Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet22/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Диалог асарда драматизмни кучайтириш, воқеаларни ривожлантириш, конфликтни юзага чиқариш каби бадиий вазифаларни бажаради. Жумладан, М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” драмасида Темур Маликнинг ўғли Донишманд билан қилган суҳбати эътиборни тортади. Душманлар Темур Маликнинг ўғлини қийнаб, кўзига мил тортганларида ҳам, юрт муҳаббати, шаъни устун келиб, ўғлига сукут билан уларни енгиш кераклигини уқтиради:
Жим тургин, Донишманд, чин ўғлим эрсанг,
Гарчи жуссанг кичик, ўзинг зўр эрсан.
Буюраман, эрдай ва шердай ўлгин,
Хоҳишим бирла сен туғилган эдинг,
Жим туриб ўлишинг энди хоҳишим129
Ўғил ҳам донишмандона, сардорларга хос жавоб беради:
Эриб куйса ҳамки, димоғим, тишим,
Дада, сен буюрдинг жимман, ишон?130
Ушбу диалогдан маълум бўладики, унинг ўғли ҳам мард ва жасур. Юрт шаънини ўз ори деб билади. Ота-боланинг жон берса-да, Ватанини бергиси йўқ. Саркарда шундай юксак жасорати билан халқ қалбида қайноқ муҳаббат, босқинчиларга нисбатан ўтли нафрат қўзғайди.
Мўғул босқинчилари ватанга кетма-кет зарба бераётган даврда миллатнинг бошини бир қилиб, душманга қарши туриш қийин бўлган, албатта. Бунинг учун матонат, сабр, ирода керак одамга. Ана шундай вазиятда Жалолиддинга руҳий мадад бериш истагида шоир асарга синглиси Султонбегим образини усталик билан киритади. Асардан бир кўриниш: Темур Малик асирга олинганидан кўнгли ярим бўлиб турган Жалолиддиннинг олдига жанговар кийимда Султонбегим кириб келади ва ушбу сўзларни айтиб:
Оғам, оғам, жанговар оғам,
Мен ҳам сизга бўлғайман ҳамдам.
Кўп хафасиз, мен хабардорман,
Мен синглингиз, мен ҳам сардорман ![374]
дея акасига таскин беради. Шунда Жалолиддин ғурур билан:
Баракалла синглим! Ким дейди
Жалолнинг йўқдир иниси?..
Туҳматдур бу… Мана ботир эр [375]
дея уни қучади. Шоҳ саройида жанговарликдан ҳам таълим олган Султонбегимнинг юрт бошига мусибат тушганда қўл қовуштириб турмаслиги, ватан озодлиги йўлида эркаклар билан тенгма-тенг олишиши маликанинг маънавий ва руҳий соғлом эканидан далолат. Бу хусусиятлар, айниқса, қаҳрамонлар диалоглари орқали юзага чиққанда, таъсири кучлилиги сезилади.
Усмон Қўчқорнинг “Имом Бухорий” шеърий драмасидаги диалогларда Э.Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достонидаги “Жаҳолат тўғрисида ривоят” руҳи сезилиб туради. “Руҳлар исёни” достонида:
Чўғ темирда кўксин доғлаб,
Дорга осмоқ бўлдилар.
Сўнг бўйнига харсанг боғлаб,
Сувга босмоқ бўлдилар131.
Имом Бухорий” драмасидан:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish