган лойихалар экан. 22 лойиха бўйича лойихаларни қайта кўриб чиқиш тавсия этилди ва 110 та лойихани



132

экосистемага жуда катта салбий таъсир кўрсатади, деган хулоса берилди.

Бу лойихалар бўйича махсус маслахатларнинг маслахати зарур. Экологик таъсирни бартараф қилиш муаммоси инвестиция олди босқичида хал қилиниши керак, шунда бу жараѐнга қилинадиган харажатлар энг кам миқдорда бўлади. Умуман, лойихаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатларида атроф-мухитни химоя қилиш харажатлари тахминан 5% ини ташкил этади. Жахон банкининг атроф-мухитни химоя қилиш бўлими лойихаларнинг турли категориялари учун махсус қўлланма яратган бўлиб, у лойиха тахлили билан шуғулланадиган мутахассислар учун тавсия этилади. Тажрибада энг кўп содир бўладиган ва атроф-мухит учун катта зиѐн етказадиган омиллар хавонинг бузилиши, сувга зарарли моддаларнинг оқизилиши ва бошқалар хисобланади. Умуман, экосистемага лойихаларнинг таъсири хар хил бўлади. Уларни қуйидагича таърифлаш мумкин.


Экосистемага таъсирга кўра лойихаларнинг турланиши лекин уларни ўтказмаслик, яъни лойихада экологик хавфни эътиборга олмаслик кейинчалик жуда катта харажатларга олиб келиши мумкин. Экологик хавфни стандарт тахлил қилиш услубият мавжуд эмас. Экологик лойиха ва экологик тадбирларни ўз ичига олган лойихалар натижаси капитални бошқа муқобил лойихаларга жалб этишдан олинадиган натижалардан юқорироқ бўлиши керак. Дархақиқат, экологик лойихаларни иқтисодий тахлил қилиш умуман лойихани иқтисодий тахлил қилишдан фарқ қилмайди. Муаммо шундан иборатки, экологик лойихаларнинг натижаси жуда кеч намоѐн бўлади, шунинг учун уларни олдиндан башорат қилиш ва ўлчаш жуда мураккаб.



133

Атроф-мухитга таъсири тўлиқ

Атроф-мухитга




Атроф-мухитга

тахлил қилиниши зарур

таъсирини қисман

таъсири

бўлган лойихалар

бахолаш зарур бўлган

бахоланиши шарт
















лойихалар




бўлмаган

























лойихалар

Платиналар, сув хавзалари,

АСМ

тармоқларини,

Ахоли




ўрмон

билан

боғлиқ

кичик

корхоналарни,

ресурслари




лойихалар,

катта

саноат

электроэнергияни узатиш

лойихалари.

қурилиши, ирригация, зах

тизимлари,

кичик

Техник

ѐрдам

кетказиш

ишлари,

сув

ирригация

объектлари,

лойихалари




тошқинига

қарши тадбирлар,

қайтадан

вужудга







ерларни




тозалаш,

келадиган

энергиядан







минералларни

қазиб

олиш,

фойдаланиш













портлар

қуриш,

ер

қурилмалари,

қишлоқ







милиорацияси,

ахолини бошқа

хўжалигини

электр-







жойга

кўчириш,

дарѐ

лаштириш,

туризм,







хавзасини




ўзгартириш,

қишлоқ

ахолисини

сув







иссиқлик

ва

ГЭСлар ва

билан

таъминлаш,

дарѐ







улардан




фойдаланиш,

оқимини тартибга солиш







химикатлардан

фойдаланиш,

ва хоказо лойихалар










зарарли чиқиндиларни

қайта



















ишлаш лойихалари
























8.3. Атроф-мухитни химоя қилишнинг
иқтисодий тахлили

Умуман олганда, лойихаларни экологик тахлил учун сарф этилган харажатлар унчалик катта эмас,


Табиий мухит фақатгина табиий ресурсларнинг манбаи бўлиб қолмасдан, шу билан бирга у хар хил экологик хизматлар хам кўрсатади (тупроқни тиклаш, чиқиндиларни чиритиш ва х.к.). Табиатнинг бу вазифаларига кўпинча етарли эътибор берилмайди, чунки уларнинг бозор бахоси мавжуд эмас. Сув ва хавонинг


ифлосланиши натижасида одам организмидаги


ўзгаришларнинг салбий оқибатларини статистик маълумотлар ѐрдамида тахминий аниқлаш мумкин бўлсада, бу хам анча қийин кечади. Шунинг учун кўп



134


холларда бу зарарларни аниқлаш услуби бўлмаганлиги сабабли бундай холатдан зарар кўрган одамлар товон пули ололмай қоладилар.

Айрим холларда харажатларни хисоблаш вақтида билвосита услублардан фойдаланиш мумкин. Масалан, Бразилияда канализация тармоғини вужудга келтириш атрофдаги ер ва бинолар бахосини оширади, яъни бошқа махсулотлар бахоси билан экологик тадбирларга кетган харажатлар аниқланади. Лойихаларни амалга ошириш натижасида умуман тиклаб бўлмайдиган табиат ва унинг элементларини бахолаш деярли амалга ошириб бўлмайдиган энг қийин ходисадир.




8.4. Атроф-мухитни химоя қилишга сарфланадиган маблағларни қоплаш манбалари

Экологик лойихалар харажатини умумий лойихадан фойда кўрадиган шахслар қоплаши керак. Агар лойиха давлат томонидан рўѐбга чиқарилса, харажатлар манбаи давлат бюджети хисобланади. Лекин масалага бундай ѐндашувнинг ўзига хос камчиликлари хам мавжуд. Масалан, пировардда экологик лойиха туфайли ким манфаатдор эканлигини аниқлаш жуда қийин, ундан ташқари лойиханинг мақсади йўқотилган ѐки бузилган экологик элементларни тиклаш ѐки хавф олдини олиш бўлиши мумкин. Бунда ютуқ тўғрисида фикр юритилмайди. Агар металлургия комбинати атроф-мухитни бўлғаѐтган бўлса, экологик хавфни бартараф қилиш харажатларини ўз бўйнига олиши керак. Сел


хавфидан сақланиш учун канал қурилиши харажатларининг манбаи давлат бюджетидир.


Атроф-мухитни ифлосланишдан асраш учун кураш рухсатномалар ва лицензиялар олиш тартибини жорий этиш йўли билан хам амалга оширилади. Корхоналар ташқи мухитга маълум миқдорда зарарли моддалар чиқариши учун лицензия оладилар. Бунинг учун захарли моддаларни атмосферага чиқариш, вақт бирлигида



135


сувларга оқаваларни ташлаш меъѐртиваларини вужудга келтириш зарур.

Бу меъѐртивлар хамма турдаги корхоналар учун умумий қилиб тузилганлиги учун хам яхши самара бермайди. Шунинг учун тажрибада хар хил сохадаги корхоналар учун алохида меъѐртивлар белгиланади. Индивидуал меъѐртивлар корхона турган районга қараб ўзгариши мумкин. Тадбирлардан яна бири атроф-мухитнинг экологик холатига салбий таъсир кўрсатган корхоналарга жарима солиш хисобланади. Жарималар тизимини пухта ўйлаб вужудга келтириш атроф-мухитни ифлослантиришдан сақлаб қолади.


Жахон банки томонидан амалга ошириладиган лойихалар асосан индивидуал меъѐртивларга асосланган. Айрим мамлакатлар тажрибасида меъѐртивдан юқори бўлган чиқиндилар савдо-сотиғи амалга оширилади. Масалан, шахарларда хавога захарли моддалар чиқаришни камайтиришда ана шундай тадбир қўлланилади ва бу ижобий натижага олиб келган. Шахарларда жойлашган корхоналарга хавога маълум миқдорда (шахарни ўртача ифлослаш даражасига унчалик таъсир этмайдиган миқдорда) захарли моддалар чиқариш учун рухсат берилган. Айтайлик, ѐ бир корхона янги технология жорий қилиш йўли билан хавога захарли моддалар чиқаришни маълум миқдорда камайтирди. Қолган корхоналар бу корхонадан ортиқча чиқарилган захарли моддаларни сотиб олишлари керак. Бундай хол бошқа корхоналарни хам янги, илғор технологияларни тадбиқ қилишга ундайди.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish