Шахснинг фаоллиги ва унинг ҳаётий позицияси
Кишининг теварак-атрофда муносабат, биргаликдаги фаолият ва ижодий иш жараёнида намоён бўладиган ижтимоий аҳамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёқати шахснинг фаоллиги сифатида тушунилади. Шахс фаоллигининг анча умумий тарздаги, бирикма ҳолидаги таърифи унинг ғоявий принципиаллигида, ўз нуқтаи назарини изчил ҳимоя қила боришида, сўзи билан ишининг бирлигида ифодаланадиган фаол ҳаётий позициясини билдиради. Жамиятда фаол ҳаётий позиция ижтимоий бурчга нисбатан онгли муносабатда бўлишни, фуқароликни, жамоачиликни, фаолиятга нисбатан ижодий муносабатда бўлишни, илмий дунёқарашга таянадиган эътиқодни, ижтимоий-ахлоқий қоидаларнинг бузилишига муросасизликни тақозо этади.
Ижтимоий фойдали фаолиятда меъёридан ортикча деб аталмиш фаоллик кишиларга хос фаол ҳаётий позицияда туришнинг энг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Меъёридан ортиқча фаоллик муайян шахс учун қатъиян мажбурий бўлмаган, лекин ижтимоий жамиятнинг олий мақсадларига ва кадриятларига мос келадиган фаолият кўрсатилишини тақозо этади. Ҳеч ним ишчига меҳнат ҳуқуқи тартиб-қоидаларига биноан ўзининг кунлик топшириғидан ошириб юбориш, келгуси йил ҳисобига ишлаш, фақат ўз нормасини эмас, балки шасхда ўзи билан бирга ишлаган ва ватанни ҳимоя қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган ўртоғининг нормасини ҳам бажариш, ўз жамғармаларини тинчлик фондига, ёдгорлик ўрнатиш учун ҳадя қилиш каби талабларни қўймайди. Буларнинг ҳаммаси меъёридан ортиқча фаоллик туфайли юз беради. Шахс меъёридан ортиқча фаоллик кўрсатган ҳолда ўзининг ижтимоий орзу-истаклари сари олға қадам ташлайди. Шу аснода педагог меъёридан ортиқча фаолликни унинг хўжакўрсин учун намойиш қилинадиган туридан фарқлай билиши керак. Ўзи учун мажбурий бўлган, яъни қоида тарзидаги фаолият ўқишда, меҳнат тайёргарлиги ва ҳоказода етарли даражада фаоллик кўрсатмасдан, баъзи ҳолларда ҳамманинг кўз ўнгида «меъёридан ортиқча» фаоллиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун уринади. Жумладан, у деворий газета чиқаришни ўз зиммасига олаётиб, эҳтимол, бу билан ўзининг бутун жамоага маълум бўлиб қолаётган фаолиятсизлигини яширишга уринган бўлиши ҳам мумкин. Меъёридан ортиқча фаоллик меъёридаги (норматив) фаолликдан ҳоли ва ундан ташқарида юз бериши мумкин эмас.
Шахснинг мослашувчанликка ҳам, хулқ-атворнинг салбий (ноконформлилиги) турига ҳам зид бўлган жамоа тарзида ўзини-ўзи белгилаши ҳам унинг фаол ҳаётий позициясидан далолат беради. Ёш йигит ва қизларда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш ахлоқий тарбиянинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |