Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet29/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

(секин ортига боқиб)
Умр ортда қолиб кетди…
(олдинга қўл чўзиб)
Олдинда – Ватан.
Юзларимга урилмоқда Турон шамоли,
Тахайюлим кўзгусида Оллоҳ жамоли.
Мазкур драманинг тўртинчи кўринишида Бухоро ҳукмдори Амир Зуҳарий ҳузуридаги машваратда қадим ва боқий Бухоро ҳақида шундай мисралар келтирилади:
Салмон Форсий бир ҳадисда этурким таъриф,
Қиёматда Хуросондан уч шари шариф
Нур таратиб турар эмиш зийнатлар аро –
Бири – Яшкард, Самарқанд, бири – Бухоро.
Жаброилнинг ўзи ўтиб бундоқ гувоҳга,
Пайғом бермиш Муҳаммадун-Расуллоҳга!160
Бу ҳикматни эшитган Амир машварат аҳлидан юрт равнақининг мезони нима деб сўраганида, Ғунжор исмли муаррих шу ўлканинг илм-у урфони дея жавоб беради. Унинг илм-у маърифат ҳақидаги сўзларини Барқо исмли иккинчи бир вазир ҳам тасдиқлайди. Асарда мазкур суҳбат давомида муаррих Ғунжор тилидан Амир Зуҳалийга Бухорога Бухорий келганлиги хабари шундай баён этилади:
Шаҳримизда нашъу наво топмиш кўп олим.
Лекин бир зот келдиларким, сўз индаллоси,
Жаҳон аро ул ҳазратнинг йўқдир қиёси.
Бухорийдир! Тангри ёзмиш юрт иқболига,
Бутун шаҳар кўчиб чиқди истиқболига.
Бамисоли излаб келди беморин табиб,
Дарё оқиб келди гўё ўзанин топиб161.
Амир ҳузуридаги маърифат душманлари, жаҳолат пешволари, разолат меъморлари бўлган бир неча сарой аъёнлари тирноқ остидан кир қидириш пайида шу сўзлардан ҳам фисқ-у фужур, ғараз-у адоват излайдилар.
Киноя билан:
Табиб келди?! Жуда оғир экан-да бемор?
Дарё келди?! Демак, энди тошқин хавфи бор?162
Амир Бухорийнинг айни пайтда қандай юмушлар билан машғул эканини сўраганда, мадрасада толибларига сабоқ беради ва яна китоблар битади дея жавоб беришади:
Ҳазрат ҳадис борасида мумтоз, беназир,
“Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”ларин этмишлар ҳозир.
Умрларин фидо айлаб, кезиб юрт, олам,
Энг ишончли ҳадисларни айламишлар жам163.
Ҳасадгўйлар Бухорийни шаккокликда айблайдилар ва Амирга ҳам шуни уқтиришга ҳаракат қиладилар:
Балки илми бўлса бордур Имомнинг, Ғунжор,
Бироқ илми бошқа, дили бошқалар бисёр.
Нишопурда чекланмайин илм-урфон ила,
Халойиқнинг юрагига солиб ғулғула,
атто аҳли уламони менсимасдан то –
Ул зот олий мансабларни этганмиш даъво!164
Ушбу баҳсда Бухорий ихлосмандларининг қўли баланд келганидан кейин, Амир Зуҳалий Бухорийни саройга келиб, амирнинг фарзандлари ва қариндошларига сабоқ беришини айтиб одам юборади. Иккиюзламачи, мансабпараст Амир Бухорий тарафдорларининг гапларига хайрихоҳлик билдириб, мухолифларига: “Бухорий ҳозир эл назарида, уни эл эътироф қилади, эл суяди. Ҳозир унга қарши чиқсак, халқ қўзғалиши табиий. Сизлар бориб, унга Амир – дин раҳнамоси, денглар. Имомнинг нуфузидан фойдаланиб, юртда ўз нуфузимизни мустаҳкамлаб олайлик” – дейди.
Ҳечқиси йўқ, саройимга келаркан ул зот,
Илм-у урфон ҳомийси деб чиқараман от.
Бажарилгай мен чиқарган фармон-у аком,
Эл жиловин қўлларимда тутгайман маҳкам.
Мабодо мен саройда у билан муроса
Қилолмасам, топажакман ўзга хулоса.
Йўқ, ҳеч қачон сарой илм-у урфонга эмас,
Илм-у урфон саройга бош егмоғи шарт. Бас,
Баским, дунё кўзларига суриб турган зот –
Келиб сургай пойимни ўз кўзига, ҳайҳот !..165
Асардаги яна бир кўринишда Бухорий ўтирган кулбага Абу Исо кириб келади. Имомнинг суюкли шогирди бу гапим устозимни дилини ранжитмасмикан деб, бироз истиола ила туриб, фикрини шундай баён этади:
Секин бориб суриштирсам, мен шул орада,
Улар низо чиқармишлар сизнинг борада.
Билмам, устоз, бири сизни атар пок,
Ул бу гуруҳ ичирадур: – Бухорий – шаккок!166
Мадрасада Имом дарс берадиган талабаларнинг учтаси келиб, иккитасининг отаси Имомни шаккокликда айблаганини айтади. Биттаси эса таҳсилини давом эттиришини маълум қилади. Бухорий учинчи талабани бағрига босиб:
Бахтли эдим ярай олсам, сенинг корингга,
Минг ташаккур, ул падари бузрукворингга.
Ўғлим, мушкул йўл бошида турибсан гарчанд,
Бухородан, майли, фақат биргина фарзанд
Чиқса эди – мендан кейин кўтаргувчи туғ –
Қиёматда юзим Оллоҳ олдида ёруғ!167
Шу пайт саройдан икки вазир келиб, Амир Имом Бухорийни саройга чорлаганини, у ерда китобларини Амирга ўқиб бериб, унинг фарзандлари ва қариндошларига сабоқ беришини, саройда яшашини буюрганини айтадилар. Вазир Варқо:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish