Қисқача хулосалар
Инвестихия лойихалари самарадорлигини бахолаш услублари деганда харажатларнинг фойдалилиги ва қопланиши нуқтаи назаридан турли объектларга
(лойихаларга, тадбирларга) инвестиция қилишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш усуллари тушунилади.
Инвестициялар самарадорлигини аниқлашда, уларнинг айрим жихатларинигина характерлайдиган алохида кўрсаткичлардан фойдаланиш етарли бўлмайди. Шу сабабли инвестиция лойихалари самарадорлигини бахолаш учун бир неча услублар ва кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланилади. Инвестициялар самарадорлигини бахолашнинг дисконтлашга асосланган услубларига соф келтирилган қиймат, инвестициялар рентабеллиги ва ички фойда меъѐрини хисоблаш услублари киради. Соф жорий қиймат кўрсаткичи лойиха амалга оширилиши натижасида фирма бойлиги қанчага кўпайганини характерлайди.
Инвестиция рентабеллиги қилинган хар бир сўм инвестицияга қандай даражада фойда олинганлиги ѐки инвестор бойлиги қанчага кўпайганини ифодалайдиган кўрсаткичдир IRR лойиха бўйича инвестициялардан олинган соф тушумларнинг дисконтланган қийматини инвестицияларнинг дисконтланган қийматига тенг бўлишини таъминловчи коэффициентдир. IRR - дисконт коэффициентининг шундай миқдорики, бунда NPV 0 га тенг бўлади.
Лойиха инвестицияларини бахолашнинг содда (статик) услубларига инвестицияларнинг қопланиш даври ва бухгалтерия рентабеллигини хисоблаш услублари киради. Лойихаларни бахолашнинг статик услублари лойиха бўйича қўшимча маълумотлар олиш имконини беради. Инвестиция лойихаларини молиявий-иқтисодий бахолашнинг барча услублари ўзига хос афзалликлар хамда камчиликларга эга. Шу туфайли уларни биргалликда қўллабгина инвестиция лойихаларини комплекс бахолашимиз мумкин.
Назорат ва мухокама учун саволлар
Соф жорий қиймат «узоқ муддатли харажатлар ва узоқ муддатли пул тушумлари» холатида қандай аниқланади?
Инвестицияларнинг рентабеллилиги кўрсаткичи бўйича лойихаларнинг мақбуллиги қандай мезонларга кўра аниқланади?
Ички фойда меъѐри кўрсаткичининг мохияти
нимада?
Дисконтлашга асосланган услублар бўйича инвестициялар самарадорлигини аниқлаш мезонларини санаб ўтинг.
Бухгалтерия рентабеллилиги кўрсаткичи инвестициялар рентабеллилиги кўрсаткичидан нима билан фарқ қилади?
Инвестицияларнибахолашнингстатик
услублари камчилиги ва афзалликлари нимада?
|
|
|
|
|
n
|
CF
|
|
|
|
|
n
|
I
|
t
|
|
|
|
NPV
|
|
|
|
t
|
|
|
|
|
|
|
|
буформула
|
7.
|
1 k t
|
|
k t
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |