Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Темур: Тинсиз жангу жадал билан ўтди ҳаётим Балки қанча умрларга зомин бўлганман. Охиратда этагимдан тутмасми улар? Яссавий



Download 0,78 Mb.
bet17/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Темур:
Тинсиз жангу жадал билан ўтди ҳаётим
Балки қанча умрларга зомин бўлганман.
Охиратда этагимдан тутмасми улар?
Яссавий:
Оллоҳимнинг хоҳишига мувофиқ келса
Икки дунё савоб эрур ҳар қандайин иш.
Айт-чи Темур, сен бесабаб қон тўкканмисан?
Темур:
Адолат ва дини Ислом ҳимояси деб,
Ер юзини фатҳ айладим, тартиб ўрнатдим [470]
Яссавий руҳи билан қилган ушбу зиддиятли суҳбатда Амир Темурнинг яна бир фазилати намоён бўлади. Унинг қўлига қурол олишдан мақсади адолат ўрнатишга қаратилган. Улуғ мутасаввуф Амир Темурга “бесабаб қон тўкканмисан” дея сўроққа тутар экан, у “адолат ва дини Ислом ҳимояси” учун курашганини айтади. Зеро, бу йўлда қон тўкилиши табиий эди. Абдулла Орипов шу жиҳатдан ҳам улуғ саркарданинг ўзини доим назорат қилиб турганлигини, ўз қарашлари, эътиқодига содиқлигини кўрсатиб беради:
Темур:
Мен онамдан шамшир билан туғилмагандим
Кеш шаҳрининг сарҳадида,
Воҳа бағрида
Хўжа Илғор деган жой бор.
Кўкка боқиб,
Адирларда юрардим шодон,
Баҳор чоғи сел тошқини, турфа чечаклар
Хўп ғаройиб туйғуларни туҳфа этарди
Юлдузларга боқиб гоҳо байтлар битардим.
Шоир аҳли ғазалларин қоғозга ёзса,
Мен шеъримни ўчмас қилиб қоғозга ёздим.
Бу битикнинг мазмуни шул
“Куч – адолатда!”
Ёш бошимдан қисмат менга қилич тутқазди [382].
Бу монологни улуғ саркарданинг биографияси сифатида қабул қилиш мумкин. Маълумки, таниқли ёзувчи Муҳаммад Али “Улуғ салтанат” романида тарихий давр манзараларини тасвирлашда, тарихий шахслар образларини яратишда Амир Темур даврида яратилган “Темур тузуклари”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ва бошқа тарихий, бадиий манбалардан усталик билан фойдаланган. Бундан ташқари у Темур қадамжоларини бориб кўрган. Амир Темур билан боғлиқ тарихий ёдгорликлавр сақланаётган музейларда бўлган. Хусусан, Амир Темур қўлига тақиб юрадиган сирли “Рости русти” узугини кўриш учун Американинг Нью-йорк шаҳридаги “Метрополитен” музейининг “Ислом бўлими”га борган.А.Орипов ҳам “Шоир аҳли ғазалларин қоғозга ёзса, Мен шеъримни ўчмас қилиб қоғозга ёздим” сатрларида шу тарихий воқеликка ишора қилган.
Адабиётшунос Ҳ.Каримов драма ҳақида фикр юритар экан, ёзади: “Драмада кўпроқ монолог етакчилик қилади. Бу асар жозибасини, томошабинларнинг диққатини жалб қилишни сусайтирган. Маълумки, драма бу ҳаракат жанридир. Зеро, шундай бўлгач, қаҳрамонларни, хусусан, Темурнинг характери, табиати диалогда, ташқи одам ва одамларга бўлган муносабатда, воқеалар оламида очиб берилганда, биринчидан, асарнинг жозибаси ортарди, иккинчидан, қаҳрамоннинг қандай шахс бўлганлиги янада ёрқинроқ бўй кўрсатарди. Шунингдек, ички туйғуларга эътибор қаратилмаганлиги ҳамда драматик даврда драматик ҳолатларнинг деярли кўзга ташланмаслиги ҳам кечирарли ҳол эмас”84. Аслида, асардаги монологлар лиризмни кучайтиришга, Амир Темурнинг инсоний дунёсини, қалб кечинмаларини ифодалашда бадиий восита бўлиб хизмат қилган. Қолаверса, монолог шеърий драманинг специфик хусусиятини ҳам белгилаб беради. Шу маънода Ҳ.Каримов фикрларига қўшилиб бўлмайди. Айнан шу монологларда ички туйғулар очиб берилган.
Драмадаги фалсафий талқинларга бой тасвирлар орқали Соҳибқирон характеридаги инсонпарварлик ва чин халоскорлик, Ислом динига садоқат ва юксак маънавият сингари фазилатлар бадиий ифода этилган. Шеърий драманинг бадиий тили ҳам жозибали. Бинобарин, асар сўнгида Хитойга юриш қилишдан олдин, Амир Темур қўшинига куч бериш, уларни руҳлантириш мақсадида лашкарлари кўз ўнгида сартарошни чақиртиради ва изғирин совуқ бўлишига қарамасдан, сочини олдиради. Шу ўринда шоир шоҳларни сартарошга ўхшатади:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish