Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Шеърий драмада тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима



Download 0,78 Mb.
bet16/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

2.2. Шеърий драмада тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима
ХХ аср ўзбек адабиёти саҳифалари назардан ўтказилса, деярли барча тур ва жанрларда тарихга мурожаат этилганлигини кузатиш мумкин. Бу асарларда ўзбек халқи тарихининг муҳим қатламлари қаламга олинган ва тарихий шахслар образини бадиий гавдалантиришга, шу йўл билан миллий истиқлол илдизларини очишга, миллий ғурур туйғулари психологиясини ёритишга эътибор берилди. Адабиётшунослигимизда эпик ва драматик турдаги асарларда тарихий мавзунинг ёритилиши Ҳ.Абдусаматов, И.Ёқубов, Ш.Ҳасанов,  Ғ.Муродов, Г.Юсупова, Н.Ҳасан, М.Умарова, Р.Соибжонова, И.Жабборов каби олимлар66 томонидан тадқиқ этилган ва вақтли матбуотда бир қанча мақолалар эълон қилинган.
Тарихий мавзунинг бадиий талқини, айниқса, шеърий драма жанридаги асарларда кўпроқ кузатилади. Адабиётшунос Ш.Ризаев истиқлол даври драматургияси ҳақида фикр юритар экан, уларни мавзусига кўра қуйидагича тасниф қилади:
“ – энг қадимги даврлардан Ислом дини Ўрта Осиё ҳудудларида қарор топгунгача бўлган давр воқеалари ва шахслари ҳақидаги пьесалар;
– Ўрта Осиё Ренессанси номини олган ўрта асрлардаги улуғ аллома, мутафаккир зотлар ҳақидаги саҳна асарлари;
– Амир Темур ва темурийлар ҳаётига бағишланган пьесалар;
– XVII-XIX асрларда яшаб ўтган атоқли шахслар-шоир, адиб, муаррих ва давлат арбоблари кечмишларидан нақл қилувчи тарихий драмалар”67. ХХ аср ўзбек адабиётида яратилган тарихий мавзудаги шеърий драмаларга ҳам бу таснифни татбиқ этиш мумкин. Яъни бу асарлар орасида Ўрта Осиё Ренессанси номини олган ўрта асрлардаги улуғ аллома, мутафаккир зотлар (Имом Бухорий, Беруний, Алишер Навоий) ҳамда Амир Темур ва темурийлар ҳаётига бағишланган шеърий драмалар яратилганлигини кузатиш мумкин.
Тарихий мавзуда яратилган шеърий драмалар орасида Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” асари алоҳида ажралиб туради. Бу драманинг яратилиши адабиётда ўз даври учун бадиий ҳодиса бўлган. Ундаги ёниқ сатрлар бугун ҳам яшаяпти. Шу нуқтаи назардан адабиётшунос олимлардан И.Султон, С.Мамажонов, театршунос Т.Турсуновлар68 мазкур асарга муносабат билдириб, асарнинг қатор фазилатларини қайд этганлар. Мазмун-мундарижасига кўра бу асарда Ҳирот тарихидаги ғоят масъулиятли ва мураккаб даврлардан бири – Ҳусайн Бойқаронинг ҳукмронлик даври қаламга олинган. Драма беш парда, ўн кўринишдан иборат. Иззат Султон драматург Уйғун билан биргаликда мана шу тарихий воқеликнинг мазмун-моҳиятини конкрет образлар ҳатти-ҳаракати ва тақдирлар мисолида қайта жонлантиришга ҳамда улардан бугун учун керакли хулосалар чиқаришга муваффақ бўлди. Драмада тарихий шахсларнинг ёрқин қиёфалари яратилганлиги ва тарихий воқеликнинг бадиий ифода этилиши, инсон омилини юксакликка кўтаришга интилиш кайфияти устуворлиги, фалсафий теранлиги ва конфликтнинг чуқурлиги алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, асар назм ва наср уйғунлигида яратилган. Бу жиҳат уни шакл жиҳатидан халқ достонларига яқинлаштиради. Асарнинг насрий қисми тарихий воқеликлардан баҳс этса, шеърий қисмида шу воқеликка лирик муносабат, кечинма тасвирга кенг ўрин берилган. Шу билан бирга И.Султон ва Уйғун мутафаккир Навоийнинг руҳий дунёсини очиб бериш мақсадида шоир сатрларини асар матнига олиб кирадилар. Бу асар структурасини мазмунан бойитишга хизмат қилган.
Муаллифлар XV асрнинг улуғ шоири Навоий образини асар марказига қўяди. Навоий образини яратишда тарихий далил ва ҳақиқатларга, уларнинг ҳаётий ва реал мазмунга эга эканлигига эътибор қаратишган. Унда тасвир этилаётган давр воқелиги кенг кўламда, бутун мураккаблиги билан очиб берилган. Асарда Алишер Навоий тимсолида ўз даврининг тараққийпарвар кишиси, адолатни бош шиор билиб, халқ ва мамлакат бирлиги, адолат учун курашувчи, мамлакатда бунёдкорлик ишларини амалга оширган буюк давлат арбоби, ватанпарвар шахс образи яратилган. Маълумки, Навоий ўзининг куч ва иродасини халқ бахти учун сарф қилган, мамлакатда зулм ва бахтсизликка қарши курашган. Навоий шоҳ Ҳусайн Бойқаро билан унинг ўғиллари ўртасидаги кескин низоларни йўқотишга интилади, саройни фитна ва ғийбатдан тозалаш ҳаракатида бўлади ва қора кучлар ҳисобланган Мажидиддин ва унинг тарафдорларига қарши кураш олиб боради. Навоий «қачонлардир адолат офтоби барқ уриб чиқмоғи»га ишонади. «Дунёда бахт ва ҳаққоният тантана қурмоғи лозим»лигига умид қилади. Шунинг учун ҳам у:
Муқаррар оқибат бизнингча бўлғай!
Адолат нурлари оламға тўлғай!– дейди69.
Драмада юртни тинчитиш ва Ёдгор Муҳаммадни пойтахтдан чиқариш учун Навоийнинг сафарбар этилиши воқеалари тасвир этилган. Бинобарин, Навоий Ҳусайн Бойқарога: “Халқ ҳузурида шаҳаншоҳ бутун кучини, юртни обод қилишга сарф этурлар дея, ваъда беришга ваколат сўрайман”,– дейди. Шунда Ҳусайн Бойқаро: “Хазинамда қанча зар, ҳар қанча ақча бўлса юртнинг ободлиги учун сарф этишга ваъда бераман” – дея ваъда беради. Аммо у вазири Маждиддиннинг ҳийлакорлиги сабаб, ўз сўзидан қайтади. Навоий шоҳни «ёмони ҳам бўлади, яхшиси ҳам» деб иккига ажратади ва ўзи яхши шоҳ талабдори бўлади, ёмон шоҳдан нафратланади, унга қарши кураш олиб боради. Асарда ўрни-ўрни билан Навоий байтларига мурожаат этилади. Бинобарин:
Жаҳон ганжида шоҳ эрур аждаҳо,
Ки, ўтлар сочар қаҳр ҳангомида.
Анинг номи бирлан тирилмак эрур,
Маош айламак аждаҳо комида70
қитъаси Уйғун ва Иззат Султоннинг «Мамлакат бир боғ бўлса, шоҳ боғбондир. Боғ боғбонсиз хароб бўлур» деган ҳаётий фикрлари ифодаси учун йўл очган. Асарда адолатли шоҳ ғояси, халқ Ҳусайн Бойқародан кўра кўпроқ Алишер Навоийга ишониши воқеалари ҳам таъсирчан ифода этилган:
Навоий: Азиз фуқаро! Шаҳаншоҳдан фармон келтирдим. Биздан бемаслаҳат Ҳирот беклари тарафидин ноҳақ солинган хирож бекор қилинди. Халойиқ! Бу фармоннинг ростлигига мен кафилман.
Жалолиддин: Агар, шоир Навоий кафил бўлса, инонмоқ керак!
Овозлар: Бизга ғамхўрлик қилган шоир Навоийнинг умри узоқ бўлсин! Омин! Шоир Навоийнинг самимий орзуларига инонурмиз”71.
Асарда Навоийнинг шоир дунёси, қалб кечинмалари, ишқ изтиробларини ифодалаш, асарга лиризм руҳини олиб кириш мақсадида Гули тўқима образи яратилган. Ҳусайн Бойқаро, Мажидиддин, Мансур Шайхулислом каби тарихий шахслар образлари ҳамда улуғ Навоийнинг бунёдкорлик, давлат арбоби сифатидаги қирралари очиб берилган. Асарда Ҳусайн Бойқаро мустақил фикрга эга бўлмаган, кайф-сафога берилиб, давлат ишларини Маждиддин каби муттаҳамлар қўлига топшириб қўйган бераҳм шоҳ сифатида намоён бўлган. Шу ўринларда асарнинг замонасозлик хусусияти кўзга ташланади. Чунки асар ўтган асрнинг 40-йилларида – шоҳ, ҳукмдорларга муносабат бирёқлама бўлган даврда ёзилган. Тарихдан маълумки, “Мирзо Улуғбекнинг вафотидан сўнг маданий марказ Хуросонга, жумладан унинг пойтахти Ҳиротга кўчди. Ҳирот маданий ва илмий марказининг шаклланишида Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506) ва айниқса, буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг роли ниҳоятда беқиёс бўлди. Ҳусайн Бойқаронинг 40 йиллик ҳукмронлиги даври ҳам ўзаро курашлардан холи бўлмаса-да, лекин мамлакатда иқтисодий ва маданий ҳаёт юксалишда давом этди. Мамлакат ободлиги, фаровонлиги, иқтисодий ҳаётнинг бир меъёрда кечиши, фан-маданиятнинг юксалишида ўз даврининг тадбирли ва оқил ҳукмдори Султон Ҳусайннинг роли ниҳоятда катта бўлди. Султон Ҳусайн темурийларнинг Хуросон қисмидаги мулкларида тинчлик-осойишталикни сақлаш, фитна ва ўзбошимчаликка чек қўйиш, меъморчилик ва ободончиликка катта эътибор кўрсатиш, илм аҳли ва маданият арбобларига хайрихоҳлик кўрсатиш ва ҳомийлик қилиши темурийлар ҳукмронлиги вақтида ўзига хос ижобий из қолдирди. Унинг ўзи “Ҳусайний” тахаллуси остида ғазаллар ёзган. Бизнинг кунларгача унинг шеърий “Девон”и ва насрий “Рисола” асарлари етиб келган. Маърифатли ҳукмдор бўлмиш Султон Ҳусайн (Бойқаро) бутун Хуросонда илм-фан, адабиёт, маданият ҳомийсига айланади72. Тўғри, тарихий манбалар унинг маълум муддат вазир Маждиддин, халқ ҳисобига бойлик орттирувчи Музаффар, Қутбиддин, Убайдулло каби беклар таъсирига тушиб қолганлигини тасдиқлайди. Муаллифлар талқинида, Ҳусайн Бойқаро «ғоят мудҳиш йўл»га кириб қолади. Шоирлар Ҳусайн Бойқаронинг бундай йўлга кириб қолиши сабабларини қуйидагича бадиий тасвир этади: “Ҳусайн Бойқаро Маждиддинга бир ўринда шундай дейди: “Кошки, бошқа амирлар ҳам авомнинг тилини Алишердек билса? Кошки, ўзгаларни ғийбат қилувчилар ўз нуқсонларини ҳам билсалар! Доимо ҳовлиқасиз, хирож ҳақида ҳам ҳовлиқдингиз, бошимни айлантирдингиз... Мана, натижа!”73.
Юқоридаги лавҳада шоҳнинг Навоийнинг олижаноб маслаҳатларига қулоқ солмаганлиги, у бошлаган ободончилик ишларини тўхтатиб қўйганлиги, Маждиддиннинг сўзига кириб улуғ шоир бошига оғир кулфатлар солганлиги сингари ҳаётий воқеалар ифода этилган.
Асарга бугунги адабиётшунослик мезонларида туриб ёндашганда ҳам унинг фазилатлари, хусусан, И.Султон ва Уйғуннинг ўз даврида ҳам улуғ Навоийнинг бадиий сиймосини тарихий ҳақиқатлар асосида гавдалантирганлиги кўзга ташланиб туради. Истиқлол даврида буюк мутафаккир образини яратишга қизиқиш кучайди. Бинобарин, Чори Авазнинг “Фуқаронинг тахтсиз подшоҳи”, Абдулла Аъзамнинг “Дугоҳи Ҳусайний”, Ш.Ризаевнинг “Искандар” ҳамда Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” шеърий драмалари фикримизнинг далилидир. Таъкидлаш керакки, бу драмалар учун Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” асари ўзига хос кўприк вазифасини ўтай олади.
Уруш йиллари адабиётининг ўзига хос хусусиятларидан бири, ижодкорларимизнинг тарихга мурожаат этишларидир. Бу тарих юрт озодлиги учун курашган мард ўғлонлар образларини бадиий гавдалантириш билан боғлиқ. Бинобарин, Ҳамид Олимжоннинг “Муқанна”, Ойбекнинг “Маҳмуд Торобий”, М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” шеърий драмалари бу жиҳатдан аҳамиятли.
Маълумки, юрт эрки ва озодлиги учун босқинчиларга қарши курашган оддий халқ орасидан чиққан йўлбошчилар номи қаҳрамонлар сифатида улуғланиб, асрлар оша тилдан тушмай келади. Шундай тарихий шахслардан бири – Муқаннадир. У VIII асрнинг 70-80 йилларида Мовароуннаҳрда араб халифасининг босқинчилиги ва ҳукмронлигига, маҳаллий феодаллар зулмига қарши кўтарилган халқ озодлик ҳаракатининг бошлиғи эди. Унинг асл исми Ҳошим ибн Ҳаким бўлиб, Марв шаҳри яқинидаги Коза қишлоғида туғилган. Ҳамид Олимжоннинг “Муқанна” номлик шеърий драмаси шу тарихий воқелик талқинига бағишланган.
Бухорода яшаган тарихчи Наршахийнинг ёзишича, унинг бир кўзи кўр, боши кал ва башараси жуда хунук бўлганлигидан юзига кўк парда тутиб юрган. Шунинг учун ҳам у «Муқанна», яъни «ниқобдор» лақаби билан машҳур бўлган74. Унинг тарафдорлари ҳам оқ пардада юришган. Муқанна 769 йилдан бошлаб, умрининг охиригача Мовароуннаҳрда араб халифалиги ҳукмронлигига қарши кўтарилган халқ ҳаракатига бошчилик қилган, у ўқимишли ва билимдон бўлиб, форс ва араб тилларини пухта билган. Муқанна қўзғолонига зарба бериш учун халифа Абу Жаъфар 775 йилда Озарбойжондан лашкарбоши Жаброил ибн Яҳёни чақиртириб олиб, уни катта ҳарбий куч билан Мовароуннаҳрга юборади. Аммо Жаброил қўзолончилардан енгилади ва Самарқанддаги араб қўшинларига келиб қўшилади. Арабларнинг бирлашган қўшинлари Муқаннага қарши ташланади. Наршах қалъасида ва Самарқандда «Оқ кийимлилар» енгилгач, маҳаллий феодаллар сотқинлик қилиб, жойларда арабларга ёрдам бера бошлайдилар. Улар араблар билан бирга Муқаннанинг Сом тоғидаги истеҳкомини қамал қилишда фаол қатнашадилар. Узоқ давом этган қамалдан сўнг кучсизлана бошлаган муқанначилар таслим бўладилар. Аммо арабларга таслим бўлишни ор билган Муқанна ўзини уч кун давомида қиздирилган тандир оловига мардона ташлаб ҳалок бўлади. У ўз ўлимидан олдин сафдошларига янги куч – қўшин олиб келажагини айтиб, умидворлик уруғини курашчилар қалбига сочиб кетади. Ушбу тарихий ҳақиқат Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида келтирилган бўлиб, Ҳ.Олимжон драмадаги воқеаларнинг ишонарлилигини таъминлаш мақсадида тарихий ҳақиқатни бадиий тўқима уйғунлигида ифодалашга эришган:
Яна кўрмоқ бўлганларга юзимни,
Қулоқ солинг, танитайин ўзимни.
Очилар у ғалабанинг тонгида.
Жангга кирган одамларнинг онгида.
Яна мени кўрмоққа зор бўлганлар,
Кулартагин ва Ғирдакка боқсинлар.
Яна кимки, ватан учун жанг қилса,
Яна кимки, ёв ҳолини танг қилса,
Яна кимки, ёвни қувса ватандан,
Менинг чеҳрам кўринади ўшандан.75
Муқаннанинг ватан учун кўрсатган жасорати ўрнак сифатида бадиий асарлар марказига чиқарилган.
Аслида Ватан озодлиги, халқ эрки, бахти, келажаги учун араб босқинчиларига қарши курашган Муқанна бошчилигидаги халқ қўзғолони ўтган асрнинг 30-йиллардаёқ Ҳамид Олимжон диққатини ҳам тортган эди. У иккинчи жаҳон уруши бошлангач, юртпарварлик, қаҳрамонликни мадҳ этувчи мавзуда қалам тебратишга киришади. Бинобарин, шоир халқимизга авлод-аждодларимизнинг Ватан озодлиги йўлидаги мислсиз жасоратини, қаҳрамонликнинг шонли саҳифаларини яққол кўрсатиш зарурлигини англаган эди. Ана шу маънавий эҳтиёж шоир қўлига қалам тутқазди ва тарихий шеърий драма юзага келди. Бундай асарлар ўша қонли йилларда ўзбек йигитларини жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишга чорлади.
Ҳ.Олимжон драмада муайян ғоявий-эстетик мақсадни амалга ошириш учун қўзғолоннинг ҳамма тармоқларини бирлаштирди, бир доирага тўплади. Бу эса, айни чоқда, тарихий воқеаларнинг ички мазмунини кўтаринки – романтик йўсинда ёрқин очишга хизмат қилди. Муқанна образи драмада шу мақсад йўлида ривожлантирилди. Асар таркибига бир қатор тўқима образлар ҳам киритилган: Қул Оташ, унинг хотини Гулобод, қизи Гулойин, қулдор Феруз, араб қўшинлари бошлиғи Сайид Баттол, араб руҳонийси Жалойир шулар жумласидандир. Бу образлар тарихий ҳақиқатни, давр қарама-қаршиликларини, қўзғолон характерини кескин драматик конфликт орқали янада тўла ва теран акс эттиришга имкон туғдирган.
Шоир Муқанна ҳаракати билан боғлиқ бўлган воқеаларнинг деталларига, тафсилотларига эмас, балки уларнинг умумий йўналишига, моҳиятини очишга, талқинига кўпроқ эътибор қаратади. Бинобарин, бундай йўналиш асар пафосининг бир поғона юқори кўтарилишига туртки берган.
Оташпараст қул Оташнинг оиласи араб босқинчиларининг Ислом динини қабул қилдириш йўлида амалга оширилган турли мажбурловларидан оғир вазиятларга тушади. Улар мусулмон динига сиғинишга бутунлай қарши. Муқаннанинг босқинчиларга қарата бош кўтарганлиги хусусидаги хабар Оташнинг қизи Гуло орасида Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмаси йиннинг юрагини ҳам ларзага солади. Қиз уларнинг сафига қўшилиш иштиёқида ҳаракатга тушади. Шундай кетма-кетликда драматик ҳолат линиялари ривожланиб, Муқанна бошлиқ эркпарвар кучлар сафи кенгайиб боради ва арабларга қарши курашувчи, улар билан тенгма-тенг олишувчи катта ижтимоий ҳаракатга айланади.
Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” шеърий драмаси 1944 йили Миллий академик театрда саҳнага қўйилди. Унинг қисқартирилган варианти “Армуғон” номли тўпламда ўша йили нашр қилинди. Шундан кейин ушбу драмани тўла равишда И.Султонов ҳамда Шуҳрат нашрга тайёрлади ва у озарбайжон тилида чоп этилган Шайхзоданинг икки томлик асарлари мажмуасидан жой олди. Озор тилида “Жалолиддин Мангуберди” тўрт пардали тарихий фожиа деб чоп этилди. Унинг ўзбек тилидаги тўла нусхаси қўл ёзма ҳолида ёзувчи архивида узоқ сақлангандан сўнг ва, ниҳоят, “Ёшлик” журналининг 1987 йил 6-7 сонларида эълон қилинди. Бир пардали “Жалолиддин Мангуберди” драмаси 1217-1224 йиллар орасида бўлиб ўтган тарихий воқеаларни ўз ичига олади. Асосий қатнашувчилари 12 кишини ташкил этган (Муҳаммад Хоразмшоҳ, Жалолиддин, унинг синглиси Султонбегим, Темур Малик, Чингизхон, Амир Бадриддин, Элборс паҳлавон, Муҳаммад Насавий, Имом Шаҳобиддин, Ҳевақий, Яроқбек, Қодоғон Нўён) бу асарда шоир ўша даврнинг ҳаққоний манзарасини акс эттиришга муваффақ бўлган.
Драма тўй маросими билан бошланади. Жалолиддиннинг суюкли синглиси Султонбегим Амир Бадриддинга узатилади. Бирданига ўйин-кулгу устидан мўғул элчилари ўзининг совуқ нафаси билан кириб келади ва Хоразмшоҳнинг унга таслим бўлишини, бож тўлаши лозимлигини ҳақидаги хабарни етказади.
Шоир бу ўринда атайлаб контраст усулидан фойдаланади. Яхши кайфиятдаги Хоразмшоҳ устидан совуқ сув қуйилгандек бўлади. Уни қўрқув босади, иккиланган ҳолда ўйга ботади. Элчига қандай жавоб беришни билмай, анчагача довдираб қолади. Ана шунда Жалолиддин:
Жавоб бер, шаҳаншоҳ, кутмасин улар
Куттирган қўрқишга аломат бўлар!76
дея отасига далда беради. Бунда жасур саркарда, ўткир заковат эгаси кўз олдимизга келади.
Элчилар кетгач, саройда машварат бошланади. Амирлардан фарқли ўлароқ, саркарда ёвга қарши жангга чиқиш лозимлигини, ўзи шу иш йўлида шай эканини отасига изҳор қилади:
Қўшинни бер менга, бошлай жангу жаҳд,
Шаҳаншоҳ нойиби, менман валиаҳд [306].
Бундай гап шоҳ кўнглига ёқмайди ва ўғлини валиаҳдликдан бекор қилади.
Фожиада муаллиф тарихий воқеа ва саргузаштларнинг фақатгина қуруқ таъриф-тавсифи билан чекланиб қолмаган. У ўзи қаламга олган тарихий даврнинг чуқур моҳиятини очиш, характер ва ҳодисаларнинг ижтимоий-фалсафий умумлашмасини ифодалашда катта санъаткорлик билан иш тутган. Бу ҳолат асарнинг бош қисмида Чингиз офатини даф қилиш масаласида бир томондан Хоразмшоҳ, амир Бадриддин ва вазирлар, иккинчи томондан Жалолиддин, тарихчи Насавий ва имом Шаҳобиддинлар орасида содир бўлувчи кескин мунозарадаёқ кўзга ташланади. Жалолиддин замонадаги воқеаларни чуқур ўйловчи сиёсий ва ҳарбий арбоб сифатида фикр юритади. У отасининг уни валиаҳдликдан маҳрум этиш ҳақидаги қароридан заррача афсусланмайди:
Киши туғилмайди бошида тож билан,
Туғилар эркликка эҳтиёж билан,
Бошимнинг тожидир онамга қасам [ 307]!
дея тожини бошидан олади. Хоразмшоҳ юртнинг тақдири учун йўргакдаги гўдак Қутбиддинни ворис этиб тайинлайди.
Жалолиддин ўз топинганига – она Ватанига содиқ қолади. Бу онага меҳр каби самимий ва покизадир. Баҳодир учун курашда ягона куч манбаи – она макондир. Халқ ҳам уни севади, қўрқмас ботир, ақлли сардорнинг образида юртнинг номус ва шарафини кўради. Халқнинг Жалоддинга ҳурматини шоир Элборс паҳлавон образи орқали беради. Уларнинг самимий дўстона муҳаббатлари халқ билан Жалолиддиннинг бир тан, бир жон бўлганлигини ифодалайди. Жалолиддин ва унинг сафдошлари ёвни енгишга, Ватан тупроғини душмандан халос этишга бутун вужудлари билан киришадилар, жангларда кўп фидокорлик кўрсатадилар.
Юртимиз истиқлолга эришгач, халқимизда ўз-ўзини англаш, ўзликни қадрлаш ва улуғлаш, миллий ифтихор туйғулари мустаҳкамлана борди. Ўзбек адабиётининг таниқли вакиллари ижодида, бадиий изланишларида халқимизнинг шонли тарихини, буюк аждодларимиз ҳаёти ва тақдирини акс эттириш муҳим тамойилга айланди. Ижодкорларимиз гоҳ тарихга, гоҳ диний-ахлоқий ғояларга, гоҳ бугунги кун воқеаларига мурожаат этиб, миллат истиқболини, Ватан тараққиётини таъминлашга асарлари орқали қарашларини намоён эта бошлашди. Бинобарин, бадиий асар тарихни, тарихий воқеаларни тарихшунослардан кўра яхшироқ оммага етказиб беради. Шунинг учун ижодкорларимиз томонидан ҳар бир давр воқелиги ва тарихий шахслар номлари билан боғлиқ ўнлаб драмалар яратилди. Масалан, Амир Темур ва темурийзодалар, Имом Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур ва шу билан бирга бошқа алломаю адиб, шоҳу шоирлар ҳақида роман, қисса, достон, бир қанча саҳна асарлари ёзилди ва улар театр саҳналаридан тушмай келмоқда. Янги давр ўзбек драматургиясида яратилган тарихий мавзудаги драмалардан ўзига хос масъулият талаб қилинади. Бу каби асарлар замонавий кишиларнинг маънавий-эстетик оламини, дунёқарашини ўзгартиришга ёрдам бермоғи лозим. Тарихий қаҳрамонларнинг Ватан ва миллат тақдирида тутган ўрнини белгилаш, миллий ўзликни англашга бўлган интилиш, тарихий хотирадан хулоса чиқаришга чорлаш хусусиятлари янги давр тарихий драмаларининг ўзига хослигини белгилаб беради.
Таъкидлаш керакки, тарихий мавзуда яратилган шеърий драмалар силсиласида истиқлол йилларида яратилган Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” асари алоҳида ўрин эгаллайди. Асар улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти воқеаларига бағишланган. Бу асарнинг ўз яратилиш тарихи бор. 2016 йилнинг баҳорида Иқбол Мирзони Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳузурларига чақирадилар. Суҳбат чоғида халқ шоирига Алишер Навоийнинг Самарқанд ҳаёти ҳақида бир асар ёзишни топширадилар. Шу адабий суҳбат шоирга туртки беради ва натижада “Самарқанд сайқали” дунё юзини кўради.
Санъатшунос олима Д.Раҳматуллаева истиқлол йилларида тарихий мавзудаги шеърий драмалар кўп яратилгани хусусида ёзади: “Мустақиллик тарихий драмани том маънода уйғотди. Тарихий драма драматургия ва театрда етакчи мавқени эгаллади. Бу давр собиқ тузум томонидан таъқиб қилинган шахслар ва мавзулар, қатағонга учраган адиблар ва уларнинг асарларига бўлган қизиқишни тўла қондириш имкониятини яратди. Буюк тарихий шахслар, Ислом оламининг етакчи алломалари, олиму фузалолари, саркардалар саҳна санъатида жонланди. Уларнинг ҳаёти, яшаган даври чуқур руҳий кечинмаларда, бир олам руҳий изтироблар қаърида драматургларимиз томонидан ҳарорат билан очиб берилмоқда ва уларда трагизм кучли намоён бўлиб, характерлар ёрқинлаштириляпти”77. Ҳақиқатан, “Самарқанд сайқали” драмасида улуғ мутафаккир Алишер Навоий шахси ва ўлмас ижодига буюк эҳтиром руҳи кўзга ташланиб туради.
Тўғри, бу даврда улуғ шоир ҳақида Чори Авазнинг “Фуқаронинг тахтсиз подшоҳи, Абдулла Аъзамнинг “Дугоҳи Ҳусайний”, Ш.Ризаевнинг “Искандар”, О.Мухторнинг “Амир Алишернинг дарди” сингари асарлар шулар жумласига киради. Бу асарлар макон ва замаон тасвири жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. И.Мирзонинг “Самарқанд сайқали” шеърий драмасида эса Навоий ҳаётининг зиддиятли тўрт йили, яъни 1465-1469 йил воқеалари Самарқандда кечган ҳаёт тасвирланган. Мазкур шеърий драма бир парда, саккиз кўринишдан иборат. Асар Алишер Навоийнинг Самарқандга келиши, уни юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олиниши билан бошланади. Шу асосда Навоийнинг йигитлик даври, айни кучга тўлган 24-28 ёшлик йиллари воқеалари қаламга олинади. Самарқандда кечган умри тасвирланган. Тарихдан маълумки, Навоийнинг яқинлари, тоғалари Ҳ.Бойқарога хизмат қилишган. Абу Саид Мирзо тахтни эгаллагандан кейин Навоийнинг тоғаларини қатл эттиради, ўзини эса Самарқандга “ихрож” (сургун) қилади. З.М.Бобур машҳур “Бобурнома”да ёзади: “Алишербек Навоийни билмон, не жарима била Султон Абусаид Мирзо Ҳирийдин ихрож қилди. Самарқандга борди, неча йилким, Самарқандта эди, Аҳмад Ҳожибек мураббий ва муқаввийси эди. Алишербекнинг мижози нозук била машҳурдир. Эл назокатини давлатининг ғуруридин тасаввур қилур эрдилар. Андоқ эмас экандур, бу сифат анга жибиллий экандур. Самарқандта эканда ҳам ушмундоқ нозук мижоз экандур”78.
Ҳақиқатан, Самарқанд ҳокими Аҳмад Ҳожибек Алишер Навоийга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, ўз ҳимоясига олади. Гарчи бу ерда мутафакир шоирнинг ҳаёти дўстлари, устозлари даврасида ўтган бўлса-да, Ватанга интиқлик, соғинч изтироблари қалбида яшайди. Шоир Алишер Навоийнинг аслида ихрож қилинган, бироқ қадим шаҳарда ўтган илм ва адабиёт аҳли томонидан қадрланган тўрт йиллиқ сермазмун ҳаётини Самарқанд сайқалига қиёс этади.
Истиқлол йилларида яратилган шеърий драмалардан яна бири –А.Ориповнинг “Соҳибқирон” асаридир. Ушбу драма адабиётшуносликда жуда илиқ кутиб олинди. Жумладан, адабиётшунос Д.Тўраев драма ҳақида ёзади: “Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” шеърий драмаси Амир темур ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча томонларини қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Тасвирга олиб кирилган воқеалар ва образлар кўлами ниҳоятда ранг-баранг бўлишига қарамасдан уларнинг барчаси Соҳибқирон характеридаги барча фазилатларни очиб беришга йўналтирилган”79. Амир Темур – дунёни ларзага солган “машҳур довонгир”, беқиёс ҳукмдор. Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг даҳо халоскори бўлган Соҳибқирон ҳақида асарлар яратиш миллий қадриятлар ва миллат фидоийларини улуғлаш мақсадини кўзлайди.
Маълумки, ўзбек адабиётида Амир Темур ҳақида яратилган дастлабки драма Фитрат қаламига мансуб. “Темур сағанаси” деб номланган ушбу традегия бизгача етиб келмаган. Бу асари билан Фитрат драматургиямизга биринчилардан бўлиб Амир Темур образини олиб кирди. Адабиётимизнинг кейинги босқичларида мазкур анъанани бир қатор ижодкорларимиз давом эттирдилар. Амир Темур ва темурий шаҳзодалар ҳақида яратилган пьесалар миқдори йигирмадан ортиқ бўлиб, шулардан эътиборга моликлари Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон”, Одил Ёқубовнинг “Авлодларга васият”, Хуршид Давроннинг “Бобуршоҳ” (“Соғинч”), Маъруф Жалилнинг “Соҳибқирон” (“Амир Темур қиссаси”), Қилич Абдунабиевнинг “Амир Темур ва Йилдирим Боязид”, Тўра Мирзонинг “Амир Темур”, Урфон Отажоннинг “Ҳумоюн қабул”, Шавкат Пардаевнинг “Жаҳонгир”, Туроб Акбархўжаевнинг “Замон ўғлони”, Салоҳиддин Сирожиддиновнинг “Соҳибқирон Темур”, Асрор Самаднинг “Соҳибқирон Темур”, Насрулло Қосимовнинг “Амир Музаффар фожиаси” сингари турли жанр ва савиядаги тарихий асарлардир.
Собиқ тузум даврида яратилган бир неча асарларда Амир Темур шахси кескин қораланганлигини, тарихий ҳақиқат бузиб кўрсатилганганлигини кузатиш мумкин. Мустақиллик даврида Амир Темур шахсига бағишлаб жуда кўп асар яратилишига сабаб – унинг тарихий хизматларини холисона баҳолашга қаратилганлигидир. Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг 1995 йилда ёзган “Соҳибқирон” шеърий драмаси шу йўлдаги катта қадамдир. Абдулла Орипов асарлари чуқур ҳаётийлиги, фалсафий теранлиги, шоирона фикр-мушоҳадаларга бойлиги билан ибратлидир. Бошқа драмалардан фарқли равишда, “Соҳибқирон” драмасида Амир Темурнинг реалистик образи яратилиб, унинг мамлакат ва халқ тарихида тутган ўрни ёрқин акс эттирилган. Унда асосий эътибор жангу жадалларга қаратилган эмас, балки шеърий драма жангрига хос хусусиятлар: диалог ва монологлар орқали Темурнинг Ҳазрати инсон ҳақидаги чуқур мушоҳадалари, фикрлари, ўй-хаёллари, давлат бошқаруви, инсонпарварлиги ҳамда ғазабу меҳри акс эттирилган. У инсонларни қадрлаган. Унинг меҳр-оқибати ҳам, ғазаби ҳам улкан бўлган. Темур ҳар қандай шароитда ҳам яхши, меҳнатсевар, ҳалол инсонларни қадрлай олган. Боязид билан бўлган жангда султоннинг қўлга тушганлиги хушхабарини олиб келган содиқ ясовули Қосимни ўз набирасини никоҳлаб беришини айтиб, мукофотлаган. Қосимнинг отаси ҳам Амир Темурга хизмат қилган, сарбоз бўлган. Деҳлида бўлган жангда шаҳид кетган. Асардаги эпизодлар орқали мулоҳазаларимизни асослашга ҳаракат қиламиз.
Темур:
Бизнинг учун ғоят қутлуғ мужда келтирдинг,
Ўғлим, сени сийлагайман бу мужда учун,
Иншооллоҳ, Самарқандга қайтиб борган чоғ
Никоҳингга беражакман бир набирамни80.
Соҳибқирон юртни сотган, хоин инсонларни қаттиқ жазолаган. Унинг умри, асосан, жангу жадалларда ўтган. У ўзи истамаса-да, бу урушларда минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилган. Зеро, Соҳибқирон яшаган даврда тарихий шароит шуни тақозо этганлиги рост. Бу ўша даврнинг барча ҳукмдорлари қатори Амир Темурга ҳам хос эди. Соҳибқирон вазири Муҳаммад Қовчиннинг:
Балки Боязид
Тавба қилиб ўтиргандир, журъати сўниб.
Кўз олдига келар балки, минглаб калладан,
Ясалажак миноралар, селдек оққан қон...[406].
деб айтгани учун ғазабланади ва уни “иродасиз арбоб”, “бу карвонда адашган туя” деб атайди. Шу тарзда Муҳаммад Қовчинни лавозимидан туширади ва уни отбоқарликка, жанггоҳларда узилган каллаларни териб юришга буюради. Шу тарихий жараёнлар тасвирига А.Орипов холисона ёндашади ва буни Амир Темур ўз сўзлари орқали ифода этади:
Темур:
Мен ҳазрат эмас,
Мен ҳам Темур деб аталмиш оддий бир банда...
Боз устига фотиҳ дея ном олган Зотман
Одам қавми ўз қисматин саҳроларида
Ташналикдан лаби қақраб тентираган чоғ,
Қултум сувдек керак бўлдим шекилли унга.
Чексиз чўлда Инсоният карвони тарқаб
Бир-бирларин тепиб,
Суриб ғужғон бўлган пайт.
Мен уларни ипга тиздим бир сарбон бўлиб.
Кўҳна тарих олдидаги хизматим шулдир[407].
Юқоридаги мисраларда Соҳибқироннинг миллат ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги, унинг умумбашар олдидаги хизмати ва қатор инсоний фазилатлари очиб берилган. Ушбу саҳна тасвирлари орқали китобхон кўз ўнгида халқимизнинг шонли тарихи жонлантирилган.
Драма Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча томонларини қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Тасвирга олиб кирилган воқеалар ва образлар кўлами ниҳоятда ранг-баранг бўлишига қарамасдан, уларнинг барчаси Соҳибқирон характеридаги фазилатларни очиб беришга йўналтирилган. Хусусан, сартарош билан бўлган суҳбати, вазиру аъёнларига муносабати, Сирдарё бўйларидаги мўғулларга қарши олиб борган кураши, Бибихоним, Мир Саййид Барака, Кайхусрав, Шайхулислом, Амир Ҳусайн, Анқара жангида қўлга олинган Боязид, Ҳофиз Шерозий, Ўрусия, Испания, Хитой элчилари билан бўлган муносабатларда инсонийлик ва саркардалик хусусиятлари ёрқин намоён бўлади.
Бинобарин, шоир Темур шахсини очиб беришда бадиий тўқимадан ҳам самарали фойдаланган. Драмадаги сартарошнинг Амир Темурнинг соч-соқолини олиш саҳнасидаги суҳбатдан унинг ҳам оддий бир инсон эканлиги, ҳамиша бир дилдош, сирдошга муҳтож бўлганлигини англаш қийин эмас. Шу жиҳатдан у сартарошга дилидаги гапларни айтишга чоғланади:
Ҳар қадамда билинтирмай оғу сочгувчи
Мансабпараст, ғаюр, баттол, ўғри, фирибгар,
Хушомадгўй кимсаларни маҳрам санайми?
Ё уларга ялтоқланиб,
Табассум айлаб,
Кўнгулларин овлаш учун муқом қилайми?
Мен уларнинг юрагида не кечишини
Ойинага боққан каби кўриб тураман.
Одамларнинг баднафс,
Юҳо оғизларига
Тизгин солиб,
Қамчин билан титратмоқ даркор [381].
Амир Темур атрофидаги “мансабпараст, ғаюр, баттол, ўғри, фирибгар” инсонлар борлигидан афсус чекади. Уларга қарши “тизгин солиб”, “қамчин билан” курашиши кераклигини айтади. Бундан улуғ саркарданинг “Куч адолатдадир” деган ҳаётий шиори асл маърифий манбаларини аниқлаш мумкин бўлади.
Асарнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, унда Амир Темур жангу жадаллар ичида тасвирланмайди, уруш саҳналари деярли учрамайди. Фақатгина шоир унинг султон Боязид билан бўлган жанги ҳақидаги қисқача тафсилотини бериш билан чекланади ҳамда асарнинг охирги қисмида Хитойга юриш тараддудлари ҳақида гап боради, холос. Шоир воқеаларнинг ташқи белгиларидан кўра, уларнинг ички мазмунига урғу беради. Уни, асосан, Темурнинг орзу-ўйлари, фикр ва кечинмалари, фалсафий мушоҳадалари банд этади. Демак, истиқлол йиллари драматургиясида тарихий-биографик метод қолипларидан қочиб, тарихий шахс сиймосини фалсафий-психологик аспектда бадиий идрок этишга уриниш ҳаракати “Соҳибқирон”даги тасвир йўсини тасдиқлаб туради.
Маълумки, улуғ Соҳибқирон Темур ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мўғул истилосини буткул бартараф этишга киришади. Мовороуннаҳр-у Хуросонда марказлашган давлат тузади, бу ҳудудда савдо-сотиқ, иқтисод, деҳқончилик шунингдек меъморчилик, адабиёт, санъат тараққий топа бошлайди. Айнан шу даврда туркий тилнинг ҳам қадр-қиммати ошади. Драмада Соҳибқироннинг бунёдкорлик, яратувчанлик фаолияти, инсоний фазилатлари, мамлакат ва халқ олдидаги буюк хизматлари очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу жиҳатдан, Амир Темур – моҳир саркарда, адолатли ҳукмдор, инсоний қадриятларни улуғловчи давлат раҳбари, шу билан бирга меҳрибон ота сифатида кўз ўнгимизда намоён бўлади. Унинг она юртига бўлган меҳри беқиёс, Турон кўрки, Туркистон келажаги улкан сиймога куч бағишлаб туради. У ҳар бир ватанпарвар инсон сингари ўз ватани, она тупроғидан мадад олади ва шу юрт фарзанди эканлигидан ғурурланади:
Мен мусулмон амириман!
Насабим туркий!
Адолат ва дини Ислом посбонидирман...
Биз ким, мулки Турон,
Амири Туркистонмиз.
Бизким миллатларнинг
Энг қадими ва энг улуғи
Туркнинг бош бўғинимиз![422]
Бу сўзлар нафақат Соҳибқирон Амир Темурнинг қалбидан отилган туйғулар, балки у мансуб миллатнинг ҳаётдаги шиори бўлиб янграйди. Улуғ саркарданинг туркий насаб эканлигидан фахрланиш туйғуси, адолат ва ҳақ йўлидаги эзгу интилишлари туркий халқларни янада якдил ва ҳамфикр бўлишга чорлайди. Амир Темур умри давомида қилган ишларидан ғурурланиб, ўз ҳаёти ва фаолиятидан қаноат ҳосил қилса-да, лекин барибир қилган ишларининг, олиб борган сиёсатининг қай даражада тўғрилигини билишга ҳамиша қизиққан, ўзини тафтиш қилиб турган. Драмада от суриб, қилич тортиб, қарийб дунёнинг ярмини забт этган ва улуғ салтанатни тиклаган жаҳонгирнинг ўйга толган, яшаш мазмунини чуқур англаганлиги фалсафий сатрларда китобхонга етказилган. Буни Соҳибқироннинг Аҳмад Яссавий билан тушда хаёлан суҳбат қуриш воқеалари асослаб туради. Аимр Темур Аҳмад Яссавийга юксак эҳтиром билан қараган. Тарихдан маълумки, Хожа Аҳмад Яссавий ҳаётлигида ва вафотидан кейин ҳам кўплаб ҳукмдорлар ҳурматига сазовор бўлган. Соҳибқироннинг Аҳмад Яссавий шахси ва тариқатига қизиқиши эса Туркистонда унга атаб мақбара қурдиришидан анча олдин пайдо бўлган.
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” асарида келтиришича, Амир Темур Туркистон машойихи ва Аҳмад Яссавийнинг Исмоил отанинг яқин авлоди бўлмиш Хўжа Боязиднинг суҳбатига келади ва ундан содир бўлган бир кароматнинг гувоҳи бўлгач, унга мурид бўлади. Шайхга хонақоҳ қуриб бериб, кўплаб назру ниёзлар қилади81 .
Амир Темурнинг Аҳмад Яссавий ва унинг издошларига ҳам ҳурмати баланд бўлган, уларнинг мозорлари устига мақбаралар бино қилган. Бу ҳақда адабиётшунос Нодирхон Ҳасан “Аҳмад Яссавий ва Амир Темур” номли мақоласида бу ҳақда батафсил маълумот берилади82.
Демак, Амир Темурнинг улуғ мутасаввуфга ихлос қўйиши бежиз эмас. У ўзининг “Темур тузуклари”да давлат асосини ташкил этувчи ўн икки ижтимоий тоифа ичида фозил, донишманд, художўй кишилар ва сўфийларни алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Авлиёлар ва дин пешволарининг мозорларини тузатиш ҳақида гапириб, саййидлар, уламо, машойих ва фузалоларни азиз тутиш, уларнинг зиёратгоҳларини қуриш ва таъмирлаш учун вақфдан маблағ ажратишни тайинлайди83. Драмадаги энг таъсирчан воқелик тасвири айнан шу билан боғлиқ. Яъни Соҳибқирон Хизрга дуч келганида, ундан Аҳмад Яссавий билан учраштиришини сўрайди. Тарихнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур вафотидан олдин икки дунё сарвари Аҳмад Яссавий қабрига келиб тиловат қилади, хаёлан у билан учрашиб ажр сўрайди. Бу суҳбат Амир Темур ақл-заковатининг юксаклигини, ўз фаолиятида ҳар доим Исломнинг ахлоқий мезонларига таяниб иш кўрганлигини тасдиқлаб туради:

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish