Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet27/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Учинчи савдогар
Қай усулда йиғардингиз уларни, устод?
Бухорий
Ҳофизамга ёзар эдим – олар эдим ёд.
Биринчи савдогар
Қанчалар бор ёд билган ҳадис ҳаммаси?
Бухорий
Ёд билганим олти юз минглардир чамаси…
Муҳаддиснинг бу жавобидан таажжубланган савдогарлардан бири шундай дейди:
Олти юз минг ҳадис ёдлаш нарида турсин,
Шу санони санаш учун – ухламай тун-кун,
Емай-ичмай, турмай-юрмай, ростламай нафас,
Санайверсанг, мўлжалимча, ўн кун ҳам етмас.
Суҳбат давомида дин-у иймон, инсоф-у диёнат, ҳалол яшаб, ҳаромдан ҳазар қилиш тўғрисида сўз боради. Имом Бухорийнинг бутун умрини шу 600 мингдан ортиқ ҳадис орасидан саҳиҳ ҳадисларни, яъни ишончлиларини, носаҳиҳ – ишончсизларидан ажратишга бахшида этганини ва бу қутлуғ йўлда ўтган умрига асло ачинмаслигини айтиб ўтади.
Ровийлар, яъни пайғамбаримиз сўзларини айтувчилар орасида тўғри ҳадислар билан бир қаторда шоҳларга, амалдорларга ёқиш, ўзини дин пешвоси қилиб кўрсатиш, мол-дунё орттириш, динга душманлик мақсадларида Расуллуллоҳ тилидан лоф урганлар ҳам бўлган. Бу ҳадисларни саралаш ва Ислом оламига етказиш мусулмонларда Қуръони Каримдан кейинги иккинчи муқаддас китоб ҳадиси шариф “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг муаллифи Имом ал-Бухорийга насиб этган.
Қайси бири ёлғон эрур, қайси бири чин,
Чин бўлса гар, ул ҳадиснинг чинлиги нечун –
Ўшаларни саралашга кетди бу умр,
Бироқ зинҳор пушмоним йўқ, шукр, минг шукр!154
Бунда бутун умри азоб-машаққатлардан, душманларининг, дин ғанимларининг етказган азиятларидан, сарсон-у саргардонликдан, ватангадоликдан иборат бўлганини, аммо бу шарафли ишни адо эта олгани учун Оллоҳдан миннатдор эканини айтади.
Қайга бормай, бир оқил-у юз нодон кўрдим,
Ҳикмат билан жаҳолатни ёнма-ён кўрдим.
Қирқ йилдирким, қорин ғамин емадим, ҳаёт,
Бир парча нон, бир қултум сув – мен учун ҳаёт.
Гоҳ кўзимга дард илашди, кўролмай қолдим,
Гоҳида тан заифлашди, юролмай қолдим.
Ҳеч кимсага шикоят-у шиква айтмадим,
Ўлимлардан қайтдим, аммо йўлдан қайтмадим155.
Шоир “Гоҳ кўзимга дард илашди, кўролмай қолдим” мисраси орқали Бухорийнинг кўзи ожизланиб яна очилганлигига ишора қилади. Айтишларича, Муҳаммаднинг кўзи ёшлигида жароҳатланиб, ожизланиб қолади. Табибларга қаратадилар, фойда бермайди. Бир куни унинг онаси туш кўради. Тушида Иброҳим алайҳиссалом унга қарата: “Эй волида, дуоларинг шарофатидан Аллоҳ ўғлингга кўриш неъматини қайтарди!” – деб хитоб қилаётганмиш. Чўчиб уйғониб, ўғлидан хабар олади. Қарасаки, Муҳаммаднинг кўзида нур ўйнарди.
Бу ҳақида бир қанча тарихий манбаларда ҳам маълумотлар учратамиз, аммо шу мисрага қофиядош қилиб келтирилган иккинчи мисра “Гоҳида тан заифлашди, юролмай қолдим” даги маълумот бирон бир манбада учрайдими- йўқми, муаллиф бундан хабардор бўлганми ёки асар пафосини кучайтириш ва оҳангдорлигини таъминлаш мақсадида келтирганми, бу бизга мавҳумлигича қолади. Имом Бухорий кетаётган савдогарлар карвонига қароқчилар ҳужум қилади. Қароқчибоши Имом Бухорийдан ким эканлигини сўрайди. Бухорийни Нишопурда ўйлаб ва уни танимагани учун авф этишини сўрайди:
Тангрим, бу не сўз?!
Оқиб тушсин сиздай зотни танимаган кўз!
Ҳадис илмин энг сарбаланд аъломи-ку, сиз,
Ҳазрат, ахир, имомларнинг имом-ку, сиз156.
Бундан кўринадики, ўз замонасида ҳам барча қатлам вакилларига овозаси етган, мусулмон оламининг эътирофига ва эъзозига сазовор бўлган ва бу ғояга ёндош ҳолда ана шу қароқчининг зиёли киши бўлганлиги Бухоро ҳукмдорининг зулмига қарши қўзғолонга бош бўлганлиги, қарочилик билан шуғулланганлиги ва бу шунчаки мол-дунё тўплаш мақсадидаги йўлтўсарлик эмас, балки бу йўл орқали сармоя тўплаб яна золим ҳукмдорга, унинг жоҳилона сиёсатига қарши курашиш учунгина эканлиги ғояси шеърий мисралар мағзига сингдирилади.
Қароқчибоши ўз мақсадини баён этгандан кейин Имом Бухорий шундай жавоб қилади:
Даҳшатли бир маслакдир бу, ваҳший бир ғоя.
Разолатга қарши яна янги разолат,
Жиноятга қарши ундан баттар жиноят?!
Ёвузликни енгиб бўлмас бу ният билан,
Жиҳод лозим урфон билан, маърифат билан.
Одамизод минг кўчага кириб чиқади,
Гоҳ нимадир олиб, гоҳо бериб чиқади.
Кенгга кенгдир ушбу дунё, торларга тордир,
Минг йилларнинг панди бордир, ўгити бордир.
Қобилининг қонин Ҳобил тўккан дунё бу.
Иброҳимни гулханларга отган дунёдир,
Нуҳ аталмиш тўфонлари ботган дунёдир.
Разолатга, жаҳолатга ботса, ниҳоят,
Оллоҳ илми бандасига бўлган ҳидоят.
Адашибон башар юм-юм тўкканида ёш,
Илм-у урфон эшигига уриб келган бош.
Бандасининг Раббисига айтар куни бор,
Ҳаммасига бир кун ҳисоб айтар куни бор.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish