Интернет маълумотлари.
WWW.ceep.uz.
WWW.bearingpoint.uz.
WWW.pca.uz.
www.makroiqtisodiyot.narod.ru
www.nigorabonu.narod.ru
VIII-БОБ.ЭКОЛОГИК ТАХЛИЛ.
8.1. Экологик тахлилнинг мохияти
Хозирги давр илмий техника тараққиѐтининг
жадаллашиши ва инсоннинг табиатга таъсири кучайганлиги билан ажралиб туради. Бу холатни хисобга олган холда микро ва макро кўламда тузилаѐтган лойихалардан хар бирининг экологик мувозанатга таъсири мустақил экологик экспертлар томонидан бахоланиши шарт. Агар тижорат лойихалари экологик мувозанатга
салбий таъсир этса бундай лойихалар молиялаштирилмайди. Шу билан бирга давлат томонидан экологияни яхшилашга қаратилган нотижорат лойихалари ишлаб чиқилади. Бундай лойихаларнинг асосий мақсади фойда олиш эмас, балки экологик мувозанатни
барқарорлаштириш ва ахолининг саломатлигини мустахкамлашдан иборат.
Халқаро нодавлат ташкилотлари, мисол учун, ЭКОСАН каби ташкилотлар маълум грант лойихаларини амалга оширади. Умуман олганда, экологик лойихалар грантлар, давлат бюджети ва хомийларнинг маблағлари хисобига амалга ошрилади. Инвестиция лойихалар хам экологик тахлилдан ўтказилиши талаб этилади. Агар лойихада экологик вазиятга (сувга, хавога, ўисмлик дунѐсига ва бошқаларга)таъсир этувчи цех ѐки асбоб-ускуналар бўлса, уларнинг экологияга таъсирини йўқотиш учун қўшимча лойиха-смета хужжатлари тузилади. Масалан, оддий транспорт воситаларидан фойдаланишни кўпайтириш янги трассалар қуришни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида ландшафтнинг ўзгариши, ахоли оқимининг ошишига олиб келади. Айрим холларда шу жойнинг анъаналарига салбий таъсир кўрсатади.
Саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши атроф-мухит хавоси зарарли чиқиндилар билан ифлосланишига олиб келиши мумкин. Бундай холларда бу салбий
натижаларни самара натижалари билан таққослаш ва бу нисбатни чуқур тахлил қилиш зарур.
Экологик тахлилнинг асосий вазифаси лойиха натижасида юзага келиши мумкин бўлган потенциал зарарни олдиндан белгилаш ва унинг таъсирини юмшатиш ѐки батамом тугатиш йўлларини топишдир. Бу жараѐн лойихада кўзда тутилган натижаларга салбий таъсир кўрсатиши керак эмас. Ташқи мухит «табиий капитал бўлиб», у иқтисодий ривожланишни жадаллаштиради. Нотўғри режалаштирилган лойихалар эса унинг бузилишига, миллий капиталнинг емирилишига олиб келиши мумкин.
Экологик бошқаришнинг вазифаси ахолининг табиий таъсирларга бўлган талаби билан атроф-мухитнинг шу талабни қондира олиш имкониятлари орасидаги мувозанатни (балансни) топишдан иборат. Лойихаларни амалга ошириш «экологик сиғим» потенциалини камайтириши керак эмас. Лойихаларни амалга оширишдан олдин уларнинг атроф-мухитга мухим таъсирларини белгилаш, лойихалар таъсири асосида мухит бузилиб кетгандан кейин уни ўз холига келтиришдан афзалроқдир.
Шунинг учун хар қандай лойиханинг экосистемага келтирадиган салбий оқибатларини чуқур тахлил қилиш талаб этилади. Агар лойиха экосистемага меъѐрдан юқори салбий таъсир кўрсатадиган бўлса уни янгидан кўриб чиқиш, шундан кейин хам вазият ўзгармаса ундан воз
кечиш зарур. Экосистема битта давлат худудидаги муаммо эмас, балки унинг ўзгариши бутун ер шарига таъсир кўрсатади (масалан, Орол муаммоси). Шунинг учун экосистемани тахлил килинганда бир мамлакат манфаатларидангина келиб чиқиш керак эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |