Қисқача хулосалар.
Инвестицилар мақбуллигини асослашда
қўлланиладиган кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади.Барча мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-кам учрайдиган холдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиханинг ўзи бир кўрсаткич (масалан:ARR) бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча микдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда тахлилий маълумотлар
зиддиятли бўлган холатларда (айникса рақобатлашувчи инвестициялар шароитида) қандай қилиб, инвестицион қарорлар қабул қилиш тўғрисида фикр юритамиз. Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил вариантлари мавжуд бўлган холда ѐки қандайдир чекланган ресурснинг (пул маблағларидан ташкари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро инкор этувчи ѐки
муқобил бўлиши мумкин. Масалан: «Узсаноаткурилишбанк» уз филиалларининг компьютер техникаси билан таъминлаш вазифасини хал этаѐтганида, унга турли фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойихаларини таклиф қилишган. Амалиѐтда пул тушумларини таъминламайдиган лойихаларни бахолашга дуч келишимиз мумкин. Масалан, хизмат биносини ѐритиш учун кундузги ѐритиш лампаларидан ѐки бошқа турдаги ѐритиш воситаларидан бирини танлаш вазифаси турганда шундай холат юзага келади. Бунда фирма маълум бир вакт давомида кам харажат талаб этадиган ѐритиш лойихасини танлайди.Лойиханинг белгилари ва таърифлар тахлили асосида лойиханинг қуйидаги таърифи берилган. Бу эса барча асосий белгиларни қониқтиради ва келтирилган таърифларнинг хеч бирига зид келмайди: “Лойиха – бу алохида тизимнинг вақт билан чегараланган, мақсадга йўналтирилган ўзгариши бўлиб, у капитал ва ресурслар хамда махсус ташкилотлар харажатларининг тахминий доирасида белгиланган талаблар билан натижаларнинг сифатига қаратилгандир”.
Назорат ва мухокама учун саволлар.
1.Иқтисодий сабабларга кўра лойихаларнинг рақобатлаштирувчи бўлиб қолиш сабабини тушунтиринг:
2.Қандай ноиқтисодий сабабларга кўра лойихалар рақобатлаштирувчи бўлиб қолади?
3.Муқобил инвестициялар деганда нимани тушунасиз?
4.Рақобатлашувчи лойихаларни тахлил қилишда уларнинг хизмат муддати турлича бўлиши муаммоси қандай ечилади?
5.Хизмат муддати турлича бўлган лойихаларда тахлилий кўрсаткичлар турлича хулоса беришга сабаб нима?
6.Эквивалент аннуитет кўрсаткичига изох беринг:
7.Қайси сабаблар туфайли лойихаларни бахолашда харажатларга кўра самарадорликни бахолаш усулидан фойдаланилади?
8.Ускуналарни алмаштириш ѐки янгилаш тўғрисида қарор қабул қилишда қайси мезонларга асосланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |