Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet108/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

муайян, узоқ муддатли организмдаги ўзгаришларга;
муваққат хусусиятли экстра таъсир ёки фавқулоддаги ҳолат ва вазиятга;
ёш хусусиятлари, типологик шароитлар, эндокрин ҳаракати, организмнинг умумий ҳолати, унинг толиқишига;
Сезгирликнинг ўсиши кўп жиҳатдан субъект установкасига, нутқнинг аҳамиятлилигига, нутқ инструкциясига боғлиқдир.
Сезгиларга бағишланган экспериментал тадқиқотлар қуйидаги йўналишларда олиб борилганлигини санаб ўтиш мақсадга мувофиқ:
Вебер ва Фехнерларнинг «психофизиологик қонуни»нинг очилиши.
Г.Эббингаузнинг хотира юзасидан ўтказилган тадқиқотлари негизи.
Г.Гельмгольцнинг сезги органлари тўғрисидаги психофизиологик ишлари ва ишламалари.
В.Вундтнинг психофизиологиядаги сезгилар ва ҳаракатлар бўйича олиб борган изланишлари.
П.П.Лазеров томонидан ёруғлик тони муаммосининг ўрганилиши.
Е.Н.Соколов, С.В.Кравков каби тадқиқотчилар ўтказган тажрибалар ва олинган қонуниятларнинг талқини.
Сезгилар учун яна бир муҳим хусусият бу адаптация жараёнидир.
Адаптация – сезги органлари, яъни аъзолари (анализаторлар)нинг таассурот кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгаришидан иборатдир. Адаптация ҳодисасида сезгирлик ортиши ёки камайиши мумкин. Кучли таъсирдан кучсиз таъсиротга ўтганда сезгирлик аста-секин ортиб боради, таъсирот кучайганда эса сезгирлик камайиб боради (кўрув, эшитув, ҳид билиш, тери-туюш ва ҳоказо).
Одатда, генетик нуқтаи-назардан адаптация уч хил хусусиятли негиз (манба) таъсирида вужудга келади.
1. Қўзғатувчиларнинг давомли таъсири жараёнида сезгиларнинг тўла йўқолиши тарзидаги адаптация. Доимий таъсир қилиб турадиган қўзғатувчи таъсир ўтказадиган бўлса, бундай ҳолатда сезги сўниб қолади. Масалан, терига тегиб турадиган енгилгина бир юк тез орада сезилмай қолади. Ёқимсиз ҳидли бир жойга кириб қолганимизда бир оздан сўнг бу ҳидни батамом йўқолиб кетгандай ҳис қиламиз. Оғизда бирон-бир нарса ушлаб туриладиган бўлса таъм сезгисининг интенсивлиги бўшашади.
Доимий ва ҳаракатсиз қўзғатувчининг таъсирига нисбатан кўриш анализаторларида тўла адаптация ҳодисасини шу билан тушунтириб бериш мумкин. Бундай ҳолатда қўзғатувчининг ҳаракатсизлигини кўриш рецепторлари аппаратининг ҳаракатчанлиги босиб юборади. Кўзни ҳар доим ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда ҳаракатланиб туриши кўриш сезгисининг узлуксизлигини таъминлайди. Қўзғатувчи таъсиридан 2-3 сония ўтгач, кўриш сезгиси йўқолади, яъни адаптация ҳодисаси юзага келади.
2. Кучли қўзғатувчининг таъсири остида ҳам сезгилар заифлашади. Масалан, қўлни муздек сувга тутиб турган пайтда, совуқ қўзғатувчи таъсири билан юзага келган сезгининг интенсивлиги пасаяди. Қоронғироқ хонадан жуда ёруғ жойга кириб қолсак, биз аввал бошқа ёруғликдан «кўр» бўлиб қолиб, атрофимиздаги нарсаларни ажрата олмаймиз. Маълум фурсат ўтгандан сўнг кўриш анализаториларнинг сезгирлиги кескин суръатда пасаяди ва биз мўътадил кўриш имкониятига эга бўламиз. Кўриш сезгирлигининг интенсив ёруғлик қўзғатувчиси билан таъсир қилганда пасайишдан иборат ҳодисани ёруғлик адаптацияси деб юритилади.
Кўриб ўтилган икки турдаги адаптацияни кўпинча психология фанида негатив адаптация деб аталади. Чунки, ҳар иккала адаптация натижасида ҳам анализаторларнинг сезгирлиги кескин пасаяди.
3.Сезгирликни, кучсиз қўзғатувчи таъсири остида содир бўладиган, ортиб боришини ҳам адаптация деб аташ анъанага айланиб қолган. Аксарият сезги турларига хос бўлган адаптациянинг мазкур тури позитив адаптация дейилади.
Қоронғулик адаптациясида кўриш сезгирлиги ортади. Сокинлик ка нисбатан адаптация эшитиш адаптацияси замирида юзага келади. Масалан, совуқ сувда (совуқ еган) қўл – бир ҳарорат – иссиқдай; иссиқ сувда қўл совуқ сувда ўзгармагандай туюлади. Ҳарорат сезиш билан боғлиқ бўлган позитив адаптациялар юқоридаги хусусиятларга эга.
Тиббиёт психологиясида негатив оғриқ адаптациясининг мавжудлиги тўғрисидаги гипотеза (уколга, игнага, иссиқ нурланишга нисбатан) ҳам ҳукм суриши таъкидланиб ўтилди.
Адаптацияни ҳосил бўлиш хусусиятлари тўғрисида маълумот: а) тактил (тери) адаптация жуда тез ҳосил бўлади; б) кўз адаптацияси бир неча дақиқа; в) ҳид ва таъм адаптациялари ундан ҳам узунроқ вақт талаб қилади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish