Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet107/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Локализация (маҳаллий чекланганлик) психик функцияларнинг бош мия катта ярим шарлари қобиғидаги муайян ҳужайраларнинг иши билан боғланишидир. Масалан, кўрув анализаторининг иши асосан мия қобиғининг энса қисмининг фаолияти билан боғланган, эшитиш анализаторининг иши эса чакка бўлаклари билан, тери-туюш ҳамда ҳаракат анализаторлари бўлса тепа ва энса бўлаклари билан боғлангандир.
Сезгиларнинг қуйи чегараси мазкур анализаторларнинг мутлақ (абсолют) сезгирлиги даражасини аниқлайди. Мутлақ (абсолют) сезгирлик билан сезги чегараларининг меъёри ўртасида тескари мутаносиблик (пропорционаллик) мавжуд; сезги чегарасининг меъёри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторларнинг сезгилиги шунчалик юксак бўлади.
Анализаторлар сезгиларнинг юқори чегарасига ҳам эгадирлар. Таъсир қилаётган қўзғатувчига нисбатан тағин адекват, яъни айнан сезгини ҳосил қила оладиган қўзғатувчининг юқори мутлақ (абсолют) чегараси дейилади. Рецепторларга таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучини бундан кейин ҳам ортиб бориши рецепторларда фақат оғриқ сезгисини юзага келтиради.
Мутлақ (абсолют) чегаранинг меъёри шароитга қараб ўзгаради: инсон фаолиятининг хусусиятларига, унинг ёшига, рецепторларнинг функционал ҳолатига, қўзғатувчининг кучи ҳамда давомийлигига ва ҳоказога боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Вебер тадқиқотига асосланиб Фехнер сезгилар интенсивлигининг қўзғатувчи кучига боғлиқлигини қуйидаги формула билан ифодалаб берган:
5 К 1&1 С, бу ерда 5 – сезги интенсивлиги, – қўзғатувчининг кучи, К ва С константалардир. Ушбу қонун, асосий психофизик қонунга мувофиқ, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг логарифимига пропорционалдир. Қўзғатувчининг кучи геометрик профессия бўйича ортиб борса, сезгиларнинг интенсивлиги арифметик прогрессия билан ортиб боради (Вебер-Фехнер қонуни).
Фарқ ажратиш сезгирлиги ҳам фарқлаш чегарасининг меъёрига тескари пропорционалдир; фарқ айирма сезгирлиги шунчалик кичик бўлади.
Айирма сезгирлиги сезгирлик турларининг айрим хусусиятларини бошқа жиҳатдан тавсифлаш учун ҳам қўлланилади. Масалан, шаклларни, ҳажмларни кўриш воситасида идрок қилинадиган нарсаларнинг рангларини акс эттириш ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин.
Сезгиларни ўлчашни асосан икки методи психология фанида ҳукм суриб келади. Улардан бири бевосита метод деб аталиб, субъектив равишда баҳолашга асосланади. Ўлчашнинг иккинчи методи эса аломатларни объектив равишда баҳолашга асосланган бўлиб, сезгиларнинг билвосита (бевосита) мавжудлигига қаратилгандир.
Бевосита метод ёки қўзғатувчининг сўз билан баҳолаш методи қуйи-дагича тузилишга эгадир: синалувчига тери, товуш, ёруғлик таъсир қила оладиган қўзғатувчи ҳавола қилинади, даставвал қўзғатувчи минимал интенсивликка (жадалликка) эга бўлади, сўнг уларнинг кучи орттириб борилади. Мазкур тадбирдан кейин синалувчи «у қайси бир сезги қўзғатувчисининг дастлаб сезганлигига» жавоб бериш сўралади.
Тери сезгирлигини ўлчаш учун махсус асбоб, «эстезиометр» қўлланилади. Эшитиш сезгирлигини ўлчаш аудиометр ёрдамида амалга оширилиб, товушларнинг турли даражаларидаги интенсивлиги аниқланади. Баъзан кичкина темир шарни ҳар хил баландликдан ташлаб кўриш орқали ҳам юқоридаги мақсад амалга оширилади. Кўриш сезгирлигини аниқлаш эса синалувчи кўзига ёруғликнинг турли-туман интенсивликда юбориш орқали (гоҳо қоронғилиқда), қуйидан юқорига ёруғлик бирлиги (яъни люкс) орттириб борилади. Таъм ва ҳид билиш сезгирлиги ҳам махсус асбоблар ёрдамида ўлчанади, гоҳо кимёвий усул ҳам қўлланилади.
Бевосита методи объектив аломатларга асосланиб иш юритишни тақозо этади. Собиқ совет психологлари, психофизиологлари Г.В.Гершуни, Е.Н.Соколов, О.С.Виноградов ва бошқалар мазкур метод ёрдамида кўп йиллар мобайнида илмий тадқиқот ишларини олиб борганлир. Маълумки, сезгилар ҳеч маҳал суст билиш жараёни бўлмаган, бинобарин улар вегетатив, электрофизиологик, нафас олиш жараёнлари ўзгариб боради, шунинг учун ўз табиати билан рефлектор жараёндир. Сезгилардаги рефлектор ўзгаришлар уларнинг объектив равишда юз бераётганлигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Масалан, сезгиларни ҳосил қилувчи ҳар қандай қўзғатувчи рефлектор жараёнларни ҳам вужудга келтиришга қодир: қон томирларининг торайиши, тери гальваник рефлекс (тери электр қаршилигининг камайиши), миянинг электр активлиги частотасининг ўзгариши (альфа, ритма, депрессияси ҳолати) қўзғатувчига қараб кўзнинг йўналиши, бўйин мускулларининг таранглашуви ва бошқалар. Мана бу нарсаларнинг барчаси сезгиларнинг пайдо бўлишини объектив кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, синалувчига кучсиз қўзғатувчи билан таъсир этилса, яъни субъектга кучсиз қўзғатувчи билан таъсир этилса, у ҳолда субъектда ҳеч қандай сезги ҳосил бўлмайди, шунингдек, санаб ўтилган рефлекторларда ҳам ўзгариш юз бермайди.
Қон томир ёки электрофизиологик реакциялар кучсиз қўзғатувчи таъсирида ҳам аниқ намоён бўлиши мумкин, аксинча сезиш жараёни эса амалга ошмайди. Бу ҳолатни электроэнцефалографик реакциялар тасдиқлайди. Товуш қўзғатувчига келиб чиққан ҳолда Г.В.Гершуни инсон субсенсор диапазонга эга деган илмий ғояни олға суради. Бу нарса англашинилмаган физиологик реакциялар, сезиб бўлмас қўзғатувчиларга асосланади.
Сезгиларнинг ўзгариши адаптация ва сенсибилизация ҳолатларида ўз ифодасини топади.
Сезги органларининг сезгирлигини ўзгартириш қонуниятларини ўзлаштириб олганлигимизга асосланиб, махсус равишда танланган қўшимча қўзғатувчиларни қўллаш ёрдами билан маълум бир рецепторларни сенсибилизациялаш, яъни уларнинг сезгирлигини ошириш имкониятига эга бўламиз.
Қўзғатувчининг бирин-кетин анализаторга таъсири билан анализаторларга хос сезгининг пайдо бўлишини синестезия дейилади. Синестезия юнонча биргаликда сезиш деган маънони англатиб келади. Синестезия ҳодисасини ҳар хил турдаги сезгиларда кузатиш мумкин. Кўриш ва эшитиш синестезияси ҳаммадан кўра кўпроқ учраб туради, унда товуш қўзғатувчиларининг таъсири билан одамда кўриш образлари вужудга келади. Бундай табиатли синестезиялар ҳар хил одамларда ўзига хос равишда кечади, лекин улар ҳар қайси шахс учун муайян даражада доимий бўлиши кузатилади. Масалан, айрим композиторлар (бастакорлар) – Римский-Корсаков, Скрябин кабилар «рангни эшитиш» қобилиятига, рассом Чорлёнис, Беҳзод «рангли мусиқа» истеъдодига эга бўлганлар. Эшитиш ва таъм синестезия ҳодисаси кўпинча «ўткир таъм», «савлатли ранг», «ширин товуш», «аччиқ шамол», «баҳайбат овоз», «мотамсаро осмон», «қалб ўртар наво», сингари ибораларда ўз ифодасини топган бўлади. Чунки уларнинг моҳиятида иккиланганлик хусусиятлари махсус кучайтиргич тариқасида муҳим аҳамият касб этади.
Сезгирлик машқ қилиш орқали ривожлантирилиб борилади. Бундай ўзгариш компенсация ва фаолият мазмунида ўз аксини топа боради. Айниқса, кўр (кўр мусиқачи), кар, соқов, ҳайкалтарош одамларда, вибрация сезгиси билан шуғулланувчиларда сезгирлик кескин равишда ошиши мумкин. Психолог Элен Киллер ҳид сезгисига нисбатан сезгирликни махсус равишда тадқиқ қилиб, у ўзига хос хусусиятлар мавжуд эканлигини далиллаб берган.
Шундай қилиб, сенсибилизация ҳодисасида сезгирликнинг ортиши қуйидагиларга боғлиқдир:

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish