Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet89/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Шахснинг асосий типлари
Айзенк инсонлар ҳақида маълумотлар олиш учун ўз-ўзини кузатиш, эксперт баҳолаш, биографик маълумотлар анализи, физик ва физиологик параметрлар, шунингдек, объектив психологик тестлар сингари кўплаб методлардан фойдаланган. Олинган маълумотлар шахс структурасини аниқлаш учун факторли анализда қўлланилган3. Ўзининг дастлабки тадқиқотларида Айзенк икки асосий типни ажратган – интроверсия/экстраверсия ва нейротизм/барқарорлик (баъзи ҳолатларда бу фактор беқарорлик/барқарорлик деб ҳам аталади). Шахснинг бу икки ўлчови ортогонал бўлиб, улар статистик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ эмас. Шунга мувофиқ, инсонларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин. Бунда шахс ўзида юқори ё қуйи диапазондаги бир тип билан юқори ё қуйи диапазондаги иккинчи бир тип комбинациясини намоён этади. Жадвалда кўрсатилишича, ҳар қайси тип билан шахс белгиларини изоҳлайдиган номлар бирлаштирилади. Бу 4 гуруҳни кўриб чиқишда 2 та нарсани инобатга олиш керак. Биринчидан, иккала масофа (диапазон) типлари меъёрий тақсимотга эга, узлуксиз ҳисобланади ва кенг индивидуал фарқлар спектрини кўриб чиқади. Иккинчидан, ҳар бир типга мос белги таърифи бошқа ҳодисаларни ўз ичига олади. Кўплаб одамлар ўрта нуқтага яқин бўлишга мойил иккала тип масофаларида ва шунинг учун 1-жадвалдаги каби экстремал тавсифга унча эга бўлишмайди.
Айзенк томонидан икки мустақил параметрлар асосида шахсларнинг тўрт категорияси таърифи
Ҳар бир категория ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, интроверсия ва экстраверсиянинг юқори ва қуйи даражаси ҳамда барқарорлик ва нейротизмнинг юқори ёки қуйи даражаси комбинацияси натижаси ҳисобланади. 1-жадвал



Хусусият

Барқарор

Невротизм

Интроверт

Хотиржам, мувозанатлашган, ишончли, назорат қилувчан, тинчликсевар, эътиборли, ғамхўр, пассив

Кайфияти тез ўзгарувчан, хавотирланувчан, ригид, мулоҳазали, пессимист, маҳдуд, мулоқотчан эмас, индамас

Экстраверт

Лидер, беғам, қувноқ, кўнгилчан, ҳозиржавоб, мулоқотчан, дўстликсевар, киришимли

Жиззаки, ҳаловатсиз, агрессив, қўзғалувчан, ўзгарувчан, импульсив, оптимист, фаол

Жадвалдан шуни кўриш мумкин-ки, интроверт ва барқарор шахслар, қонун-қоидаларга амал қиладиган, ғамхўр ва эътиборли инсонлардир. Ва аксинча, интроверт ва нейротизм комбинацияси индивид ҳатти-ҳаракатларида хавотирланиш, пессимистик кайфият ва маҳдудликка сабаб бўлади. Экстраверт ва барқарор шахснинг хулқ-атворида меҳрибонлик, кўнгилчанлик ва киришимлилик кўзга ташланади. Ва ниҳоят, экстраверт ва нейротизмга мойил шахсларда агрессив хулқ-атвор, импульсивлик ҳамда тез қўзғалувчанлик сингари хусусиятлар намоён бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, Айзенк асосий эътиборини индивидуал фарқларга қаратган. Демак, бу комбинациялар ичида бирини иккинчисидан афзаллик тарафи йўқ. Уларнинг ҳар бирини ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуддир.
Кейинчалик Айзенк ўз назариясига шахсни ўлчашдаги учинчи типни, яъни психотизм – Супер-эго кучини киритган. Бу хусусиятга эга шахслар эгоцентрик, импульсив, бошқаларга нисбатан бефарқ, жамият нормаларига қаршилик қилишга мойил бўлади. Улар кўпинча хавотирда бўлишади, инсонлар билан мулоқотга киришишга қийналишади ва бошқаларга кўнгилсизликлар олиб келишади. Айзенкнинг фикрича, психотизм генетик хусусиятга эга бўлиб, бу ҳолат аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрайди4.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish