Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet21/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Тўққизинчидан, “Истанбул фожиаси”да уруш ва инсон қалби, иймон, виждон муаммолари, уруш-шахс-жамият фожиаси ўзаро уйғун ҳолда тасвир этилган. Шу вақтгача ёзилган асарларнинг барчаси ёки аксарида урушга кетган қаҳрамон ким ёки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, албатта, фақат ватанпарвар, фақат тузум фидоийси сифатида тасвирланган эди. Айтиш мумкинки, Эркин Воҳидов ўзбек адабиётидаги янги бир ҳақиқатни айтишга журъат этади. У ҳам бўлса, аввало, қалб нидосига қулоқ тутиш, қолаверса, уруш туфайли ватангадолик қисматга айланган Искандарнинг дил оғриқларини таъсирчан ҳаётий лавҳаларда китобхонга етказа олди.
III БОБ. ШЕЪРИЙ ДРАМА ПОЭТИКАСИ



    1. Шеърий драма композициясида монолог ва диалогнинг бадиий вазифалари

Адабиёт назариясида диалог ва монологнинг бадиий асардаги вазифалари В.Хализев, Н.Тамарченко, Б.Томашевский, В.Тюпа107 каби назариётчи олимларнинг ишларида ёритилган. Шу билан бирга бу воситалар композицион восита сифатида Н.Ю.Салова, О.Ю.Рождественская, И.П.Зайцева, Кан Су Кю108 сингари рус олимлари томонидан махсус ўрганилган.
Кан Су Кю диалогнинг тил структур системасида кўп функцияли бўлиши баробарида адабиётшунослик термини ҳам эканлигини қайд этади. Унинг фикрича, диалог образли материал вазифасини ўтайди ва бадиий асар структурасидан уни ажратиб бўлмайди109. Олимнинг бу ҳақдаги яна бир фикри жуда эьтиборли: диалог фикр ва сўз орасидаги алоқа, сўз ва фикр алмашинув воситасидир110. Кўринадики, диалог бадиий асарнинг бир муҳим компоненти вазифасини бажаради.
Ўзбек адабиётшунослигида диалог ва монолог билан боғлиқ қарашлар, асосан, И.Султон, Д.Қуронов сингари назариётчи олимлар ишларида ўз аксини топган. Иззат Султоннинг фикрича: “Диалог драмада фикрий “қиличбозлик”дир: бир персонажнинг зарбаси унинг қаршисидаги персонажнинг ҳам зарбасига сабаб бўлади”111. Ҳақиқатан, диалог фикрлар жанги сифатида асарда драматизм кучайтириш, конфликтни ёрқинлаштиришга хизмат қилади. Д.Қуронов драматик асарларда диалогик нутқнинг устуворлик қилишини таъкидлайди112. Бу фикр эса диалогнинг драма бадиий структурасида воқеалар ривожи, характерлараро тўқнашувларни очиб берувчи муҳим унсур эканлигини тасдиқлаб туради.
Монолог шеърий драманинг синкретик хусусиятини ёрқин намоён этувчи асосий компонентдир. И.Султоннинг таъкидлашича, монолог “лиризмнинг драмада пинҳона намоён бўлиши”113ни таъминлайди. Шу билан бирга драматик асарда “персонажнинг ички дунёси ҳам муаллифнинг персонажга муносабати ҳам, ҳаракат ҳам сўз орқали (ҳатто диалог ҳам эмас, монолог) орқали ифода этилган”114лиги кузатилади. Кўринадики, олим монологнинг драма композициясида лиризмни, қаҳрамонларнинг ҳис-кечинмалари ифодаловчи восита эканлигига алоҳида урғу беради. Д.Қуронов қарашлари эса бу фикрларни тўлдириб туради: “Персонажларнинг моддийлашмаган, ўзига қаратилган ва ичидагина кечувчи нутқи – ички монолог бадиий психологизмнинг асосий шаклларидан саналади... Драматик асарлардаги аксарият монологлар моҳиятан ички монолог, фақат уларда “икки карра шартлилик” кузатилади. Чунки драмадаги монологлар моддийлашади – талаффуз этилади”115. Демак, драматик асарда монолог психологик восита вазифасини бажаради. Бу хусусият шеърий драмаларда, айниқса, янада ёрқин намоён бўлади. Шеърий шакл эса монологнинг таъсирчанлик кучини оширади. И.Зайцева бадиий матнда муаллиф монологи эксплит (очиқ), имплит (яширин) ёки эксплит-имплит (очиқ-яширин) шаклларда берилишини, драматик асарларда эса саҳна ва ҳаракат йўналишини ҳисобга олган ҳолда эксплит ва эксплит-имплит кўринишларда намоён бўлишини айтади116. Ўзбек шеърий драмаларида ҳам монолог шундай кўриниш касб этганлигини кузатиш мумкин.
ХХ аср ўзбек адабиётида яратилган шеърий драмалар таркибида монолог ва диалоглар муҳим ўрин тутади. Бинобарин, рус олимаси И.П.Зайцеванинг ёзишича: “Персонажларнинг монологик ва диалогик нутқ тузилмаси драмаларнинг асосий матн шакллари ҳисобланади”117. Шу фикрдан келиб чиқиб, шеърий драма композициясида монолог ва диалоглар бир қатор бадиий вазифаларни бажариб келади. Жумладан, монолог бош қаҳрамон характери ва руҳиятида кечган жараёнларни очиб берса, диалог қаҳрамонлар орасидаги конфликтни белгилашда, драматизмни кучайтиришга хизмат қилади.
Бир шахснинггина бошқалардан жавоб беришни талаб қилмайдиган нутқи монолог бўлиб, бадиий адабиётда улардан кенг фойдаланиб келинади. “Айниқса, драматик асарларда монологларнинг бадиий-эстетик вазифалар доираси анча кенг. Жумладан, монолог драматик персонажнинг руҳий ҳолати, унинг онгию қалбида кечаётган жараёнларни тасвирлашнинг асосий шакли” 118.
Бинобарин, Ҳамид Олимжоннинг “Муқанна” драмаси композициясида Муқанна монологлари ўрин олган. Жумладан, бош қаҳрамоннинг эрк тарафдорлари, бутун халққа қаратилган ушбу нутқи ёрқин келажакка умид, кўтаринки кайфият ва ўз-ўзига ишончни акс эттирган.
Душманларнинг босқинидан қутулмоқ
Бўлган ҳар ким, ўз устига кийиб оқ,
Келиб қабул этсин менинг йўлимни
Фақирларга узатаман қўлимни
Менга келсин барча жабр кўрганлар,
Уйи куйиб, кўча-кўйда юрганлар.
Муҳаммади, Исоси ҳам ўзимман,
Иброҳими, Мусоси ҳам ўзимман119...
Оддий инсонийлик улуғланган бу сўзларда мардлик, инсонпарварлик ғоялари, замонага ҳамнафаслик барқ уриб турибди. Унда янги динни зўрлаб киритишга қарши исёнкорлик, қатъий курашга чақириш руҳи мужассамдир.
Қолаверса, Муқаннанинг сўнгги сўзлари асардаги ечим бўлиши билан бирга, унинг бадиий пафосини ҳам таъминлашга хизмат қилган. Драма воқеаларидан маълумки, арабларга таслим бўлишни ор билган Муқанна ўзини уч кун давомида қиздирилган тандир оловига ташлайди ва мардларча ҳалок бўлади. У ўз ўлимидан олдин сафдошларига янги куч – қўшин олиб келажагини айтади ва умидворлик уруғини курашчилар қалбига сочиб кетади. Ушбу тарихий ҳақиқат Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида келтирилган бўлиб, Ҳ.Олимжон драманинг ишонарлилигини таъминлаш учун бу маълумотларни бадиий тўқима билан қориштириб, мозийга путур етказмаган ҳолда айнан келтиради. Ушбу монолог асар қаҳрамонининг руҳий ҳолатини ўзида намоён этган бўлиб, биз унда ҳеч қандай руҳий тушкунлик ёки зўриқишни туймаймиз, аксинча, Муқанна ўзи бошлаб берган озодлик ҳаракатининг давомини авлодларда кўриш истаги борлигини ифодалайди.
Яна кўрмоқ бўлганларга юзимни,
Қулоқ солинг, танитайин ўзимни.
Очилар у ғалабанинг тонгида.
Жангга кирган одамларнинг онгида.
Яна мени кўрмоққа зор бўлганлар,
Кулартагин ва Ғирдакка боқсинлар.
Яна кимки, ватан учун жанг қилса,
Яна кимки, ёв ҳолини танг қилса,
Яна кимки, ёвни қувса ватандан,
Менинг чеҳрам кўринади ўшандан120 ...
Драмадаги воқеалар Муқанна бошлиқ ватанпарварларнинг курашда мағлуб бўлиши билан ниҳоясига етса-да, лекин Ҳамид Олимжон асарни чуқур ва ҳаётбахш оптимистик руҳ билан тугатган. Бу ижобий қаҳрамонларнинг зўр ирода кучида, душманга асир тушишида, ўз озодликлари йўлида ўлимдан тап тортмасликларида, келажакда ҳам босқинчиларга қарши курашни ғалабага қадар тўхтатмасликлари каби ғояларида ўз аксини топади. Эркпарвар Муқанна кетидан унинг сафдошлари Ғирдак, Боғий, Хишрий, Кулартагинлар мардона кайфиятда ўзларини тандирда ёниб турган оловга ташлайдилар ва босқинчилар қўлига тушишдан ихтиёрий ўлимни афзал кўрадилар. Шу вазиятда айтилган Муқаннанинг руҳпарвар сўзлари – оташин монологи алоҳида жасорат нидоси бўлиб янграйди:
Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ,
Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.
Мен элимнинг юрагида яшайман,
Эрк деганнинг тилагида яшайман121.
Бу сатрлар Муқанна бирга Ҳамид Олимжоннинг, оловли уруш йилларида шу юрт учун жанг қилаётган ўзбек йигитларининг қалб қалб садоси бўлиб жаранглайди. Шу жиҳатдан монолог асар бадиий пафосини кучайтиришга хизмат қилган.
Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмсида монологлар алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Навоий монологи бу жиҳатдан аҳамиятли. Чуқур мунг ва дард билан суғорилган бу сатрларда улуғ шоирнинг Гулининг ўлимидан кейинги айрилиқ изтироблари, покиза муҳаббат кечинмалари ўз аксини топган:
Куй!
Ғазал!.. Оҳ!.. Қайтадан тирнар ярамни,
Тағин эслатди у машъум ҳарамни...
Унутмайман сени токим, тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан.
Ҳамон қалбимга сен илҳом солурсен,
Менинг шеърим билан мангу қолурсен.
Сенга беш бебаҳо ҳайкал қурурмен.
Гаҳи Ширин, гаҳи Лайли бўлиб сен,
Яшарсен доимо достонларимда…
Хазонсиз гул бўлиб бўстонларимда…122
Юқоридаги сатрлардан Навоийнинг Гулига бўлган қайноқ муҳаббати армонга айланганлигини англаш мумкин. “Хазонсиз гул” топилмаси Гулига нисбатан ишлатилган бўлиб, бу орқали садоқат, вафога тўлиқ кўнгил – ҳақиқий ошиқ тимсоли ярақлаб туради.
Ойбекнинг “Маҳмуд Торобий” драмаси Жамиланинг монологи билан бошланади. Қиз ҳаётга кулиб қарайди, дунёни гўзал тарзда англайди. Сабаби у – мафтун. Китобхоннинг Жамила руҳиятидаги бу каби товланишларни унинг сопол кўза кўтариб, шарқираб оқиб турган сув бўйида куйлаган қўшиғидан илғашимиз мумкин. Дарҳақиқат, ишққа ошно қалбнинг гўзал тарзда кўриниш беришида ижодкор нутқнинг монолог типидан фойдаланади:
Ишқ чаманзор айлагай кўнгил боғин,
Дилда дардинг бўлмаса, инграрми тор?123
Бу ўринда нутқ охирида келган саволнинг жавоб талаб қилмаслиги монологнинг ўзига хос хусусиятларидан бирини ифодалайди ва диалогдан фарқли томонини кўрсатади.
Драмада Темур Малик фаолиятини ифодаловчи тарихий воқеаларнинг асосий чизиғи сақланган ҳолда, асар унинг шахсий фазилатларига мос характер белгилари билан тўлдирилган. Китобхон ва томошабин назарида Темур Малик эл-юртга содиқ ва довюрак халқ қаҳрамони сифатида намоён бўлди. Темур Малик характеридаги юксак фазилатлар – жасорат душманларга чексиз нафрат ва букилмас ирода уни Чингизхон асирлигидаги хатти-ҳаракатлари тасвирида қиёмига етади. Чингизхон уни катта ваъдалар эвазига ўз хизматига ўтишга даъват этади. Аммо Темур Малик:
Юртимга навкарлик – улуғворликдир,
Қалъамда эрк туғи чин туғдорликдир.
Ватанга қулчилик – шоҳона мансаб,
Ғазотдан қайтмасман билгил, бадмазҳаб!
...Шарафдан кўз юмиб топилган нажот
Ўғридан садақа сўрашдай уёт!124
дея мардона туриб, Чингизхонга бўйсунмайди.
Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидаги Амир Темур монологи нафақат, улуғ саркарданинг дил изҳорлари, балки ҳар бир ватанпарвар кишининг ҳайқириғи бўлиб жаранглайди:
Буюк давлат барпо этдим,
Тангрига шукр,
Золимларнинг тааррузли қўлларини мен
Мазлумларнинг этагидан юлқиб ташладим.
Маслак ила тариқатни ҳимоя айлаб,
Монеъ бўлдим имонсизлик, зўравонликка.
Сиз миллатнинг дардларига дармон бўлингиз,
Йўқсулларни асло бойлар зулмига берманг.
Орангизга сира-сира тушмасин нифоқ,
Умр бўйи ҳазар қилинг мунофиқлардан,
Болаларим, хоинлардан бўлинг эҳтиёт,
Инсон зоти кўп нарсага чидайди, аммо
Гар адолат поймол бўлса – тоқат қилолмас.
Адолат ва озодликни муқаддас билинг.
Йўлдошингиз бўлсин доим ақлу тажриба...
Тожу тахтни мендек узоқ сақлай десангиз,
Қиличингиз ўйлаб чекинг, бўлинг ҳамжиҳат.
Шунқорларим, адолатни дастур қилингиз,
Энг аввало, Ватан ила, Миллатни асранг125.
Бу ўтли сатрларда “ярим аср икки дунёни зир қақшатган мағрур довонгир” (А.Орипов) Амир Темурнинг юксак мақсадлари, ҳаётий қарашлари акс этган. Монологда шукроналик ҳисси сезилиб туради. Амир Темур адолат ўрнатиш ва озодликка эришиш учун имонсизлик, зўравонлик, зулм, хиёнатдан йироқ туришга чақиради. Сўнгги сатрлар эса чин ватанпавар ва миллатпарвар инсоннинг ҳаётий шиори янглиғ жаранглайди.
И.Мирзонинг “Самарқанд сайқали” драмасида ички монологлар муҳим ўрин эгаллайди. Бинобарин, Навоий монологида Самарқанд таърифланган:
Самарқанд – оламнинг сайқали, кўрки!
Жаннатмакон Ҳазрат Соҳибқиронким,
Пойтахт айламишдир жумла жаҳонга!
Самарқанд – мана у фирдавсмонанд кент!
Афсонавий шаҳар, нажот қўрғони!
Валийлар макони, пирлар маскани!
Олийшон бинолар, дилкушо боғлар –
Тафаккур меваси, қудрат тимсоли.
Тангрига шукрким, еткурди бизни!126
Жумладан, шоир таъбирича, Самарқанд фирдавсмонанд кент, афсонавий шаҳар, валийлар макони, пирлар маскани, қудрат тимсолидир. Мазкур сифатлашлар Навоийнинг қадимий шаҳарга муҳаббатини ифодалаб туради.
Ёхуд Алишер Навоийнинг қуйидаги сўзларида бугуннинг ҳам маънавий муаммолари, дарду ташвишлари акс этган:
Нечун одамиймас одам боласи
Нечун бир-бирининг қонига ташна?
Азиз ва мукаррам яралмиш банда
Нечун Тангринингмас, нафсининг қули?
Қачон осойишта бўлгай ер юзи?
Қачон тингай афғон, қачон тингай дод?
Қачон комил бўлгай жоҳил оломон?
Қачон ғолиб бўлгай қалб ва маърифат?
Қачон?..Қачон?..Қачон?..127
Тажоҳули ориф билан зийнатланган юқоридаги сатрларда улуғ мутафаккир армонлари акс этган. Нафсга берилиш, жаҳолатни комиллик, қалб ва маърифат билан енгиш бу ҳаётий фалсафанинг асосини ташкил этади.
Рус олимаси И.Зайцеванинг ёзишича: “Бадиий матн муаллифнинг шах-ижодий тузилмаси ҳисобланиб, кенг маънода унинг монологи деб аташ мумкин. Адабиётда муаллифнинг шахсияти ҳам асарнинг умумий парадигмасига қўшилади”128. Ҳақиқатан, юқорида таҳлил этганимиз монологлар, биринчидан, бош қаҳрамон қалб кечинмаларини ифода этган бўлса, иккинчидан, уларда муаллиф шахсияти ҳам акс этади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish